Тошкент давлат педагогика университети
Тадқиқотнинг амалий натижалари
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
talabalarga kompyuterli animatsiyani oqitishning elektron tizimini yaratish va fojdalanish metodikasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги.
- Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқотнинг амалий натижалари:
электрон таълим муҳитида компьютерли анимацияни ўқитиш жараёнини самарали ташкил этишда “Компьютерли анимация” номли электрон таълим платформаси (https://coreapp.ai/app/builder/lesson/616874e786d2b8bddcd157db) ишлаб чиқилиб, унинг мазмунида талаба ва ўқитувчилар учун назарий ва методик тавсиялар келтирилган ва олий таълим муассасаларнинг педагогик жараёнига жорий этилган; талабаларга компьютерли анимациянинг мультимедиа имкониятларини очиб берувчи “Мультимедиа тизимлари ва технологиялари” (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 24 августдаги 603-сон буйруғи асосида берилган 603-160-сон гувоҳномаси) номли дарслиги яратилган ва амалиётга жорий қилинган; педагогика олий таълим муассасаларида компьютерли анимацияни ўқитиш имконини очиб берувчи “3D технологиялар” (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-сон буйруғи асосида берилган 110-144-сон гувоҳномаси) номли ўқув қўлланмаси яратилган ва амалиётга жорий этилган. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги хорижий давлатлар ва республикамиз олимларининг тадқиқот ишларидаги назарий маълумотлар, ёндашувлар, усул ва воситаларга асосланганлиги, Олий аттестация комиссияси рўйхатидаги хорижий ва республика илмий журналларида нашр қилинган мақолалар, халқаро ва республика миқёсидаги илмий-амалий конференцияларда тезислар, шунингдек, тадқиқот натижалари асосида таклифлар амалиётга жорий этилганлиги, тажриба-синов ишлари самарадорлиги математик-статистик усуллар орқали аниқланганлиги, олинган натижаларнинг ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади. Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти “Компьютерли анимация” фанининг такомиллаштирилган мазмуни асосида таклиф этилган TPACK технологияси, электрон платформадан фойдаланган ҳолда талабаларга компьютерли анимацияни ўқитиш модели рақамли технологияларга асосланган ўқитиш тизимларини яратишда ҳамда ўз касбига ижодий ёндашадиган мутахассис кадрлар тайёрлашда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади. Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти “Компьютерли анимация” номли электрон таълим платформаси, “Мультимедиа тизимлари ва технологиялари” номли дарслик, “3D технологиялар” номли ўқув қўлланма ҳамда “3D технологиялар” фанидан мобил электрон дарслик каби дидактик таъминотнинг яратилганлиги, олий таълим муассасаларида талабаларнинг компьютерли анимацияга қизиқишини ошириш воситаси сифатида ўрганиш технологияларининг ишлаб чиқилганлиги ва такомиллашуви билан изоҳланади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling