Tormozni qisqa tekshirish va texnologik tekshiruv? Қуйидаги вазиятларда
Tormozli richag uzatishlari qanday detallardan tashkil topgan?
Download 343.21 Kb.
|
tormiz
- Bu sahifa navigatsiya:
- 15. Tormoz bo‘yicha VU-45 malumotnomasi
14.Tormozli richag uzatishlari qanday detallardan tashkil topgan? Тўртўқли юк вагонлари замонавий тележкаларини барчаси бир хил ричакли узатишларга эга, йўловчи тележкалари ва саккиз ўқли юк вагонларини ричаклн узатишлари ҳам унификацияланган. Юк вагонларини ричакли узатишлари тормоз колодкаларини бир томонлама қисилувчи ва вагон рамасида маҳкамланган бир тормоз цилиндри билан бажарилади. Юк вагонларини тормозли узатиши чўянли ва комиозицияли колодкaлаpни қўллашга мослашган. Бу колодкаларни ишқаланиш коэффициенти турлича бўлганлиги сабабли, бир туридан иккинчи турига ўтишда ричакли узатишларни узатувчи сонини ўзгартириш кеpaк бўлади. Бу ўзгаришни горизонтал ричаклари тортгич валикларининг ўрнини алшитириш билан амалга оширилади (тормоз цилиндрига яқинроқ жойлашган тешикчалаpига - композицияли колодкаларда; узоқроқдагиси—чўянли колодкаларда). Тўрт ўқли юк вагонларида ричакли узатишлар 4.10 (расм — 12.1 бир учидан цилиндрни орқа қопқоғида шток 6 ва кронштейн 7 билан шарнирли боғланган, қарама-қарши томонидан эса—тортгич 1 (цилиндрни орқа қопқоғи томонидан) ва авторегулятор 3 билан (олди қопқоғи томонидан) бирлаштирилган. Горизоитал ричаклар ўзаро тортгич 5 билан боғланган бўлиб, ундаги тешикчалар композицияли колодкаларда валикларни ўрнатиш учун, тешикча 9 эса чўянли колодка учун мўлжалланган. Тортгичлар 2, 11 тележкаларни вертикал 1, 12 ричакларини юқориги учлари билан бирлаштирилади. Қарама-қарши ричакларни юқориги учлари исирға 13 билан уланган. Вертикал ричаклари пастки тешикчалари билан ўзapo распорка 15 орқали, уларни оралиқ тешикчалари 18 эса, триангелларни распоркалари 17 билан шарнирли уланган. Триангел цапфаларида башмоқлар колодкалари билан ўрнатилган. Башмоқни ҳар бир тешигига триангел осмаси 16 ўрнатилган бўлиб, у тележка кронштейни валигига бирлаштирилгандир. Шундай қилиб, осмалар — тележкаларни ричакли узатишлари, деталларини шарнирли илиннб турувчи элементлари бўлиб хизмат қилади. Ричакли узатиш деталларини йўлга тушишидан сақланиши тележкалар ёнидаги жовонида жойлаштириладиган (расм — 12.1 га қаранг) триангелни махсус учи 19 орқали таьмннлаиади. Тўрт ўқли вагонни ричакли узатиши ҳаракатини ва уни узатишли сонини аниқлашни кўриб чиқамиз. Тормозлашда сиқилган ҳаво босими тормоз цилиндри поршенига таъсир қилади, поршен кучи штокка 6 узатилади, поршен вa ғилдираклар орасида оралиқ бўлса, шток билан биргаликда чапга (расм бўйича) силжийди ва ричагни 4 бир вақтни ўзида затяжка 5 бнлан уни жойлаштириб бурайди. Затяжкани 5 ҳаракати горизонтал ричагни 10, кронштейн 7 шарнирини қўзғалмас нуқтасига нисбатан бурилишини келтириб чиқаради. Горизонтал ричакларни бурилиши тортгич ва авторегулятор ҳаракати билан кузатилади, улар тележкаларни 1, 12 ричакларини вертикал жойлаштиради ва триангел ажралгичида (распоркасида) шарнирларга 18 нисбатан уларни айлантиради. Ричаклар 1, 12 билан биргаликда ажралгичлар 15 ҳаракатланади. Вертикал ричакларини бурилиши ва тормоз колодкаларини сиқилиши содир бўлади. Тормоз цилиндрлари штокини чиқиши жараёнида ричагларни кетма-кет кўчиши, улар ҳаракати қаршилигига боғлиқ бўлган тасодифий ҳарактери ҳисобланади. Ғилдиракларга барча колодкаларни сиқилганидан кейнн тормоз цилиндридаги босим ошиб бориши билан штокни чиқиши ричакли узатишлар деталларини, асосан триангелларни, эгилувчан деформацияси ҳисобига бир қапча ошади.
15.Tormoz bo‘yicha VU-45 ma'lumotnomasi? ВУ-45 ma’lumotnomasiga kiritiluvchi ma’lumotlar (11.1-rasm): Tormozlarning to‘la tekshiruvi amalga oshirilgan stansiyaning shtempeli. Mashinistga ma’lumotnomaning taqdim etilgan vaqti (lokomotivdagi vaqt bilan solishtirilgan) va tormozlarni tekshirishda vagon nazoratchilari uchrashgan vagonning raqami. Taqdim etilgan muddat: sana, oy, yil. Poyezdga uzatilgan lokomotivning seriyasi va raqami. Poyezdga berilgan raqam (so‘nggi raqami juft bo‘lsa – juft yo‘nalish, toq bo‘lsa – toq yo‘nalish). Poyezd og‘irligi (yuk poyezdi uchun lokomotiv og‘irligi hisobga olinmaydi). Poyezd vagonlari va o‘qlarining soni ko‘rsatiladi (boisi poyezddagi vagonlar 8, 6, 4 o‘qli va boshqa turdagi vagonlar bo‘lishi mumkin). Tormoz kolodkalarining talab etilgan siqilganligi. Hisobni nazoratchi-avtomatchi amalga oshiradi (poyezd og‘irligi yuklangan yuk vagoni uchun 33 sentner, yuksiz poyezd uchun 55 s ni tashkil qiluvchi 100 tonna og‘irlik eng kichik tormoz siqilishiga ko‘paytiriladi va 100 ga bo‘linadi); 9.O‘qlardagi qo‘l tormozlariga zarurat nazoratchi-avtomatchi tomonidan hisoblanadi. Qo‘l tormozlariga zarurat avtotormozlarning to‘la tekshiruvi bajarilgandan keyin poyezd jo‘natiladigan kafolatli uchastka qiyaligining tikligiga bog‘liq bo‘ladi. Bir yo‘l oralig‘ida harakatlanuvchi poyezdlar uchun, shuningdek 0,012 qiyaligidan ham tikroq bo‘lganda, qo‘l tormozlariga va tormoz boshmoqlarining har bir 100 ts og‘irlikdagi zarurati, temir yo‘l ma’muriyati bo‘limining rahbari yoki 8.1 - jadvaldagi ko‘rsatilgan normativlarga tegishli infratuzilma egasi tomonidan o‘rnatiladi. Download 343.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling