ОИТС билан зарарланиш йўллари. Инфекция манбаи беморлар ва вирус ташиб юрувчилардир. Вирус юқиши учун қуйидаги учта шароит бўлиши керак: Организмда вирус мавжуд бўлиши;
Вируснинг қондаги миқдорининг юқорилиги; ОИВ нинг қонга тушиши.
ОИВнинг ОИТСдан фарқи
Унутманг, ОИВ билан ОИТС орасида катта фарқ мавжуд.
ОИВ– бу одамнинг иммунитет танқислигини чақирувчи вирус қондаги лимфоцитлар ичига кириб олиб, тезда кўпаяди ва уни ҳалокатга олиб келади, иммун тизимини зарарлайди ва организм инфекцияга , турли хил ўсмаларга қарши курашиш хусусиятини йўқотади. ОИТС эса – бу касалликнинг босқичи, организм ҳимоя тизимини издан чиқиши билан тавсифланадиган юқумли касаллик. Инсон қонига ОИВ тушгандагина ОИТС билан касалланиши мумкин. ОИТС билан касалланган инсон юқумли касалликларга чидамлилигини йўқотади. ОИВ билан зарарланиш ҳар доим ҳам ОИТС касаллигини тезда келтириб чиқармайди. Инсон 10 йилдан ортиқ вақт давомида ОИВ билан зарарланган бўлиши, лекин касаллик симптомлари ўзини кўрсатмаслиги мумкин. 1996 йилда 22,6 млн киши ОИВ билан зарарланган бўлиб, шулардан 21,8 млн киши ОИТС билан касалланган, 830 минг кишида эса касаллик аломатлари сезилмаган.
Дастлаб ОИТС гомосексуалистлар, гемофилия ва даволаш учун қон препаратларидан фойдаланиладиган касалликлар билан оғриган беморлар ўртасида қайд этилди. Кейинчалик у фоҳишабозлик ва жинсий алоқанинг ноанъанавий шакллари натижасида жамиятнинг бошқа қатламларига тарқалди. Ҳозирги вақтда 50 % зарарланиш гомосексуализм натижасида,
26% - вена орқали турли препаратларни юбориш натижасида қайд этилмоқда.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб ОИВ уч хил йўл билан юқиши мумкин деган хулоса чиқади:
1.Жинсий алоқа йўли.
Касаллик билан зарарланишнинг кенг тарқалган йўли – ОИВ зарарланган инсон билан жинсий алоқага киришишдир; бунда вирус жинсий актларда кўпинча рўй берадиган кичик яралар орқали қонга ўтади;
Do'stlaringiz bilan baham: |