Тиллаходжа хайдарович абдуходжаев, фанил фаридович загрутдинов, дилбархон файзирахмановна болтабаева


Download 2.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/72
Sana06.10.2023
Hajmi2.38 Mb.
#1693623
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   72
Bog'liq
Retseptura F. Faridovich

Шамчалар - Suppositoria 
(Шамчалар – бош келишик бирликда Suppositorium, тушум келишик бирликда 
Suppositorium, тушум келишик кўпликда Suppositoria, қисқартмаси - Supp.
Шамчалар миқдорланган, уй ҳароратида қаттиқ ҳолатда бўлиб, тана ҳароратида 
юмшаб, суюлиб ёки эриб кетувчи юмшоқ дори шаклидир. 
Шамчалар ректал (suppositoria rectalia) тўғри ичакка (per rectum), вагинал 
(suppositoria vaginalia) - қинга ва таёқчалар (bacilli) сийдик йўли каналига, бачадон бўйнига 
қўйиш учун ишлатилади. 
Шамчалар учун шакл берувчи (асос) сифатида 37
о
С да суюладиган, қитиқловчи 
хоссага эга бўлмаган, шиллиқ қаватлардан сўрилмайдиган, дори моддалари билан кимёвий 
жараёнга киришмайдиган моддалар қўлланилади. Ушбу талабларга суюлиш температураси 
30-34
о 
С бўлган какао мойи (Oleum Cacao), суюлиш температураси 34-35
о
С бўлган долчин 
(япония коричниги) мойи (Oleum Cinnamoni pedunculari) жавоб беради. Бундан ташқари 
асос сифатида желатин-глицеринли масса (massa gelatinosa), бутирол (butirolum), 
полиэтиленоксид (polyathylenoxydum), совун-глицеринли қoришмалар, гидрогенланган 
ёғлар ва уларнинг ҳар хил моддалар билан қoришмалари ҳам ишлатилиши мумкин. 
Шамчалар маҳаллий (қинга қўйиш учун), ректал шамчалар ҳам маҳаллий, ҳам 
резорбтив таъсир олиш учун ишлатилади. Ректал шамчаларнинг афзалликларидан бири, дори 
тўғри ичакка қўйилганда тўғри ичак орқали дори кичик қон айланиш системасига (жигарни 
охлаб) ўтиб, резорбтив таъсир кўрсатади. Жигар функцияси фаолияти сусайган беморлар 
учун бу анчалик енгиллик ҳисобланади. 
Ректал 
шамчалар 
шакли 
конуссимон 
ёки 
цилиндрсимон 
бўлиб 
учи 
ўткирлаштирилган бўлади. Ректал шамчанинг вазни 1,1 г дан 4 г (болалар учун 0,5-1,5 г)гача 
диаметри 1,5 см дан ошмаслиги керак. Агар ректал шамча вазни кўрсатилмаган бўлса ҳар 
бир шамча 3 г дан тайёрланади. 
Вагинал шамчалар шакли сферик (шарчалар - globuli), тухумсимон (овуллар - ovula
ёки ясси таначасининг охири силлиқланган (пессариялар - pessaria) бўлади. Вагинал 
шамчаларнинг вазни 1,5 г дан 6 г гача. Агар вагинал шамчанинг вазни кўрсатилмаган бўлса 
ўртача 4 г дан тайёрланади. Вагинал шамчалар ёш қиз болаларга ва турмушга чиқмаган 
қизларга буюрилмайди. 


44 
Ҳозирда кўп шамчалар фармацевтик саноатда тайёр ҳолда чиқарилади, бундай 
шамчаларга рецепт бошқа официнал дорилар қатори қисқартирилган кўринишда ёзилади.
Рецепт дори шакли номи - Suppositorium (Supp.) сўзидан бошланиб cum (билан, ...ли) 
қўшимчасидан кейин дорининг номи биргалик келишигида ва унинг миқдори кўрсатилади. 

Download 2.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling