Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи
Download 1.14 Mb. Pdf ko'rish
|
vaxobov
- Bu sahifa navigatsiya:
- Д.Д.Шарипова Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш қошидаги илмий семинар раиси, п.ф.д., профессор .
Ш.С.Шарипов Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш раиси, п.ф.д. Б.Х.Ходжаев Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш илмий котиби, п.ф.д. Д.Д.Шарипова Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш қошидаги илмий семинар раиси, п.ф.д., профессор . 5 КИРИШ (докторлик диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ривожланган мамлакатларда таълим барқарор тараққиётни таъминлайдиган асосий омил сифатида эътироф этилиб, халқаро ташкилотлар ҳамда дунёнинг аксарият мамлакатлари томонидан 2030 йилгача белгиланган янги таълим концепциясида «таълим сифатини баҳолаш жараёни ва воситаларини такомиллаштириш, эришилган натижаларни аниқлаш имконини берувчи механизмларни амалиётга жорий этиш» долзарб вазифа этиб белгиланди 1 . Ўзбекистонда мустақилликнинг илк давридан бошлаб умумий таълим олиш, касбни ва тегишли махсус тайёргарликни ўтишни эркин танлашда барчага баравар ҳуқуқ беришга йўналтирилган янги демократик таълим концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишлари тизимли амалга оширилиб, унинг асосини ўсиб келаётган ёш авлодни юксак маънавиятли ва чуқур билимли, замонавий технологияларни ўзлаштиришга қодир, интеллектуал ривожланган ҳамда фаол фуқаролик позициясига эга бўлган шахс қилиб тарбиялашга оид устувор йўналишлар белгиланди 2 . Мазкур концептуал ғояларга таянган ҳолда таълим тизимининг ҳуқуқий асоси яратилиб Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Қонунлари асосида жисмонан соғлом, маънавий етук, юксак интеллектуал салоҳият, замонавий билимларга эга, мустақил фикрлайдиган, келажакка ишонч билан қарайдиган баркамол авлодни тарбиялаш учун жаҳон амалиётида ўхшаши бўлмаган таълимнинг миллий моделига асос солинди. Жаҳон миқёсида амалга ошиpилаётган чуқуp иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлаp, pивожланган демокpатик давлат баpпо этиш талаблаpига мос равишда ёшларнинг таълими ва тарбияси сифатини ошириш, ўқув жараёнига таълимнинг замонавий шакллари ва усулларини жорий этиш вазифасини қўяди. Мазкур вазифани амалга ошириш шахсга йўналтирилган таълим стратегияси талаблари асосида умумий ўрта таълим тизимида ўқитиш сифати мониторингини моделлаштириш эҳтиёжини келтириб чиқармоқда. Ўқитиш сифати мониторингини ташкил этиш ва бошқаришда компетенциявий ёндашувга асосланган давлат таълим стандартларини жорий этиш, умумий ўрта таълим тизимида ўқитиш сифати мониторингини моделлаштиришга оид илмий асосланган таклиф ва тавсияларни, ўқитиш сифати мезонлари, кўрсаткичлари, параметрлари ва индикаторлари тизимини ишлаб чиқиш, ўқитиш сифатига таъсир этувчи омилларни аниқлаш, унинг кўмакчи- компьютерли ахборот тизимини яратиш долзарб аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 26 февралдаги ПФ-3857-сон «Халқ таълими муассасаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 февралдаги «2016 - 2030 йилларга 1 Incheon declaration/ Education 2030: Towards inclusive and equitable quality education and lifelong learning for all (Word Education Forum, 19-22 may 2015, Incheon, Republic of Korea). - 48 б. 2 Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура.1.Т. - Т: «Ўзбекистон», 1996. – 48 б. 6 мўлжалланган Барқарор ривожланиш мақсадларини Ўзбекистон Республикасида амалга ошириш тўғрисида»ги 111-ф-сон фармойиши ва мазкур соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда таълим сифатини таъминлаш ва баҳолашга доир белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling