Тошкент архитектура ва қурилиш институти иноғомжонова Ф. Ш


Download 0.54 Mb.
bet29/49
Sana14.12.2022
Hajmi0.54 Mb.
#1006126
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   49
Bog'liq
Валеология асослари Иноғомжонова 1

Қон орқали.


Вирус билан зарарланган қон ва қон махсулотлари қуйилганда, ностерил шприцлар ва тиббий асбоб-ускуналардан фойдаланилганда, тери бутунлиги бузилиши билан кечадиган барча муолажаларда юқиши
Мумкин. Гиёҳвандлар касал инсонлар фойдаланган шприц ва игналардан фодаланишлари оқибатда ушбу касаллик билан зарарланишлари мумкин. ОИТС билан тиббий ходимларнинг шприцлар билан эмлаётганларида, очиқ яраларга, кўз, бурун шиллиқ қатламларига беҳосдан зарарланган қон сачраб кетиши натижасида зарарланиши ҳолатлари ҳам кузатилган Бегоналарнинг устаралари, тиш чўткалари билан фойдаланганда ҳам (чунки бунда тери тирналиши ва кичик яралар ҳосил бўлиши мумкин) ОИТС билан зараланиши ҳавфи мавжуд.
      1. Вертикал – онадан болага.


ОИВ болага касал онадан ҳомиладорлик даврида вирус она қонидан хомилага жарохатланган йўлдош орқали ўтади , туғиш жараёнида
жарохатланган тери ва шиллиқ қаватлар орқали бемор онадан болага юқади. Боланинг оғзидаги яра-чақалари орқали вирус она сутидан болага ўтиши мумкин.
25-30 % болалар ОИТС билан касал онадан зарарланиб туғилсалар ҳам, бу болаларнинг касаллик билан зарарланишининг 90 % ини ташкил этади.

ОИВнинг юқмаслик йўллари:


  • қўл бериб кўришганда,ўпишганда;

  • терига текканда ёки қучоқлаганда, силаш ва эркалаш орқали;

  • ички ва устки кийим;

  • тер ва кўз ёшлари орқали;

  • ҳашоратлар чаққанда;

  • умумий бассейн ва ҳожатхонадан фойдаланилганда;

  • умумий идиш-товоқлардан фойдаланилганда;

  • йўталганда, аксирганда;

  • телефондан фойдаланганда

  • касални кўришга касалхонага борганда;



5.3.. ОИТС диагностикаси.


Бунинг учун касаллик батафсил суриштирилади, беморни объектив кўздан кечирилиб, лаборатория текшириш усулларидан фойдаланилади.


ОИВ га қарши антителалар вирус юқтиргандан кейин уч хафтадан бошлаб уч ойгача пайдо бўлади ва кейинчалик уларни доимо аниқлаш мумкин бўлади. Антителаларни аниқлаш учун икки босқичда серологик реакциялар ўтказилади:

  1. Иммунофермент тахлили (ИФА)- бунда вирус антигенларига қарши умумий антителалар аниқланади, лекин бошқа иммунологик реакциялар ҳисобига ҳам кўпинча ижобий натижалар олиш мумкин.

  2. Иммуноблот (ИБ-индивидуал вирус оқсилига қарши бўлган специфик антителалар аниқланади, 2та ва ундан кўп оқсилга антитана бўлса,бу мусбат натижани беради )

Текширувнинг иккинчи усули иммунологик тахлил ўтказиш йўли бўлиб,бунда CD4 ва CD8 хужайраларнинг миқдорини аниқланади.
Ва ниҳоят учинчи текширув усули - бу молекуляр усуллар бўлиб улар: Сифатли ПЦР ( полимераза занжирли реакцияси) ва
Миқдорли ПЦР (вирус миқдорини аниқлаши)

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling