Тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/89
Sana14.10.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1702291
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   89
Bog'liq
biznes strategiyasi (2)

3.3. Бизнес ғоя миссия урнида 
Хает бизга хар куни ва уз урнида ишлаб чиқариш-сотиш фаолиятининг 
асоси ё йуколган ёки умуман булмаган корхоналарнинг синиши мисолларини 
такдим этади. Уларнинг жихатлари узининг мухити билан кундалик алмашув 
жараёнини давом эттириш учун етарли булмайди ва бу мухит окибатда 
бундай корхоналарни рад этади.
Стратегик режалаштириш ишлари буйича кўпгина муаллифлар корхона 
бизнес-стратегиясининг 
концептуал 
асослари 
сифатида 
корхона 
мавжудлигини белгилаб берувчи тушунчани, унинг миссиясини куллашни 
таклиф қилишган.
Шуни таъкидлаш лозимки, миссия тушунчаси хам иктисодиёт 
таълимотига харбий таълимотдан кириб келган. Аммо, харбий таълимотдаги 
миссия деганда бажариладиган машгулот тушунилса, иктисодиёт 
таълимотида хар бир муаллиф унга узининг маъносини киритишни уз бурчи 
деб билади. Куйида энг кўп таркалган фикрларни келтирамиз:
1. 
«Маълум бир бизнес турини бошқа бизнес турларидан ажратувчи 
аник максад тафсияномаси» 
2. 
«Миссияни белгилаб олиш – бу бизнеснинг мавжуд булишидаги 
сабабларни ошкор этишдир». 



34 
3. 
«Миссияни кўпинча кредо, максадлар, фалсафа, бойликлар, 
тамойиллар ёки содда қилиб, бизнесимизнинг таърифи сифатида 
аниклаш мумкин».
4. 
«Миссия- бу узок муддатли салохиятли бизнесга назар булиб, у 
қандай қилиб шаклланиши ва кимга хизмат курсатиш максадини 
тушуниш керак». 
5. 
«Миссия аник тугалланишни курсатиш учун эмас, балки тезрок 
бизнесда кулланиладиган сабаб, аниклик, йуналиш ва фалсафани 
аниклаб олиш учун ишлаб чикилади».
6. 
«Айнан харидор бизнес узи нимадан ташкил топганлигини аниклаб 
беради. Айнан харидор товар ва хизмат учун хак тулаш истагини 
билдириб, иктисодий ресурсларни бойликка, буюмларни эса – 
товарга айлантиради. Бизнес узининг ишлаб чиқаришини ва 
айникса уз келажагини ва уз муваффакиятини қандай тасаввур 
этиши мухим деб хисобланмайди. Хал килувчи омил сифатида 
харидор харид килаетганда нима хакда уйлаётгани, белгиланган 
нархга қандай муносабатда булаётгани мухим ахамиятга эга 
булиб, ва бу эса бизнес узи нимадан ташкил топганлиги, нима 
ишлаб чиқариши ва келажакда ривожланиб боришини аниклаб 
беради. Харидор доимо товар ёки хизматни сотиб олиш пайтида уз 
фойдасини ва манфаатини уйлайди. Харидор бизнеснинг асоси 
булиб, унинг мавжудлигининг кафолатидир».
7. 
«Бизнеснинг мавжудлиги ва ривожланиши харидорларнинг шу 
бизнесга хохишида намоён бўлади» 
Юқорида келтирилган фикрларнинг тахлили шуни курсатадики, хар 
бир фикр куйидаги саволларга жавобларни аниклаб бериш харакатини узида 
акс эттиради:
1. Биз нима килаяпмиз, ва худди шу нарсаларни килаётганлардан нима 
билан фарк киламиз? 
2. Харидор 
бизнинг махсулотимизни ёки хизматимизни харид 
килаётганда қандай фойдага эришади? 
3. Бизнинг бизнес хаётда нима фаолият билан шугулланади? 
4. Бизнинг харидоримиз ким бўлади? У биздан нимани кутади? 
Корхонанинг мавжудлик масаласини таъминловчи миссиядан фаркли 
уларок, стратегик тахлил ва режалаштиришни бизнес-ғоя асосида куриш 
максадга мувофик бўлади, чунки у корхонанинг маълум бир ишлаб чиқариш-
сотиш фаолиятининг бошқарув асосини ташкил этган холда корхонанинг 
хозирги ва келажакдаги салохиятини белгилаб беради. Шу кучларни 
харакатга келтириш учун, яъни, бизнес ғояни амалга ошириш учун, аввало бу 
ғояни тугри тузиб олмок зарур бўлади. Факатгина тугри тузилган бизнес 
ғояни, ўрганиш, хал этиш, узгартириш ва яхшилаш мумкин бўлади. Ва ундан 



35 
кейингина, биргаликда бизнес-ғоянинг, яъни, стратегиянинг амалга ошириш 
усулларини ўрганиш, хал этиш, узгартириш ва яхшилаш имконияти тугилади.
Корхона муваффакиятли булиши учун, у кабул килган кийматнинг
тугридан тугри корхона эгалари оладиган фойдага ёки кутилаетган фойдага 
айланиши керак бўлади. Шундай қилиб, муваффакиятли бизнеснинг асосини 
айнан шундай фаолият турлари ташкил этиш керакки, улар кабул килган 
маълум киймат учун, маълум бир нарх тулаш истагини билдирган маълум 
бир харидорлари гурухи мавжуд булиши талаб этилади. Бундай киймат 
бизнес ғоянинг талабига кура, бир катор омилларнинг ва илгари хеч ким 
аникла олмаган янги комбинациядаги алохида жихатларни бирлашуви 
асосида ташкил этилиши мумкин бўлади. Шунинг учун, бизга бизнес 
муваффакиятимизни белгилаб берувчи бизнес ғояни тузиш учун: 
 Харидорлар учун маълум бир кийматни англатувчи янги фойда усулини 
йулга куйиш; 
 Шу фойдали усулни таъминлаб турувчи алохида кобилиятлар 
комбинацясини тузиш; 
 Тадбиркорликда максимал даражада куйилган меъёрга эришиш учун 
янги бир ноёб формулани тузиб ва бу меъёрни фойдага айлантириш 
зарур бўлади. 
Куриниб турибдики, бунинг учун биринчи навбатда, салохиятли 
харидорларнинг хожатларини ва шу хожатларни кондирувчи фойдаликлар 
хакида яхши тасаввурга эга булиш; иккинчидан, қайси жихатлар ёрдамида 
янги фойдаликларни яратиш ва корхонада шу жихатлар мавжудми каби 
масалаларни (агарда мавжуд булса қайси даржада) аник тушуниш; 
учинчидан, тадбиркорлик маржасини қайси йул билан ва нима хисобига 
яратишни ва у қандай қилиб кўпайтирилиши мумкинлиги ифода эта олиш 
талаб килинади.

Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling