Тошкент давлат педагогика университети


Тадқиқот  натижаларининг


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/36
Sana05.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1427169
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   36
Bog'liq
talabalarga kompyuterli animatsiyani oqitishning elektron tizimini yaratish va fojdalanish metodikasi

Тадқиқот 
натижаларининг 
жорий 
қилиниши. 
Талабаларга 
компьютерли анимацияни ўқитишнинг электрон таълим тизимини яратиш ва 
фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий 
натижалар асосида: 
талабаларнинг компьютерли анимация билан ишлаш компетентлигида 
анимацион-рақамли кўникмалар, ижодий-конструктив малакалар ва 
индивидуал-педагогик компетенцияларга устуворлик бериш ва виртуал 
лойиҳалаш, таълимий мультипликациялар яратиш ҳамда электрон таълим 
муҳитини 
ривожлантириш 
сифатларини 
белгилаш 
асосида 
такомиллаштиришга 
оид 
тавсиялар 
“Мультимедиа 
тизимлари 
ва 
технологиялари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон 
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил
24 августдаги 603-сон буйруғи асосида берилган 603-160-сон нашр 
гувоҳномаси). Натижада, компьютерли анимация бўйича ўқитиш 
самарадорлигини оширишга эришилган
компьютерли 
анимацияни 
ўқитишга 
мўлжалланган 
таълим 
иштирокчиларининг ўзаро муносабатларини бошқаришга қаратилган 
AmoCRM (Automated messages online customer relationship management), чат-
бот ва тренинг технологиялари ёрдамида виртуал мулоқот олиб бориш, 
онлайн баҳс-мунозаралар юритишга оид кўникмаларни ривожлантириш 
имконини берувчи курс дизайнини ишлаб чиқиш асосида CoreApp электрон 
таълим 
платформасини 
такомиллаштиришга 
оид 
тавсиялар 
“3D 
технологиялар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон 
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил
1 мартдаги 110-сон буйруғи асосида берилган 110-144-сон нашр 
гувоҳномаси). Натижада, компьютерли анимацияга оид билим ва 
компетенцияларни касбий соҳада қўлланилиш самарадорлигини оширишга 
эришилган; 
компьютерли 
анимацияни 
яратувчи 
анимацион-ғоявий, 
визуал 
лойиҳалаш, 3D компоновка босқичлари Scratch, Adobe Animate, 3D Maya 
дастурларида мультипликацияга оид билимларни технологик жараёндаги ва 
педагогик билимларни интеграциялаш асосида ўқитиш методикасини 
такомиллаштиришга 
оид 
тавсиялар 
“Мультимедиа 
тизимлари 
ва 
технологиялари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон 
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил
24 августдаги 603-сон буйруғи асосида берилган 603-160-сон нашр 
гувоҳномаси). Натижада талабаларнинг компьютерли анимациядан самарали 
фойдаланишнинг методик имкониятларини кенгайтириш имкони яратилган. 
электрон таълим тизимида талабаларга компьютерли анимацияни 
ўқитишга мўлжалланган аралаш таълимнинг “Flex” моделига морфологик 
матрица (morphologic matrix), ғоялар қутиси (ideas box), имкониятлар 
доираси (scope of opportunity) методларини қўллаш негизида анимацион 
тасвирлашда ижодий ғоялар ва фикрларни ривожлантиришга устуворлик 
бериш асосида ўқитиш усулларини такомиллаштиришга доир тавсиялар “3D 
технологиялар” номли ўқув қўлланма мазмнига сингдирилган (Ўзбекистон 


10 
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил
1 мартдаги 110-сон буйруғи асосида берилган 110-144-сон нашр 
гувоҳномаси). Натижада, компьютерли анимацияни электрон таълим 
тизимида ўқитиш методикаси самарадорлигини аниқлаш имкони оширилган.

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling