Тошкент архитектура ва қурилиш институти иноғомжонова Ф. Ш
Download 0.54 Mb.
|
Валеология асослари Иноғомжонова 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.4 Қалқонсимон без касалликларининг белгилари, аломатлари
- Ёйма заҳарловчи буқоқ.
4.3. Гормонларнинг вазифалариГормонлар инсон танасидаги барча безлар ишлаб чиқарадиган ажойиб фаол моддалардир. Улар махсус безларда парчаланиб, қон орқали бутун танага тарқалади, организмдаги моддалар алмашинуви ва ҳаётий фаолиятларни бошқаради Гормонлар кам миқдорда ишлаб чиқарилади, қон ва тўқималарда ҳам уларнинг сони кўп бўлмайди, лекин шунга қарамай организмга таъсири жуда кучли бўлади. Гормонларнинг етишмаслиги ёки ортиқча ишлаб чиқарилиши организмда чуқур ўзгаришларга, турли касалликлар ( буқоқ, қандли диабет, Базедов касаллиги, бепуштлик ) ни келтириб чиқаради.Қалқонсимон без тироксин ва трийодтиронин деб номланган гормонлар ишлаб чиқаради, улар инсоннинг ақлий ва жисмоний ривожланиши учун жуда муҳим ҳисобланади. Қалқонсимон бези тиреоид гормонларининг роли: Ҳомила бош миясининг ривожланишини ва боланинг кейинги ҳаёт йилларидаги ақлий даражасини белгилаб беради; нормал энергетик алмашинувни таъминлайди; оқсил синтезини рағбатлантиради; қондаги холестерин даражасини камайтиради; иммун тизимига таъсир кўрсатади; мослашув реакцияларининг мажмуасини таъминлайди; суяк скелетининг ўсиши ва етилиши жараёнларини назорат қилади; репродуктив саломатлик сифатини белгилаб беради. Қалқонсимон без гормонларининг етишмовчилиги ўсмирлар бўйининг ўсишига тўсқинлик қилади, улрнинг ҳомиладор аёлда етишмаслиги эса ҳомила тушиши ёки ўлик бола туғилиши, оғир ҳолларда , чақалоқ бош мия нуқсонлари билан дунёга келишига сабаб бўлади 4.4 Қалқонсимон без касалликларининг белгилари, аломатлариҚалқонсимон без фаолияти меърдан ошса, инсонда заҳарловчи буқоқ юзага келади. Қалқонсимон без фаолияти сусайиб кетганда эса гормонлар кам ишлаб чиқарилиб, инсонда гипотиреоз ривожланади. Ёйма заҳарловчи буқоқ.Бу касаллик кўпинча ёш ва ўрта яшар 20-50 ёшгача бўлган инсонларда кузатилади. Заҳарловчи буқоқ аёлларда эркакларга қараганда 5– 10 марта кўп учрайди. Заҳарловчи буқоқ қалқонсимон безнинг катталашуви ва гармонларнинг ортиқча ишланиб, қонга тушиши оқибатида юз беради. Касалликнинг келиб чиқишига: асабийлашиш, руҳий зўриқиш; грипп, томоқ оғриғи, қизилча каби юқумли касалликлар; меърдан ортиқ йодли дориларни қабул қилиш сабабчи бўлади. Касалликнинг бошида бемор уйқу бузилиши, асабийлашиш, кайфиятнинг кескин ўзгариши, кўп терлаш, юракнинг тез уриши, қўл- оёқнинг қалтираши, қизиб кетишдан шикоят қилади, бемор иштаҳаси яхши бўлсада, тез озиб кетади. Вақт ўтиши билан беморнинг қўл-оёқлари қалтираши янада кучаяди, ортиқча ҳаракатлар кўпаяди, сабабсиз безовталаниш, тез-тез сўзлаш, кўнгил айниши, ошқозон ичак фаолияти бузилиб ич кетиши, нафас тиқилиши, ютинишнинг қийинлашуви, тез-тез чарчаш, қаттиқ бош оғриши ва айланиши, бўғимлардаги оғриқ, жинсий бузилишлар, аёлларда хаёз даврининг ўзгариши, эркакларда жинсий заифлик ва бепуштликка олиб келиши мумкин. Касалликнинг яна бир белгиси – кўзларнинг ўзгаришидир. Бунда беморнинг кўзлари чақчайиб юзга таранглик ва қўрқув ифодасини беради. Кўзлар ялтирайди, кўз косасидан отилиб чиққудек бўлади. Кўзларда турли хил яллиғланишлар, кўриш қобилиятининг пасайиши юз беради ва оқибатда кўрликка олиб келиши мумкин. Юракда ҳам ўзгаришлар юзага келади, юрак тез уради, беморнинг қон босими кўтарилади. Хасталикнинг оғир даражасида жигар зарарланади, бемор бадани сарғайиб кетади. Бу касалликни даволашда қалқонсимон без фаолиятини сусайтирувчи дори воситалари қўлланилади. Даволаш муддати бир йилдан ошмаслиги керак, чунки бу дори воситаси нохуш асоратни келтириб чиқариши мумкин. Касалликни консерватив даволаб бўлмаган тақдирда жаррохлик усули қўлланилади. Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling