Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Моделнинг кучли ва заиф томонлари
Download 1.17 Mb. Pdf ko'rish
|
biznes strategiyasi (2)
5.2. Моделнинг кучли ва заиф томонлари BCG асосий аналитик киймати шундаки, унинг ёрдамида корхона хар бир бизнес турининг стратегик холатларини аниклаб олиш билан бирга накд пул окимининг стратегик баланси буйича тавсияномалар бириш имкони хам мавжуд. Стратегик баланс харажатлар нуктаи назаридан ва келажакда корхона хар бир бизнес туридан пул маблагларини олиш имкониятлари нуктаи назаридан каралади. Шундай пайтлар бўладики, корхона томонидан ишлаб чикилаётган махсулот уз хаёт циклининг охирги босқичи арафасида бўлади ёки корхона фаолият курсатаётган бозор хажми тораяди ва кохона тасарруфида ортикча пул маблаглари пайдо бўлади, бу маблагларни сармояаштиришни давом эттириш хожати колмайди. Назарий тарафдан каралганда, корхона шу маблагларини уз акция эгаларига кайтариб бериши кутилган эди, улар эса кейинчалик узлари хохлаган корхоналарига янги сармояларни куйишга имкон булишарди. Лекин, бошқарув персоналининг табиати ва шу билан солик конунчилиги сармояларни шу корхона микиёсида кайта таксимлашни такозо этмокда, яъни, узларининг капиталларини янги бизнес сохаларига, янги бозорларга, янги мамлакатларга йуналтиришни кузда тутмокда. «Юлдузларнинг» холати одатда корхоналар учун катта кизикиш хосил килади, ва уларнинг эътиборини тугри маънода бундай бизнес йуналишларга 1 62 каратишга харакат қилишади. Шу даврнинг узидаёк, бу йуналишлар кўп сармояларни жалб кила олади, ва уз навбатида доимий накд пул тушумини талаб килади бу нарса эса узок давр мобайнида, шу сармояларни кайтариш даврига кадар давом этиши мумкин. Баъзи пайтларда дастлабки сармояларнинг кайта пул келтириши даври 5-10 йилни ташкил этиши мумкин, ва шу давр мобайнида изланишлар, махсулот ишлаб чиқаришнинг технологиясининг такомиллашуви ва харидорлик бозорини эгаллаш учун тадкикотлар олиб борилади. Кўпгина корхоналарнинг аксарияти «юлдузли» бизнес йуналишларини ташкил этувчи бизнес бизнес-портфелнинг бундай тузилмасини саклаб колишга кодир эмасдирлар. Ундан ташкари, зарур микдордаги молиявий база таъминлаб берилганда хам, кўпинча шу сохаларни малакали иш кучи, жихозлар, ишлаб чиқариш майдони, махсуслашган бошқарув персонали каби бошқа ресурслар билан таъминлаб бориш муаммоси келиб чикади. Охир окибатда, корхоналар уз ресурсларин сарфлаб булгач заиф холатга келиб колишлари ва улар «бизнес-портфели» тулиб бўлган ва «согиладиган сигирилар» категориясидаги корхоналар томонидан тортиб олиниши мумкин. Бундай холат хаетда юқори технологиялар (микроэлектоника, телекоммункациялар, аэрокосмик, биомолекуляр) сохаларида уз аксини топмокда Бошқа томондан, «согиладиган сигирлар» тармоқга якинлашиб борган сари, корхона уз келажагини белгилаб боради. Хакикатан хам, бунда бизнес тури маълум микдордаги даромални келтириши мумкин, аммо якин келажакда у бирданигина тамом були колиш хам этимолидан холи эмас. «Согиладиган сигирлар» тармоқга аксарият холларда хает циклининг якуний босқичида турган бизнес турлари келиб колади. Шунинг учун хам одатда, «согиладиган сигирлар» бизнес – портфелидан ташкил топган корхоналар куринча «юлдузларга» қараб интиладилар. Улар ё уз маблагларини «юлдузли» йуналишлар тадкикоти учун сармоялар қилишади ёки «юлдузли» корхоналарни эггалаб олиш харакатида бўладилар. «Согиладиган сигирлар» томонидан келтириб чиқариладиган пул массасини муомаласи асосан бизнеснинг «юлдузли» сохаларига йуналиши истикоболларида куринади. Лекин мутахассисларнинг таъкидлашларича, агарда қандай бир сабабга кура «юлдузли» бизнес ёки «согиладиган сигирлар» бизнес сиз учун эмас, ракобатчи учун катта кийматга эга булса, унда бундай бизнес турини сотиш лозим бўлади. «Согиладиган сигирлар» томонидан келтириб чиқарадиган пул массасининг муомаласидаги кейинги истикболи «юлдузли» табакани эгаллаш умидида бўлган «муаммо тугдирувчи болаларга» табакасига берилади. Умид ишончи булмаган «кийин тоифадаги болалар» ёки шунга ухшаш катта сармоялар талаб киладиган бошқа табакаларнинг мавжудлиги корхона 1 63 томонидан таъминлаб берилмаса, унда уларни корхона «бизнес- портфелидан» четлаштириш максадга мувофик бўлади. «Итлар» тоифасидаги табакалар тор куламдаги бозор сегментида фаолият кўрсатиб , ва унда етакчилик кила оладиган бизнес турлари корхона учун катта ахамият касб этиши мумкин, агарда улар. Бошқа холларда, бундай бизнес сохада етакчилик холатини эгаллаш учун корхона имконият даражасидан ортикрок томонидан катта сармоялар талаб этилади. Умуман олганда, «итлар» табакасидаги бизнес турларидан фойда олиш факатгина сармоялар минимал холатга келтирилган пайтлардагина эришиш мумкин бўлади. BCG модели корхона уз максадларини хаёт циклининг бошлангич босқичидаги хохлаётган бозордаги улушига, хаёт циклининг ўсиш босқичидаги бозорни эгаллаб олиш ва уни саклаб колиш йулларидаги максадлари нисбатан белгилаши лозимдир, бизнесдан фойда олиш эса факатгина хаёт циклининг туйиниш босқичида амалга ошириш мумкин. BCG моделининг оптимал бизнес-стратегияси сифатида хаёт циклининг туйиниш босқичида турган бизнеснинг бозордаги катта мидордаги улушини эгаллаш стратегияси туради. Бунга эришиш учун, стратегик манба сифатида корхона бизнес-портфелининг баланслаштириш максадида маълум турдаги «юлдузли» турлардаги фаолиятга, келажакда «согиладиган» сигирлар» тоифасига кириши кузатилаётган баъзи бир «муаммо тугдирувчи болалар»ни «юлдузли» табакаларга утказиш учун шу сохаларга инвестицияларни жалб қилиш кузда тутилади. BCG модели томонидан аникланадиган стратегик майдондаги алохида бизнес сохалари томонидан эгаллаб турилган холатлар белгиланган йуналишлари танловини такозо этади: Download 1.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling