Тошкент давлат техника университети


Машиналарни чиниқтириш ва синаш.  2


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/50
Sana25.12.2022
Hajmi0.7 Mb.
#1065070
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   50
Bog'liq
Машиналар пухталиги 2

  


1. Машиналарни чиниқтириш ва синаш. 
2. Машиналарни бўяш технологик жараѐни. 
3. Машиналарни таъмирлаш сифатини бошқариш. 
4. Техник назорат тизими ва унинг турлари. 
Деталларни ростмана шароитларда ишлашга тайѐрлаш учун уларнинг 
ишқаланувчи сиртларини чиниқтириш йўли билан бир-бирига мосланади. 
Чиниқтириш жараѐнида таъмирлашда йўл қўйилган нуқсонлар ҳам аниқланади, 
механизмлар, қисмлар ва қўшилмалар узил-кесил ростланади. 
Ишлатиб мослаш. Деталларни ишлатиб бир-бирига мослаш жараѐнида 
уларнинг уриниш сиртларини катталаштириб, бу сиртларнинг ейилишга 
чидамлилиги ошади, яъни деталларнинг иш бошланишида ўзаро ишқаланувчи 
сиртларнинг сифати яхшиланади. 
Ишлатиб мослаш жараѐнида деталлар сиртида мураккаб механик, физик ва 
кимѐвий жараѐнлар содир бўлиб, булар сиртларнинг макро, микро ва 
субмикроскопик нотекисликлари шаклини ўзгартиради. 
Деталлар сирти дағал бўлса, дастлабки ишлатиб мослашда кўп ейилади ва 
қўшилмадаги тирқишлар кескин катталашади. Юмшоқ ашѐлар яхши мослашади. 
Мой деталларнинг ишлаб мосланишига сезиларли таъсир этади., чунки у 
ишқаланувчи сиртларнинг бир-бирига бевосита уринишига йўл қўймайди, 
ишқаланувчи сиртларни совитади ва зарарли қўшилмаларни ювиб кетади. 
Ишлаб мосланиш жараѐнига асосан қуйидаги омиллар таъсир этади: 
1) 
ишқаланувчи сиртлар сифати; 
2) 
қисмларнинг тўғри йиғилганлиги; 
3) 
деталларга бериладиган солиштирма юк; деталларнинг сиртлари қанчалик 
ғадир-будир бўлса, уларнинг ҳақиқий уриниш сирти кам бўлиб, 
солиштирма юк қиймати катталашади;  
4) 
сирпаниш тезлиги; 
5) 
ҳарорат; 
6) 
мойлаш; 
Объектларни синаш – таъмирлаш сифатини баҳолаш мақсадида 
ўтказиладиган назорат иши. Синашда двигателларнинг қуввати, ѐнилғининг 
солиштирма сарфи, гидравлик насоснинг иш унуми, ҳажмий фойдали иш 
коэффициенти кабилар аниқланади. 
Таъмирланган машиналар стендларда ва хўжаликларда маълум тартибларда 
ишлатиб синовдан ўтказилади. 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling