Тошкент давлат педагогика университети


-жадвал  Хориж (АҚШ, Буюк Британия, Корея, Хитой, Россия) мамлакатлари


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/36
Sana05.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1427169
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   36
Bog'liq
talabalarga kompyuterli animatsiyani oqitishning elektron tizimini yaratish va fojdalanish metodikasi

1-жадвал 
Хориж (АҚШ, Буюк Британия, Корея, Хитой, Россия) мамлакатлари
ва Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида
компьютерли анимацияни ўқитиш таҳлили 
Мазмун 
Хориж 
мамлакатларида 
Ўзбекистон 
Республикасида 
Компьютерли 
анимацияни 
ўргатиш 
бўйича 
мутахассисларни 
тайёрлаш 
тизими 
алоҳида таълим 
йўналиши 
Компьютер графикаси ва 
дизайн мутахассисини 
тайёрлашнинг бир қисми 
Педагогика 
ОТМларида 
компьютерли анимацияга оид 
фанлар мавжудлиги 
бир нечта (2D анимация, 
3D анимация, анимация 
асослари, компьютерли 
анимация ва ҳоказо) 
“Компьютер графикаси” 
фанининг бир бўлаги 
Компьютерли анимацияга оид 
назарий машғулотлар ҳажми 
700 соатдан ортиқ 
10 соатгача 
Компьютерли анимацияга оид 
амалий машғулотлар ҳажми 
1200 соатдан ортиқ 
16 соатгача 
Компьютерли 
анимацияни 
ўқитишда электрон таълим 
тизимининг 
ишлаб 
чиқилганлиги 
Ишлаб чиқилган 
(www.scad.edu/academics/elearning, 
https://www.academyart.edu)
мавжуд эмас 
Хулоса: Ўзбекистон Республикасида компьютерли анимация бўйича мавзуларни 
кўпайтириш ва такомиллаштириш, замон талабига мос кадрларни тарбиялаш, 
талабаларга компьютерли анимацияни ўқитиш бўйича электрон таълим тизимини яратиш 
лозим 
Ҳозирги кунда бўлажак информатика ўқитувчиларининг компьютерли 
анимацияга оид касбий тайёргарлик самарадорлигини ошириш сифатида 


12 
қаралса, у ҳолда талабаларга компьютерли анимацияни ўргатиш, уни 
ўқитишда электрон тизимини яратиш ва ундан фойдаланиш асосида 
компьютерли анимацияни ўқитиш методикасини такомиллаштириш 
муаммосини кўриб чиқиш долзарб муаммо ҳисобланади.
Тадқиқот жараёнида бўлажак информатика ўқитувчиларини замонавий 
талаб асосида ўқитиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта 
махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 25 августдаги 744-сон буйруғи билан 
тасдиқланган 5111000 – Касб таълими (5330400 – Компьютер графикаси ва 
дизайн) таълим йўналишининг малака талабларида: 
талабаларнинг анимация яратиш бўйича креатив салоҳиятини таълим 
тизимини ахборотлаштириш жараёнида шакллантириш ва ривожлантириш; 
компьютер графикаси ва анимация соҳасида фаолият кўрсатиш ва улар 
фаолиятининг ҳалқаро ҳамда миллий талабларга мос келиши борасида ишлаб 
чиқариш жараёнларини назорат қилиш; 
компьютер графикаси ва анимация соҳасида ахборот технологиялари 
тизимини яратиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган жараёнлар 
мониторинги ва сифатини баҳолаш методлари ҳамда механизмларини ишлаб 
чиқиш; 
мустақил таълим ва ижодий тадқиқот натижасида ўқитилаётган фан 
ҳамда педагогик фаолият соҳасидаги метод ва воситалар ўз-ўзини мунтазам 
такомиллашитириб бориш каби касбий компетенцияларга эга бўлиши талаб 
этилиши киритилди. 
Берилган компетенциялардан келиб чиқиб, талабаларнинг компьютерли 
анимацияга оид замон талабига мос кадрлар бўлиб етишишига хизмат 
қилувчи компетенциялар ишлаб чиқилди ва қуйидаги муаллифлик таърифи 
берилди:
анимацион-рақамли компетентлик – замонавий рақамли технологиялар 
билан ишлаш кўникмасига ва анимация яратувчи дастурий воситалар 
(Scratch, Adobe Animate, 3D Maya) ва бошқалар билан ишлаш малакасига эга 
бўлиш; 
ижодий-конструктив 
компепетентлик – 
анимация 
босқичларини 
лойиҳалаш ва яратишга доир ижодий фаолиятни ташкил этиш кўникмасини 
ривожлантириш; 
индивидуал-педагогик компетентлик – мустақил таълим ва ижодий 
тадқиқот натижасида компьютерли анимация педагогик фаолият соҳасидаги 
метод ва воситалар ёрдамида ўз-ўзини мунтазам такомиллаштириб бориш. 
Берилган компетенцияларни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон 
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2021 йил 25 августдаги 
365-сон буйруғи билан тасдиқланган 60112400 – Профессионал таълим 
(60610200 – Ахборот тизимлари ва технологиялари) бакалавриат таълим 
йўналишининг ўқув режасида танлов фанлар блокидаги “Компьютерли 
анимация” фани киритилди. 
Диссертациянинг 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling