Тошкент давлат педагогика университети


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/36
Sana05.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1427169
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
talabalarga kompyuterli animatsiyani oqitishning elektron tizimini yaratish va fojdalanish metodikasi

Тадқиқотнинг 
республика 
фан 
ва 
технологиялари 
ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот 
республика фан ва технологиялари ривожланишининг I. “Ахборотлашган 
жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маънавий-
маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва 
уларни амалга ошириш йўллари” устувор йўналишига мувофиқ бажарилган. 
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Республикамизда электрон 
таълим муҳитини яратиш ва унда ишлаш А.А.Абдуқодиров, М.А.Арипов, 
У.Ш.Бегимқулов, C.C.Бекназарова, Ф.М.Закирова; электрон таълим 
муҳитини ривожлантириш Д.Н.Маматов, М.Э.Мамаражабов, М.Р.Файзиева; 
анимация, компьютерли анимациянинг жамият ҳаётида тутган ўрни, 
мультфльмлар яратиш ва мультипликацияни ўргатиш бўйича мамлакатимиз 
олимлари 
М.Т.Мирзамухамедова, 
У.А.Насритдинова, 
Б.Сайфуллаев; 
аниматор ва мультипликаторлар тайёрлаш бўйича эса, Т.А.Ахмедов, 
Н.Г.Каримова, И.М.Мелиқўзиевлар илмий изланишлар олиб боришган. 
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги олимларидан электрон платформа 
яратиш ва унда ишлаш бўйича А.А.Андреев, Т.Г.Везиров, Е.Б.Мамбеков, 
В.И.Слободчиков, 
анимация 
ва 
компьютерли 
анимацияга 
оид 
М.В.Никитский, В.С.Плотникова, И.И.Шульга, Н.Н.Ярошенколар томонидан 
тадқиқ қилинган. 
Хорижлик олимлардан электрон таълим мазмуни ва ўқитиш жараёнида 
электрон тизимларни қўллаш бўйича B.Aguti, А.M.Patxon, J.A.Snart ва 
бошқалар, компьютерли анимация, анимация ва мультипликациялар яратиш 
ва ўргатиш бўйича J.M.Blain, Г.Г.Гвон, J.R.Dumazdieлар тадқиқ этганлар. 
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим 
муассасаси илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. 
Диссертация тадқиқоти Тошкент давлат педагогика университети илмий-
тадқиқот ишлари режасининг ПЗ-2020042147-рақамли “Олий таълим 
муассасалари учун математика ва уни ўқитиш методикасидан 3D тизимли 
интерактив ахборот таълим ресурсларини яратиш” мавзусидаги инновацион 
лойиҳа доирасида бажарилган (2018-2020 йй.). 




Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling