Тошкент архитектура ва қурилиш институти иноғомжонова Ф. Ш


– боб Қалқонсимон без ёҳуд буқоқ касалликлари


Download 0.54 Mb.
bet24/49
Sana14.12.2022
Hajmi0.54 Mb.
#1006126
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   49
Bog'liq
Валеология асослари Иноғомжонова 1

4 – боб Қалқонсимон без ёҳуд буқоқ касалликлари.





    1. Касаллик сабаблари.

    2. Қалқонсимон без тузилиши, вазифалари.

    3. Гормонларнинг вазифалари.

    4. Қалқонсимон без касалликларининг белгилари, аломатлари.

    5. Буқоқ касалликлариниа олдини олиш.



4.1. Касаллик сабаблари


Қалқонсимон без яъни буқоқ касаллиги асосан денгиздан узоқда жойлашган худудларда кенг тарқалган. Ер шарининг бундай худудларида 1,5 млд аҳоли доимий равишда йод етишмовчилигидан азият чексалар, улардан 600 млн кишида қалқонсимон безнинг катталашуви(буқоқ), 43 млн кишида йод етишмовчилиги сабабли ақлий заифлик кузатилади. Гап
шундаки бу жойларда аҳоли истеъмол қилаётган сув, озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида йод моддаси етарли даражада эмас.
Биз яшаб турган худудда ҳам йод танқислиги муаммоси мавжуд.Буқоқ касалликлари хақида гап бошлашдан аввал қалқонсимон без тузилиши хақида тўхталиб ўтсак.

4.2 Қалқонсимон без тузилиши, вазифалари


Қалқонсимон без капалак кўринишида бўлиб, унинг икки бўлаги томоқнинг чап ва ўнг қисмларида жойлашган. У инсон танасининг энг йирик безларидан ҳисобланиб, тоғай ва кекирдак ҳалқаларини икки томондан қалқондек ўраб туради. Унинг узунлиги 50мм, қалинлиги 10-20 мм га тенг, ўртача оғирлиги 25 грамм, Аммо инсон буқоқ касаллигига чалинса, без катталашиб унинг вазни ҳам оғирлашади. Қалқонсимон без ҳомиланинг 4-5 ҳақталаридаёқ ривожланади, 6-8 ҳафтасида эса ҳомилага таъсирини кўрсатади. Айнан шу пайтда ҳомила она организмидан етарли даражада йод моддасини олиши зарур.
Безнинг ички тузилишига келсак, у майда пуфакчалардан иборат. Бу пуфакчаларда организмга сув ва озуқа орқали етиб келадиган йод тўпланади.
Инсон организми йодсиз тўлақонли ишлай олмайди.Йоднинг асосий қисми эса барча аъзоларнинг ўсиши, меъёрида ривожланишига сабаб бўлган қалқонсимон без гормонларида жойлашган. Инсонга йод етишмаган тақдирда қалқонсимон без катталашиб, танага келиб тушаётган қондан кўпроқ йод олиб қолишга уринади.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling