Тошкент архитектура ва қурилиш институти иноғомжонова Ф. Ш


Download 0.54 Mb.
bet30/49
Sana14.12.2022
Hajmi0.54 Mb.
#1006126
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   49
Bog'liq
Валеология асослари Иноғомжонова 1

Текширишдан мақсад:


    • Донор қонининг ҳавфсизлигини таъминлаш

    • Эпидемиологик назорат ўрнатиш

    • ОИВ инфекциясини ташхислаш

Касалликнинг ривожланиши.


ОИТС вирусининг соғлом одам организмига киришининг асосий механизми, ОИВ вируси қобиғидаги махсус оқсилнинг организм иммун хужайрасидаги CД4 билан бирикишидан иборат.

Вируснинг ҳаётий даври 4 босқичдан иборат:


  1. Вируснинг хужайрага богланиши, “ечиниши” ва хужайра ичига кириши.

  2. Вирус РНКсини ажратиш, провирус–икки ипчали ДНК синтез қилиш ва

“хўжайин” хужайраси геномига провируснинг кириши; 3.РНКнинг синтез қилиниши, вирус оқсилларининг шаклланиши;
4.Янги вирус бўлакчасини ҳосил қилиш–етиштириш ва уни ташқарига чиқариш.
ОИВиммун тизимини зарарлайди ва организм инфекцияга турли хил ўсмаларга қарши курашиш хусусиятини йўқотади. ОИТС билан касалланган инсон юқумли касалликларга чидамлилигини йўқотади. Бошқа вируслар каторида ОИВ тирик хужайраларни ичида купаядиган паразит хисобланади.
Вирус хужайра ичига кирищдан олдин у хужайрани қобиғи билан боғланиши зарур. Бу биринчи керакли шарт. Олимларни айтишича ОИВ факат сатхида махсус СД-4 рецептори бор хужайралар устига жойлашиши мумкин. Бу рецепторлар билан вируснинг др 120 антигени бир бирига калит ва қулупдай мос келади.
СД - 4 рецепторлар кўп хужайралар сатхида борлиги аниқланган ва шу хужайралар ичида вирус кўпайиши мумкин. Вирус макрофаглар (кондаги моноцитлар), Т-хелперлар, мия, тери, ўпка, жигар, илик, жинсий аъзолараинг хужайраларида кўпаяди.
Демак, вирус организмга тушгандан кейин у қон орқали бутун организмга тарқалади ва кўп хужайралар жароҳатланади (масалан, факат лимфатик безлар сони организмда 1,5.мингдан зиёд).
Вирус хужайра сатхига жойлашгандан сўнг унинг «ечиниш» жараёни бошланади. Махсус ферментлар ёрдамида вируснинг қобиги парчаланади ва унинг РНКси хужайра ичига киради. Тескари транскриптаза ферменти ёрдамида вируснинг РНК нусхаси асосида бир занжирлик ДНК хосил бўлади, кейин унга ўхшаган ДНКни иккинчи занжири хосил бўлиб улар бир бири билан уланади. Натижада икки занжирли ДНК пайдо бўлади. Бу ДНК махсус код орқали хужайраларнинг рибосомасида юзлаб янги вирус парчаларини хосил қилади ва вирус кўп миқдорда қонда пайдо бўлади. Организм кўпайган вирусларга қарши лимфоцитлар ва ишлаб чиқарилган специфик антителолар ёрдамида кураш олиб боради. Бу кураш самарали бўлади, натижада вируснинг миқдори қиска вақтда (10-15 кун) кескин камаяди Вирус қонда сезиларли даражада бўлмагани учун, ОИВ билан зарарланган одамда қисқа вақтда вируснинг таъсири сезилмайди ва унда кўп йил давом этадиган яширин даври, яъни касалликнинг хеч кандай белгилари бўлмайдиган даври бўлади.
Демак, инфекциянинг бошланғич пайтида иммун система вирусга қарши самарали курашади. вирус жуда кам миқдорда бўлса ҳам организмда доим сақланади.. Инфекция бошланишида нобуд бўлган лимфоцитлар ўрни
янги лимфоцитлар билан тўлади, аммо иммун система аста секинлик билан ҳолдан тояди ва қайсидир босқичда ўлган лимфоцитлар сони ҳосил бўлган лимфоцитлар сонидан орта боради .ОИВ нинг кўпайиш тезлиги жуда катта, Бу жараён тўхтовсиз давом этиб бир кунда миллиардлаб хужайраларни зарарлайди, зарарланган инсон танасида кунига 10 млрд янги (урғочи бўлакчалари) вирионлар ҳосил бўлади. Бунда бутун иммун тизим иши бузилади, натижада инсон турли инфекцияларга нисбатан қарши курашувчанлигини йўқотади яъни ОИТС касаллигида турли ўсмалар, оппортунистик инфекциялар пайдо бўлади ва организм уларга қарши курашиш хусусиятини йуқотганлиги. сабабли оддий инфекциялар хам организмда тўхтовсиз кўпаяди, касаллик сурункали шаклга ўтади ва пировардида ўлим билан тугайди Демак, касалликнинг охирида иммунитет танқислиги ривожланади, яъни организм иммунитети кескин пасаяди. Нормада одамнинг 1мм3 конида, 500-1000 Т-хелперлар аниқанади, уларнинг сони 200 гача ёки ундан кам миқдоригача камайиб кетса касаллик ОИТС босқичига ўтади. Бундай холатда вирусга лимфоцитлар, антителолар ва дори-дармонлар таъсир қилмайди. Шу сабабдан хозирги вақтгача ОИВ билан зарарланган шахсларни даволаш учун ишлатиладиган дорилар касалларни тўлиқ тузатаолмайди, чунки дорилар фаол вирусга таъсир қилади, лекин гибрид холда сақланган провирусга дорилар мутлақо таъсир қилаолмайди.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling