Тошкент-2021 3 Март 2021 10-қисм Тошкент март 2021 йил. Тошкент: «Tadqiqot»


Download 3.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/119
Sana12.11.2023
Hajmi3.06 Mb.
#1768818
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   119
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 2 qism

АннотацияМазкур мақолада таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда таълим усули-
ни танлашнинг асосий мезонлари ҳақида маълумотлар ёритиб берилган.
Калит сўзлар: педагог, талаба, ўқув дастурлари ва адабиётлар, услуб, усул, мезон
Таълимнинг замонавий дидактик тизимида таълим усулини танлаш таълимнинг мақсад 
ва вазифаларидан, мураккаблик даражасидан, машғулот материалларининг янгилиги ва 
мазмунидан, таълим олувчиларнинг ёши ва салоҳиятидан ҳамда педагогнинг касбий 
маҳоратидан келиб чиқиб амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир.
Педагог дастлаб фаннинг ўрганилаётган машғулоти жараёнида ўз олдига қандай мақсад 
ва вазифалар қўйилишини, бу мақсад ва вазифаларга эришишда таълимнинг қандай услуб 
ва усулларидан фойдаланишини аниқ белгилаб олиши муҳим аҳамият касб этади.
Ҳозирги кунда ўқув дастурларида ва ўқув адабиётларида машғулот давомида, таълим бе-
ришнинг бирор бир усулини танлаш бўйича аниқ тавсиялар ва йўриқномалар мавжуд эмас. 
Адабиётларда келтирилган педагогларга қаратилган услубий йўриқнома ва кўрсатмалардан 
ҳамма вақт ҳам намуна сифатида фойдаланиш мумкин эмас, улар педагогнинг шахсий из-
ланиш ва тадқиқотларига таянч бўлиши мумкин, зеро таълимнинг муваффақияти асосан 
таълим усулининг оқилона танланишига боғлиқдир.
Таълим усулларини тўғри танлашга ўргатишга етарлича эътибор қаратилмаяпти, аслида 
бу вазифа таълим муассасаларига педагогларни тайёрлаб берувчи олий таълим муассаса-
лари зиммасига юклатилган.
Меҳнат фаолиятини юритаётган педагогларда таълим усулларини тўғри танлаш бўйича 
юзага келадиган муаммоларнинг асосийлари қуйидаги шартшароитларга боғлиқ бўлади:
- биринчидан, таълим усуллари ҳақида етарли даражада билимларга эгабўлмаганлик,
- иккинчидан, таълим усулларининг таълим - тарбия жараёнларини яхшилаши ва улар-
нинг аниқ йўналишларининг ривожланишида тутган ўрни ҳақида кенг қамровли тушун-
чаларга эга бўлмаганлиги (масалан, фанга нисбатан алоҳида қизиқиш ўйғотиш, мустақил 
шуғулланишга ўрганиш),
- учинчидан - у ёки бу кўринишдаги дидактик вазифаларни ҳал қилишда ўқув адабиёт-
ларида турли таълим усулларининг тўлиқ ёритилмаганлигида.
Бирор бир таълим усулининг қўлланилиш сабаблари шу машғулот мақсадларига ва ва-
зифаларига мос келиш ёки мос келмаслигига асосланади.
Масалан талабаларнинг хотирасини мустаҳкамлаш учун, ўрганилаётган объектнинг 
асосий белгилари ва аломатларини эслаб, қолиш учун, таълимнинг кўргазмали қуроллар 
орқали амалга ошириладиган усули энг самарали ҳисобланади.
Агар ўқитувчи томонидан машғулот жараёнида жамият ва табиатда содир бўладиган 
воқеа ва ҳодисалар ҳақида талабаларда билимларни шакллантириш мақсади қўйилса, дар-
сда оғзаки маъруза усулидан, мустақил ўзлаштириш ва репродуктив таълим усулларидан 
фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Таълим усулларининг муаммолари устида тадқиқот ишларини олиб борувчи аксарият 
педагог тадқиқотчилар, реал шарт – шароитларда таълим усулларини танлашга таъсир 
кўрсатувчи қатор омилларга эътибор қаратадилар.Уларнинг асосийлари таълим жараёни 
кечадиган шарт – шароитлар, талабанинг шахсий фазилатлари ва педагогнинг шахсий 
қобилияти ҳамда таълим усул ва услубларини қанчалик чуқур билиши билан боғлиқ деб 
ҳисоблайдилар.
И.Я.Лернер томонидан таълим усулларини танлаш ва уларнинг амалга оширилишига 


25

Download 3.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling