Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/52
Sana18.06.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1566579
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52
Bog'liq
vaxobov

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-
нинг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти 
республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. «Демократик ва 
ҳуқуқий жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантириш, 
инновацион иқтисодиётни шакллантириш» устувор йўналиши доирасида 
бажарилган. 
Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий-тадқиқотлар шарҳи
3

Ўқитиш сифати мониторингини амалга ошириш билан боғлиқ илмий 
изланишлар жаҳоннинг етакчи илмий марказлари ва олий таълим 
муассасаларида, жумладан, ЮНЕСКОнинг Осиё ва Тинч океани минтақасида 
таълим сифати мониторингини ташкил этиш ташкилоти (Таиланд), Ўқув 
ютуқларини баҳолаш халқаро ассоциацияси (АҚШ), Халқаро иқтисодий 
ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг таълим сиёсати қўмитаси (Франция), 
Таълим сиёсати тадқиқотлари миллий институти (Япония), Корея таълимни 
ривожлантириш институти (Жанубий Корея), Таълим сифатини баҳолаш 
марказида (Россия), Республика таълим маркази (Ўзбекистон)да олиб 
борилмоқда.
Ўқитиш сифати мониторингини ташкил этишга оид жаҳонда олиб 
борилган тадқиқотлар натижасида бир қатор, жумладан, қуйидаги илмий 
натижалар олинган: Осиё ва Тинч океани минтақаси давлатлари умумтаълим 
мактабларида баҳолаш тизимлари аниқлаштирилган (ЮНЕСКОнинг Осиё ва 
Тинч океани минтақасида таълим сифати мониторингини ташкил этиш 
ташкилоти); халқаро миқёсда математика ва табиий фанларнинг ўқитилиш 
сифати мониторингини амалга ошириш технологияси (TIMSS), бошланғич 
синф битирувчиларининг ўқиш ва она тили фанидан ўқув ютуқларини 
баҳолаш дастури (PISA) ишлаб чиқилган (Ўқув ютуқларини баҳолаш халқаро 
ассоциацияси, 
Бостон 
коллежи); 
педагогик 
мониторинг 
назорат 
материалларини ишлаб чиқишга қўйилган талаблар такомиллаштирилган 
(Халқаро иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг таълим сиёсати 
қўмитаси); таълим сифати мониторинги технологиялари, таълим сифатига 
таъсир этган омилларни аниқлашга оид методикалар асосида педагогик 
мониторинг мазмуни такомиллаштирилган (Таълим сиёсати тадқиқотлари 
миллий институти); таълим сифати мониторингининг автоматлаштирилган 
электрон 
дастури 
асосида 
таълим 
сифати 
диагностикасини 
такомиллаштириш 
йўналишлари 
аниқланган 
(Корея 
таълимни 
ривожлантириш институти); таълим сифати мониторинги концепцияси 
3
Мазкур қисм қуйидаги манбалар асосида ёритилган: Paulo Santiago, Deborah Nusche, Thomas Radinger, 
Claire Shewbridge OECD Reviews of Evaluation and Assessment in Education “Synergies for Better Learning”. 
2013. 785 p. Vincent Greney, Thomas Kellaghan. Assessing National Achievement Levels in Education. The World 
Bank. 2008. Washington. 225 p. 



назарий-методологик жиҳатдан асосланган (Таълим сифатини баҳолаш 
маркази); шахсга йўналтирилган таянч компетенциялар тизими ишлаб 
чиқилган (Республика таълим Маркази, Ўзбекистон). 
Дунёда ўқитиш сифати мониторингини такомиллаштириш бўйича 
қатор, жумладан, қуйидаги устувор йўналишларда тадқиқотлар олиб 
борилмоқда: ўқитиш сифатини кафолатловчи параметр ва индикаторларни 
ишлаб чиқиш; бола шахсини ривожлантиришга йўналтирилган таълим 
парадигмаси асосида миллий ва халқаро баҳолаш дастурларини 
такомиллаштириш; ўқитиш сифати мониторингининг электрон ахборот 
тизимини ишлаб чиқиш; мониторинг натижасида ўқитиш сифатини 
бошқариш технологияларини такомиллаштириш. 

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling