Тиш юмшоқ ва қаттиқ ТЎҚималари биокимёси фанлараро ва фан ичидаги боғлиқлик


Кальций ва фосфор алмашинувига таъсир этувчи омиллар


Download 37.73 Kb.
bet8/10
Sana16.06.2023
Hajmi37.73 Kb.
#1500674
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
27 Тиш юмшо ва атти тў ималари биокимёси

Кальций ва фосфор алмашинувига таъсир этувчи омиллар
Кальций ва фосфор алмашинувига паратгармон, серотонин ва Д3 витаминининг фаол формаси таъсир курсатади.
Кальций ва фосфор алмашинувининг бузилишидан келиб чикадиган касалликлардан остеопороз, рахитнинг баъзи формалари, баъзи буйрак касалликлари асосий урин эгаллайди. Суткасида одамнинг ичкалари оркали 1 г микдорда са сурилади, ва шундан 1/3 кисмигина тукималар томонидан узлаштиради. Худди шунча, яъни 1 г микдордаги Са хар куни сийдик ва ахлат билан чикариб турилади. Хужайралараро суюкликларда хам уртача 1 г Са сакланади. Демак, бир суткада организмда хужайрадан ташкаридаги Са бутунлай янгиланар экан. 40 ёшгача булган соглом катта одамда сукдаги барча минерализация ва резорбция жараёнлари мувозанатда булади. Ёш болаларда сукланишпоёнида етгунга кадар мусбат кальций баланси кузатилади. 40 ёшдан кейин манфий кальций баланси кузатилади.
Паратгармон буйракларда фаол витамин Д3 нинг хосил булишига таъсир курсатади. Фаол Д3 витамини (1,25 диоксивитамин Д3) ичакда Са сурилишини ошириб, суяк тукимасида Са узлаштирилишини, паратгармоннинг буйрак ва суяк тукималарида харакатини кучайтиради.
Паратгармон ва кальцитонин синтези ва секрециянинг бошкарилиша.
Бу жараёнларининг асосий бошкарувчиси булиб хужайрадан ташкаридаги Са хисобланади. Хужайралараро суюкликда унинг концентрациянинг камайиши кальцитонин секрециясининг ошишига ва паратгармон секрециясининг камайишига олиб келади ва аскинча. Паратгармоннинг ишлаб чикилишига шунингдек унинг секрециясини кучайтирувчи катехоламинлар хам таъсир этади.
Кортикостероидлар (кортизол) кальцийнинг ичакда сурилишини торозлаб паратгармон синтези ва сикрециясини кучайтиради.
Конда фосфатлар микдорининг пасайиши кальций микдорини камайтириш билан бир каторда, паратгармон секрециясини кучайтиради.
Паратгармоннинг самар эффекти суяк тукимасини резорбция килишдир. Нафакат минерал компонентлар, балки органик матриксининг хам ёрилишига олиб келади. Хужайралараро бошликка лактат, цитрат, турли гидролитик ферментлар, шу каторда лизосомал протеиназаларнинг ажралиши ва оксипролин микдорнинг ортиши (рНнинг пасайиши) бу холатни тасдиклайди.
Гиперерпаратиреозда конда Са микдорнинг ортиши ва фосфат концентрациясининг камайиши билан бир каторда буйракда тошлар ривожланиши (нефрокальциноз) хам мумкин.

Download 37.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling