Тошкент давлат иқтисодиёт университети


Фаркланадиган жихатлар мисоллари


Download 1.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/89
Sana14.10.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1702291
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   89
Bog'liq
biznes strategiyasi (2)

 
Фаркланадиган жихатлар мисоллари 
Институционал билим 

Корхонанинг илмий-тадкикот жихатлари 

Корхона ноу-хауси 

Харидорларнинг кийматлар тизими билими Ички жараёнлари 

Бошқарувнинг стили ва ишчанлиги 

Мижозлар билан алокалар (харидорлар) 

Сотиш каналларига кириб бориш 

Рахбарлик билан узаро алокалар 

Ички коммуникацияляр, маданият 

Ходимларнинг ишчанлиги Ишонч ва обру 

Машхурлик 

Бозордаги илгарилик килаетган сон 

Молиявий куллаб кувватлаш 

Концессия хакида битимлар 

Патентлар 
Бизнеснинг стратегик тахлили бизнес-ғоянинг тахлилидан бошланиши 
бежиз эмас албатта. Гап шундаки, узининг бизнес-ғоясига эга булмаган 
корхонада махсус бизнес-мухити хам булмайди, модомики, унинг стратегик 
жойларни бахолаш, келажакдаги мавжудлигини ва ривожланиш масалалари 
хакида стратегик ечимлар кабул қилиш, энг мухими эса маълум бир хатти-
харакатлар режасини тузиш иложиси йук. 
Бизнес-ғоя корхона бизнес муваффакиятининг асосий шарти 
хисобланади. Бу нарса бизнес-ғоя тушунчаси фаолият курсатаётган корхонага 
мос келиши ва шу корхонага қараб мослашиши керак дегани эмас. Бизнес-ғоя 
булса, корхона тузиш кийин иш эмас. 
Бирок бизнес-ғоя фаолият курсатаётган корхонага бирикиши лозим 
бўлади, негаки, корхона эгалик килган капитал харидор учун янги кийматни 



38 
тузишда асос булмоги зарурдир. Бундай капитал корхонада булмаса, унда уни 
топиш ва сотиб олиш учун сарфланган кучлар корхонани йук булиб кетиши 
билан ифодаланиши мумкин.
Агарда корхона хеч қандай узгаришлар руй бермайдиган статик 
мухитда фаолият курсатганда эди, унда стратегик режалаштиришга хожат 
колмас эди. Аммо бизнинг мухитимиз охир-окибатда иктисодиёт, технология, 
сиёсат, жамият, маданият нуктаи назардан узгариб боради. Шунинг учун, 
стратегик режалаштириш ва тахлил бу узгаришларга бир пайтнинг узида 
реакция, бу узгаришларга мослашиш воситаси хамда шу узгаришлардан 
келиб чикиб, корхона келажагини яратишда замин бўлади.
Турли муаллифлар стратегик режалаштириш ва тахлил тушунчасига 
турлича ёндашадилар. Бирлари корхонанинг ташки ва ички мухитини
ўрганишда натижалар окибатидаги жараён деб хисоблашади. Унинг максади 
– корхонага узининг кучли томонларини кўпайтириб, заиф томонларини 
камайтиришдир хамда пайдо булаётган имкониятлардан фойдаланиб колиш 
ва бостириб келаётган хавф-хатарликлардан химояланишдан иборатдир. 
Уларнинг фикрича, стратегик режалаштириш корхона келажакда қандай
булиши кераклигини кура билишдан бошланиб, ва маълум бир танлов 
тизимини узида акс эттиради.
Бошқалар стратегик режалаштириш жараёнини келажакка эришиш 
учун зарур операциялар ва машгулотлар жарёни сифатида курадилар. Улар 
табиатан реактив бўлган узок муддатли режалаштиришни ва корхона узининг 
келажагини тузишда ёрдам берадиган стратегик режалаштиришни 
фарклашади.
Учинчи тоифа муаллифлари стратегик режалаштиришни ташкилий 
янгиланиш ва трансформация жараёни сифатида тасаввур киладилар. Бунда 
улар узок муддатли режалаштиришни стратегик режалаштиришдан яна бир 
фаркли томонини курсатишади: узок муддатли режалаштиришда лойиха ва 
максадлар 
бошқарув 
мустахкамлиги 
асосида 
тузилса, 
стратегик 
режалаштириш эса корхонанинг роли, уни ураб турган мухити микиёсида 
урганилади. Стратегик режалаштириш мухитдаги талабларин кондириш 
максадида корхонанинг фаолияти ва хизматларини шу механизмга 
мослашувини таъминлаб беради.
Ташкилий хулк-атвор тармоқдаги баъзи мутахассисларнинг фикрича, 
корхона фойдани режанинг мавжудлигидан эмас, балки шу режани ишлаб 
чикиш жараёнидан куради: бу жараён ходимлар уртасида ва ишга узаро 
муносабатни пайдо булишига олиб келади. Шу каби умумий фойдадан 
ташкари, корхона менежерларнинг стратегик режалаштириш мазмунини 
тушуниши окибатида икки махсус афзаликка эга бўлади. 
Биринчидан, хар бир менежер, унинг бошқармаси шу умумий 
максадлар тизимига мослашишини кура билади ва шу оркали корхона 
максадларини узи учун аниклаштириб олади. Чекланган ресурслар учун 



39 
кураш олиб бораётган менежер уз талабларининнг реал киймати хакида 
яккол тушунча ва тасаввурга эга бўлади. Ундан ташкари, менежер хамкорлик 
зарурияти тугилган пайтда узи учун кулай холатда бўлади. Кўпгина 
шароитларда, менежерларни уз фикрлаш доирасидан келиб чикиб ечимларни 
хал қилишиларини кечирса бўлади, сабаби улар ресурсларнинг таксимоти ва 
корхона қайси йуналишга каратилгани хакида тула таъсуротга эга 
булмайдилар.
Иккинчидан, менежер салохиятли таклифлардан қайсилари умумий 
режа учун фойдали булишларини яхширок тушунади, ва шу каторда уз 
таклифларини исботлаб бериш лаёкатига эга бўлади. 

Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling