Тошкент давлат педагогика университети
Тадқиқот натижаларининг
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
talabalarga kompyuterli animatsiyani oqitishning elektron tizimini yaratish va fojdalanish metodikasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ Кириш
- “Электрон таълим муҳитида талабаларга компьютерли анимацияни ўқитишнинг назарий асослари”
Тадқиқот
натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 6 та халқаро ва 4 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган. Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 20 та илмий иш чоп этилган, жумладан, ОАК томонидан докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш учун тавсия этилган илмий нашрларда 3 та хорижий ва 4 та республика илмий журналларида нашр қилинган. Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация иши кириш, уч боб, хулоса ва тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан иборат. Диссертациянинг ҳажми 146 бетни ташкил қилади. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ Кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти асосланган, унинг Ўзбекистон Республикаси фан ва технологияларининг устувор йўналишларига боғлиқлиги кўрсатилган, муаммонинг ўрганилганлик даражаси ёритилган, ишнинг мақсади ва вазифалари, тадқиқот объекти ва предмети аниқланган, тадқиқот усуллари, илмий янгилиги ва амалий натижалари баён қилинган, олинган натижаларнинг ишончлилиги, илмий ва амалий аҳамияти асослаб берилган, тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиш, нашр этилган ишлар ва диссертация тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган. Диссертациянинг “Электрон таълим муҳитида талабаларга компьютерли анимацияни ўқитишнинг назарий асослари” деб номланган биринчи бобида компьютерли анимацияни ўқитиш педагогик муаммолар таҳлили, хорижий мамлакат университетларида компьютерли анимацияни электрон тизим орқали ўқитиш тажрибаси ҳамда олий таълим муассасаларида компьютерли анимацияни ўқитиш ҳолати ёритиб берилган. Глобаллашув шароитида таълим, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида самарадорликни яхшилаш, рақобатга бардошли кадрлар, сифатли маҳсулотларни тайёрлашга бўлган эҳтиёж, талаб ҳамда таклифларни инобатга олган ҳолда замонавий технологияларнинг энг оммабоп тури – компьютер ёрдамида талабаларнинг ижодий қобилияти, лойиҳалаш маданиятини ривожлантириш ўта долзарб масала сифатида кун тартибига чиқмоқда. Зеро, бугунги кунда таълим, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида йўлга қўйилаётган фаолият деярли компьютер технологияси ёрдамида бажарилмоқда. Ҳозирги кунда рақамли технологиялар бўйича кенгайган ўсишини ҳисобга олган ҳолда, компьютерли анимация мутахассисларини олий таълим тизимида ўқитишга ҳар қачонгидан кўпроқ талабни орттирмоқда. 11 Олий таълим тизимида талабаларга компьютерли анимацияни ўқитишнинг методик тизимини очиб беришда “анимация”, “мультипликация”, “компьютерли анимация”, “аниматор” ва “мультипликатор” тушунчалари таянч атамалар ҳисобланади. Шу сабабли айни ўринда уларнинг мазмуни билан танишиш умумий жараён ҳақида ёрқин тасаввурга эга бўлишни таъминлайди. Компьютерли анимациянинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва уни ўргатиш бўйича J.M.Blain, Г.Г.Гвон, J.R.Dumazdie, Л.В.Курило, N.M.Laren, М.Мирзамухамедова, В.С.Плотникова, Б.Сайфуллаев, И.И.Шульгаларнинг ишларини таҳлил этган ҳолда анимация расмлар ва объектларнинг анъанавий усул ёки компьютер ёрдамида кетма-кет яратилиши асосланиб берилди. Компьютерли анимацияни ўқитишда АҚШ, Буюк Британия, Корея, Хитой, Россия каби хорижий олий таълим муассасаларини таҳлил этиш натижасида электрон ўқитиш тизимидан фойдаланиш самарадор эканлиги аниқланди. Хориж мамлакатлари ва Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида компьютерли анимацияни ўқитиш ҳамда электрон таълим тизимини мавжудлиги ҳолатини “Веер технология”си орқали таҳлил этилди (1-жадвалга қаранг). Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling