Тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/89
Sana14.10.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1702291
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   89
Bog'liq
biznes strategiyasi (2)

 
Хулоса 
Режалаштириш жараёни хар қандай бошқариш моделининг асосий 
негизи хисобланади. Стратегик режалаштириш – корхона стратегиясини 
унинг миссиясини белгилаш оркали аниклаб олиш жараёни булиб, бу жараён 
стратегик холатларнинг тахлили, ички ва ташки омиллар ва харакатлар 
тадкикоти, ва корхонанинг асосий иш фаолиятини белгилайдиган омиллардан 
ташкил топиб, бу омиллар ракобатли устунликка эришиш, саклаб колиш, 
ривожлантириш ва сармоялашга олиб келиши мумкин. Хар қандай
корхонада, «фаолият олиб бориш» мухитидан катъий назар, маълум бир 
ишлаб чиқариш-сотиш фаолияти стратегиясини куриш мумкин, ва уз 
навбатида бизнес стратегияси – бу харакатлар мажмуи булиб, маълум бир 
тарихий давр мобайнида ишлаб чиқариш-тижорат корхонасининг 
белгиланган ва нисбатан мустахкам харакатлар чизигини акс этади. 
Бундай харакатлар мажмуи маълум бир тамойиллар, коидалар ва 
манфаатлар тузилмаси меъёрида булиб, харакатларнинг жойи (каерда), вакти 
(качон), сабаби (нима учун), услуби (қандай ) ва максади (нима учун) каби 
шароитларнинг шарти билан намоён бўлади. Корхонанинг мавжудлик 
масаласини таъминловчи миссиядан фаркли уларок, стратегик тахлил ва 
режалаштиришни бизнес-ғоя асосида куриш максадга мувофик бўлади, чунки 
у корхонанинг маълум бир ишлаб чиқариш-сотиш фаолиятининг бошқарув 
асосини ташкил этади.
 
Таянч иборалар 
Стратегик режалаштириш, SWOT, бизнес стратегияси, бизнес-ғоя, 
бизнеснинг фаркланадиган жихатлари, стратегик тахлил, режалаштириш, 
бизнес ғоянинг таркибий кисмлари (бозорнинг эхтиёжлари, корхонанинг 
ички жихатлари, корхона жихатларининг ривожланиш имкониятлари, бизнес 
шароитлари).
 
 
 



40 
Назорат ва мулохаза учун саволлар 
1. Стратегик режалаштиришда қайси таркибий кисмлар таърифланади? 
2. Стратегик ечимларни кабул килаётган рахбар учун саволларни тузиб 
беринг? 
3. Бизнес стратегияси нима? 
4. Миссияни бизнес-ғоядан фарклаб беринг? 
5. Бизнес-ғояни такомиллаштиришнинг афзал тарафларини кўрсатиб
утинг? 
6. Бизнес ғояни такомиллаштиришда қайси фаркландиган жихатларга 
этибор бермок зарурдир? 

Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling