Тошкент-2021 3 Март 2021 10-қисм Тошкент март 2021 йил. Тошкент: «Tadqiqot»


Download 3.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/119
Sana12.11.2023
Hajmi3.06 Mb.
#1768818
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   119
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 2 qism

Март 2021 10-қисм
Тошкент
кўмаклашувчи услубларнинг уйғунлашуви юзасидан қуйидаги босқичлар тавсия этилган:
1. Таълим мақсадларини тўлиқ қамраб олувчи, ўқув материалларига тўлиқ мос келувчи 
фаннинг бирор бўлими ёки мавзусида таълим мақсадлари ва ўрнини белгилаб берадиган 
усул - мақсад жиҳати.
2. Ўқув материалларида умумдидактик (назарий) даражада таълим мазмунининг турла-
ри ҳақида тушунчаларни алоҳида ажратиб олиш - мазмун жиҳати.
3. Ажратиб олинган ҳар бир таълим мазмуни турига мос келувчи унинг самарали 
ўзлаштирилишини таъминловчи таълимнинг дидактик усулини танлаш - гностик ва пси-
хологик жиҳат.
4. Ўқув материалини шакллантириш мантиғига мос равишда ва унда мазмун турла-
рининг алмашувидан келиб чиқиб дидактик таълим усулларининг алмашинувини тўғри 
танлаш -мантиқий усул.
5. Ўқув материали асосида ҳар бир таълим усулига мос равишда мавжуд таълим во-
ситаларини тўғри танлаш - моддий – манбаавий жиҳат.
6.Юқоридаги жиҳатларга мос равишда ва таълим усулларининг алмашиниш тартибига 
асосан талабаларнинг эмоционал – эҳтиёжий муҳитнинг уйғунлашувини эътиборга олган 
ҳолда, таълим усулларини тўғри танлаш ва уларни ўзаро уйғунлаштириш - бошқарув, 
тарбиявий жиҳат.
Ю.К.Бабанский таълим усуларининг мақбулини танлаш мезонларини асослаш учун
таълим жараёнини ташкил этишда таълим усулларини танлаш қандай ўрин эгаллаши 
муҳимлиги деб ҳисоблайди.
Таълим жараёнини режалаштиришда ҳар бир педагог қуйидагиларни амалга ошириши 
лозим.
1. Мавзу бўйича дастур ва услубий кўрсатмалардан фойдалангандан кейин, мавзуни 
ўрганишнинг мақсад ва вазифаларини белгилаб олиш (умум илмий ва политехник хусуси-
ятга эга бўлган билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш, ўқув – билув фаолиятини 
ривожлантириш вазифаси).
2. Дарсликдан мазкур мавзу бўйича ўқув материалининг мазмуни билан танишиб, мақсад 
ва вазифаларидан келиб чиқиб, машғулотнинг асосий илмий ва тарбиявий ғояларини 
аниқлаб, дарс давомида талаба томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган билим, кўникма 
ва малакалар белгилаб олинади.
3. Билимларни эгаллаш қонуниятлари, тизимлилик принциплари, кетмакетлик, таълим-
нинг ҳаётга боғлиқлигига, назариянинг амалиётга бевосита алоқадорлигига ҳамда мавзуни 
тўлақонли очиб бериш учун қандай машғулот турлари ва вақтини аниқлаб, мавзунинг 
қайси саволларини мустақил таълимга қолдириш мумкинлигини аниқ белгилаб олиш ке-
рак.
4. Дастур бўйича мавзуга ажратилган вақт меъёрларидан келиб чиқиб ўтиладиган 
машғулотларнинг сони ва кетма – кетлигини тўғри танлаш тақозо этилади.
5. Ҳар бир машғулотнинг тақвим режасини тузиб, унинг асосий мақсадларини шак-
ллантириб, машғулотни ўрганишда ҳал қилинадиган муаммоларни белгилаб олиш лозим.
6. Ўқув машғулоти шаклини тўғри ташкил этиш, яъни машғулотни гуруҳда ёки кичик 
гуруҳларда ўтказилиш тартибини белгилаб олиш муҳим ўрин тутади.

Download 3.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling