Тошкент давлат педагогика университети
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
talabalarga kompyuterli animatsiyani oqitishning elektron tizimini yaratish va fojdalanish metodikasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Р.Г.Исянов Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш илмий котиби, п.ф.н., доцент Н.А.Муслимов
- КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.
Б.С.Абдуллаева Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси, п.ф.д., профессор Р.Г.Исянов Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш илмий котиби, п.ф.н., доцент Н.А.Муслимов Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қошидаги илмий семинар раиси, п.ф.д., профессор 5 КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон олий таълим муассасаларида мутахассисларни тайёрлашда электрон тизимни жорий қилиш, аралаш таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда компьютер билимларини сифатли ташкил этиш ва ривожлантириш кенг тадбиқ этилмоқда. ЮНЕСКОнинг кўп тармоқли коалицияси 1 да мамлакатларга юқори технологиялар асосида масофадан туриб ахборот- коммуникация технологиялари ва визуаллаштиришга оид билимларни ўқитишда электрон ресурслар яратиш, электрон таълим тизимида компьютерли анимацияни ўқитиш самарадорлигини ошириш бўйича илғор тажрибалар амалга оширилмоқда. Жаҳон таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида компьютерли анимацияни жорий этиш, инновацион усулларини ишлаб чиқиш технологияси ва механизмларини такомиллаштириш, талабалардаги ижодий фаолиятини моделлаштириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Олий таълим муассасаларида компьютерли анимацияни ўқитиш, бўлажак педагог кадрлар тайёрлаш жараёнини электрон таълим тизимида ташкил этиш, ахборот-коммуникация технологиялари негизида интерфаол электрон таълим ресурсларини ишлаб чиқиш, компьютерли анимацияни яратиш ҳамда амалиётда улардан кенг фойдалана оладиган етук мутахассислар тайёрлаш бўйича илмий тадқиқотларга эътибор берилмоқда. Республикамизда сўнгги йилларда замонавий компьютер технологияларидан фойдаланиб, юқори малакали, рақобатбардош мутахассислар тайёрлашнинг норматив-ҳуқуқий ва моддий-техник базаси янгиланмоқда. “Олий таълим муассасаларида ахборот технологияларини таълим жараёнида қўллашни янги усул ва воситалар ёрдамида ташкил этиш 2 ” устувор вазифа этиб белгиланган. Бу борада талабаларга компьютерли анимацияни ўқитишнинг электрон тизимини яратиш ва ундан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш масалалари долзарб муаммолардан бири сифатида қаралмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”, 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон “Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”, 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сон “Ахборот 1 COVID-19 глобал таълим коалицияси: 2020 йил март ойида ўтказилган YUNESKO BMT оиласи: https://en.unesco.org/covid19/educationresponse/globalcoalition 2 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февральдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. – Т., 2017. – 6-сон. – 7-модда. 6 технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармонлари, 2021 йил 6 июлдаги ПҚ-5172-сон “Республика олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2020 йил 27 февралдаги ПҚ-4672-сон “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4851-сон “Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарорлари, шунингдек, фаолиятга доир бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling