Тошкент архитектура – Қурилиш университети “Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструциялари технологияси”, кафедраси «Корхонада тайёрланган қурилиш конструкциялари»


-мисол. Йиғма номарказий сиқилган колоннани


Download 1.88 Mb.
bet23/26
Sana04.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1323339
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
korxona kursavoy metodichka (4)

6-мисол. Йиғма номарказий сиқилган колоннани
ҳисоблаш


Лойиҳалаш учун топшириқ. Кўндаланг кесими тўғри бурчакли тўртбурчак бўлган номарказий сиқилган четки йиғма колоннани иш режими 6К бўлган ва юк кўтариш қуввати 10т бўлган кўприкли кран билан жиҳозланган бир қаватли саноат цехи учун лойиҳалаш. Цехнинг пролети 24 м, блокнинг иссиқлик – деформатив чоккача узунлиги 60 м, колонналар қадами 6 м. Колонналарнинг юқори учи +10,8 м сатҳда жойлашган. Колоннанинг пол сатҳидан 0,4 м чуқурликда жойлашганлигини ҳисобга олгандаги тўлиқ баландлиги Н=11,2 м ни ташкил этади, колоннанинг кран устидаги қисмининг баландлиги Н2=3,8м га тенг. Кран ости балкаси темир-бетонли бўлиб, унинг баландлиги 1 м га тенг. Кран рельси го­ловкаси 8,15 м сатҳда жойлашган. Четки колонналарнинг 6 м ли қадами билан бўлинувчи ўқларга боғланишини колонна ташқи қирраси бўйича нолинчи деб қабул қилинади. Асос грунтлари суглинок бўлиб, бўшлиқ коэффициенти е=0,7 оқувчанлик кўрсаткичи IL=0,5. Қор қатламининг вазни бўйича қурилиш райони III ва шамолнинг тезланувчан босими бўйича эса қурилиш райони II. Бетоннинг класси В15, Rb=8,5 МПа, арма­тура класси А-II, RS=RSC=280 МПа.
Ҳисоблаш. Колоннага таъсир қилувчи юкларни аниқлаш: том ёпмаси, фермалар, девор панеллари ва деразаларнинг хусусий вазнидан тушадиган узоқ муддатли таъсир этувчи юклар (500 Н/м2), колонналарнинг хусусий вазни; қор, кран, шамолнинг қисқа муддатли таъсири. Сўнгра колоннага бир қаватли саноат биносининг кўндаланг рамасининг элементларидан тушадиган юк ҳисобланади.
Колоннанинг хусусий вазнини ҳисоблаш учун кесимнинг ўлчамларини олдиндан қабул қиламиз: четки қатор колонналарининг кран усти қисмининг ўлчамлари bxh2=40x38 см, кран ости қисмининг ўлчамлари b=40см>H1/25=740/25=30см, h1 = 60 см (бу ўлчам 1/12H1 = 740/12 = 60 см); ўрта қатор колонналарининг кран усти қисми b=40 см; h2 = 60 см; кран ости қисми b=40 см; h1 = 80 см.
Колонналар кесимларининг инерция моментлари: четки колоннанинг юқори қисми кесимининг инерция моменти I2=40 383/12=183 103см4, пастки қисми кесимининг инерция моменти I1=40 603/12=723 103 см4, нисбат n=I1/I2=723 103/183 103=4; ўрта қатор колоннасининг юқори қисми кесимининг инерция моменти I2=40 603/12 = 723 103 см4; пастки қисми кесимининг инерция моменти I1=40 803/12=1710 104 см4; нисбат n=I1/I2=1710 103/723 103=2,4.
Рама колонналарининг нисбий бикрлиги: четки колоннанинг кран усти қисмининг нисбий бикрлиги I2=1, кран остиники I1 = 723 103/183 103=4; ўрта қатордаги Б -ўқ бўйича колоннанинг нисбий бикрлиги I2=723 103/183 103=4; кран остиники I1=1710 103/183 103=9,36.

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling