Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи
Download 1.14 Mb. Pdf ko'rish
|
vaxobov
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг вазифалари
- Тадқиқотнинг объекти
- Тадқиқотнинг усуллари.
- Тадқиқотнинг илмий янгилиги
Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим тизимида ўқитиш сифати
мониторингини ташкил этиш ва тизимли бошқариш моделини такомиллаштиришдан иборат. Тадқиқотнинг вазифалари: ўқитиш сифати мониторинги турлари, уларни амалга ошириш даврийлиги, босқичларини яхлит ёндашув асосида тизимлаштириш; компетенциявий ёндашув асосида умумтаълим фанларининг давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этишнинг концептуал моделини такомиллаштириш; умумий ўрта таълим тизимида ўқитиш сифати мониторингини амалга оширишга доир меъёрий-методик ҳужжатларни такомиллаштириш ҳамда таълим сифатини баҳолашнинг модернизациявий тизимини жорий этиш юзасидан илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш; ўқитиш сифати мониторинги асосида умумий ўрта таълим муассасалари ва ҳудудий халқ таълими бошқаруви идораларининг рейтингини аниқлаш технологиясини ишлаб чиқиш; умумий ўрта таълим тизимида ўқитиш сифати мониторингининг электрон ахборот бошқарув тизимини такомиллаштириш. Тадқиқотнинг объекти умумий ўрта таълим тизимида ўқитиш сифати мониторингини моделлаштириш жараёни. Тадқиқотнинг предмети умумий ўрта таълим тизимида ўқитиш сифати мониторингини амалга ошириш мазмуни, омиллари, индикаторлари ва ташкилий-технологик тизими. Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот жараёнида педагогик кузатув, қиёсий таҳлил, тажриба-синов, педагогик мониторинг, моделлаштириш, сўровнома, тест, математик-статистик таҳлил каби тадқиқот ва таҳлил усулларидан фойдаланилган. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: компетенциявий ёндашувга асосланган давлат таълим стандартларини ишлаб чиқишнинг концептуал модели ўқитиш сифати мониторинги тамойиллари, даражалари, назорат ва баҳолаш тизими асосида такомил- лаштирилган; умумий ўрта таълим тизимида ўқитиш сифати ва рақобатбардошликни таъминлаш моделининг модернизацион сифат кўрсаткичлари, параметрлари ва индикаторлари аниқлаштирилган; умумий ўрта таълим тизимида ўқитиш сифати мониторингини амалга оширишга доир меъёрий-методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва назоратини амалга ошириш механизмлари такомиллаштирилган; 10 таълим муассасалари ва ҳудудий халқ таълими бошқаруви идора- ларининг рейтингини аниқлаш технологияси ишлаб чиқилган; умумий ўрта таълим тизимида таълим сифати мониторингининг электрон ахборот бошқарув тизимини яратиш юзасидан таклифлар асослаб берилган ҳамда техник талаблар ишлаб чиқилган. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling