Тошкент давлат педагогика университети
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
talabalarga kompyuterli animatsiyani oqitishning elektron tizimini yaratish va fojdalanish metodikasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг вазифалари
- Тадқиқотнинг объекти
- Тадқиқотнинг предмети
- Тадқиқотнинг усуллари.
Тадқиқотнинг мақсади талабаларга компьютерли анимацияни
ўқитишнинг электрон тизимини яратиш ва фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Тадқиқотнинг вазифалари: талабаларнинг компьютерли анимация билан ишлаш компетентлигининг мазмун-моҳиятини педагогик таҳлил этиш; компьютерли анимацияни ўқитишнинг электрон муҳитини такомиллаштириш; компьютерли анимацияни ўқитиш методикасини такомиллаштириш; талабаларга компьютерли анимацияни электрон таълим тизимида ўқитиш моделини такомиллаштириш. Тадқиқотнинг объекти сифатида талабаларга компьютерли анимацияни ўқитишнинг электрон тизимини яратиш ва фойдаланиш методикасини такомиллаштириш жараёни бўлиб, Тошкент давлат педагогика университети, Қўқон давлат педагогика институти, Нукус давлат педагогика институтида 383 нафар талабалари иштирок этди. Тадқиқотнинг предметини талабаларга компьютерли анимацияни ўқитишнинг электрон тизимини яратиш ва фойдаланиш методикасининг шакл, усул ва воситалари ташкил этади. Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот жараёнида педагогик кузатув, қиёсий таҳлил, тажриба-синов, анкета сўровномалари, суҳбат, тест синовлари, натижаларни математик-статистик таҳлил этиш усулларидан фойдаланилди. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: талабаларнинг компьютерли анимация билан ишлаш компетентлигида анимацион-рақамли кўникмалар, ижодий-конструктив малакалар ва индивидуал-педагогик компетенцияларга устуворлик бериш ва виртуал лойиҳалаш, таълимий мультипликациялар яратиш ҳамда электрон таълим муҳитини ривожлантириш сифатларини белгилаш асосида такомиллаштирилган; компьютерли анимацияни ўқитишга мўлжалланган таълим иштирокчиларининг ўзаро муносабатларини бошқаришга қаратилган AmoCRM (Automated messages online customer relationship management), чат- бот ва тренинг технологиялари ёрдамида виртуал мулоқот олиб бориш, онлайн баҳс-мунозаралар юритишга оид кўникмаларни ривожлантириш имконини берувчи курс дизайнини ишлаб чиқиш асосида CoreApp электрон таълим платформаси такомиллаштирилган; компьютерли анимацияни яратувчи анимацион-ғоявий, визуал лойиҳалаш, 3D компоновка босқичлари Scratch, Adobe Animate, 3D Maya дастурларида мультипликацияга оид билимларни технологик жараёндаги ва педагогик билимларни интеграциялаш асосида ўқитиш методикаси такомиллаштирилган; электрон таълим тизимида талабаларга компьютерли анимацияни ўқитишга мўлжалланган аралаш таълимнинг “Flex” моделига морфологик матрица (morphologic matrix), ғоялар қутиси (ideas box), имкониятлар 8 доираси (scope of opportunity) методларини қўллаш негизида анимацион тасвирлашда ижодий ғоялар ва фикрларни ривожлантиришга устуворлик бериш асосида ўқитиш усуллари такомиллаштирилган. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling