Тошкент-2021 3 Март 2021 10-қисм Тошкент март 2021 йил. Тошкент: «Tadqiqot»


Download 3.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/119
Sana12.11.2023
Hajmi3.06 Mb.
#1768818
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   119
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 2 qism

Фойдаланилган адабиётлар
1. Ишмухамедов Р.Ж. ва бошқ. Таълимда инновацион технологиялар. – Тошкент, “Ис-
теъдод”, 2008
2. Исмаилова З.К. Педагогика. Дарслик. – Тошкент, Молия-иқтисод, 2008.
3. Химматалиев Д.О. касбий фаолиятга тайёргарликни диагностика қилишда педаго-
гик ва техник билимлар интеграцияси. Монография. – Тошкент,Ўзбекистон, 2018


26
Март 2021 10-қисм
Тошкент
ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ТАЪЛИМ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИГА 
ЖОРИЙ ЭТИШ
Саломова Раъно Вассиевна
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини
механизациялаш муҳандислари институти
мустақил изланувчиси
r.salomova@gmail.com
Телефон: 90-248-03-31
Аннотация. Мазкур мақолада инновацион таълим технологиялари, уларнинг мазмун-
моҳияти ва таълим жараёнига жорий этишда самарадорлик натижалари ҳақида маълумотлар 
ёритиб берилган.
Калит сўзлар: таълим жараёни, анъанавий педагогика, интернет, электрон почта
компьютер, инновацион таълим.
Ўзбекистон Республикасида таълим соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб 
борилмоқда. Баркамол авлодни шакллантиришнинг педагогик психологик, маънавий- 
иқтисодий, ижтимоий-ҳуқуқий омиллари педагог-ўқитувчиларнинг рақобатбардошлилик, 
касбий малака ва педагогик маҳоратини кучайтириш давр талаби бўлиб қолмоқда. Анъ-
анавий педагогика ва методикани танқидий таҳлил килиш билан бирга ундаги ғоялар за-
монавий педагогик технологияларга сингдирилиб, янги педагогик технологиялар яратил-
ди. Талабанинг ҳамкорлигида таълим олиш хусусиятлари билан боғлиқ бўлган таълим 
олиш тамойиллари ва таълимда лойиҳалаштириш янги методлари топилмоқда. Таълимда 
замонавий педагогик технологияларни қўллаш имкониятини берувчи кутубхона фаолияти, 
электрон ҳисоблаш машиналаридан, жумладан интернет, тармоғидан ва электрон почта 
хизматидан фойдаланиш кенг йўлга қўйилди.
Бу муаммоларни ечиш учун берилаётган маълумотларнинг сифатини ошириш ва бундан 
ташқари, мультимедия электрон дастурларида бир қатор имкониятлар яратиш лозимки, 
улар ёрдамида кўпгина параметрларни ўзгартириш мумкин. Мана шундай имкониятлар 
биз 90 минутга мўлжаллаб тайёрлаган мультимедия электрон дастурида ўз аксини топган. 
Мультимедия электрон дастурининг самарадорлигига эришиш компьютер билан ўзаро 
мулоқотнинг психологик томонларини ҳисобга олиш асосида амалга оширилиб, амалга 
оширилади.
Илмий техника ютуқлари ва илғор тажрибаларга асосланган техника, технология
бошқарув ва меҳнатни ташкил этиш каби соҳалардаги янгиликларнинг қўлланилиши 
иннновацияни акс эттиради. Инновация янгиланишни, ўзгаришни амалиётга жорий этиш 
жараёни ва фаолияти бўлиб, инглиз тилидан таржима қилинганда инновация киритилган 
янгилик, ихтиро деган маъноларни англатади. Инновацион таълим тарбияда янгича сифат 
кўрсаткичига эришиб, юқори самара беради ва ижодкорликка йўналтиради, ҳамда таълим 
технологияларини янгича сифат босқичига кўтариш, шунингдек, замонавий ёндошувларни 
ташкил қилиб бориш таъминланади.
Демак, инновацион таълим
1) Таълим соҳасига киритилган ва киритилаётган янгиликлар;
2) Янгиланган, янги технологиялар асосида ташкил этилган таълим жараёнидир.
Инновацион таълимни жорий этишда даставвал, педагогик
янгиликларнинг вужудга келиши, уларнинг жадал ўзгартирилиши ва амалиётга тадбиқ 
қилиниши учун инновацион муҳит вужудга келиши керак. Инновацион муҳит асосида, қабул 
қилинган ва қисмларга ажратилган инновацион педагогик ғоя, фикрлар мажмуи сифатида 
инновацион педагогик лойиҳа ишлаб чиқилади ҳамда тегишли тартибда тасдиқланади. 
Тасдиқланган инновацион ўқув лойиҳаси – инновацион ўқув режа деб аталади ва инновацион 
ўқитишни амалга оширишга замин бўлиб хизмат қилади.
Инновацион ўқитиш:
- янгича ўқитиш тизими;
- ўқувчиларни янги киритилган технологиялар асосида ўқитиш жараёни.
Таълимнинг амалга ошириш жараёнига инновацион технологияларни киритиш 


27

Download 3.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling