Тошкент давлат техника университети


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/50
Sana25.12.2022
Hajmi0.7 Mb.
#1065070
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   50
Bog'liq
Машиналар пухталиги 2

Оқартириш–таъмирланган деталларнинг ишлаб мосланишини яхшилаш 
учун сиртларга қалай қатламини ѐтқизишдан иборат.
Деталларни пластик деформациялаш усули билан тиклаш металларнинг 
совуқ ва иссиқ ҳолатларда пластик деформациялана олиш хоссасига асосланган. 
Углеродли пўлатлар, рангли металлар ва уларнинг қотишмаларидан тайѐрланган 
деталлар совуқлайин, таркибида кўпи билан 0.3 фоиз углерод бор бўлган деталлар 
эса иссиқ холатларда пластик деформация усулида тикланади. 
Деталларни қиздирмасдан тиклашда катта куч қўйиш талаб этилади. Бунда 
металл тузилишини ўзгартирмасдан деформацияланади, пухталаш натижасида эса 
қовушқоқлик пасаяди, оқувчанлик чегараси катталашади ва детал металлининг 
қаттиқлиги ошади. Детални суюқланиш хароратининг 0.8-0.9 қисмигача 
қиздирганда пластик деформациялашга сарфланадиган куч 12-15 хисса камаяди, 
шунда унинг тузилиши ва механик хоссалари сезиларли даражада ўзгармайди. 


Амалда деталларни чўктириб, босиб киргизиб, кенгайтириб, айланасига 
сиқиб, чўзиб ва тўғрилаб тикланади. Бундан ташқари, деталларни тиклаш ва 
механик хоссаларини яхшилашнинг турли усуллари кенг қўлланилади.
Деталларнинг ейилган сиртларини босим билан ишлов бериб тикланганда 
деталнинг ишламайдиган қисмидаги металл унинг ейилган қисмига сурилади. Бу 
жараѐн детални тайѐрлаш, деформациялаш ва деформациялангандан кейин ишлов 
беришдан иборат. Деталларни деформациялашга тайѐрлаш ишлов бериладиган 
сиртларни совуқлайин деформациялаш олдидан юмшатиш ѐки юқори хароратда 
қиздириб бўшатиш, ѐки иссиқлайн деформациялаш олдидан уларни қиздириш 
ишларидан иборат. 
Қаттиқлиги 25 НRC дан кам бўлган пўлат деталлар, шунингдек рангли 
металлардан тайѐрланган деталлар дастлаб термик ишлов бермасдан совуқлигича 
деформацияланади. 
Рус физиги В.В. Петров 1802 йилда ѐйли разряд ҳодисасини ва ундан 
металларни суюлтириш учун фойдаланиш мумкинлигини аниқлади. 1882 йилда 
рус инженери Н.Н. Бенардос дунѐда биринчи бўлиб металларни пайвандлашда 
электр ѐйдан фойдаланади. Бунда ўзгармас токда эримайдиган кўмир электрод 
ѐрдамида электр ѐй ҳосил қилиниб, металл чивиқ суюлтириб ѐтқизилган. 1882 
йилда бошқа рус инженери Н.Г.Славянов ўзгарувчан ва ўзгармас токларда 
эрувчан металл электрод билан электр ѐйли пайвандлаш усулини ишлаб чиқди. Бу 
усул ҳозир электр пайванлашнинг асосий тури сифатида кенг қўлланмоқда. Бу 
усулда қалинлиги 1 мм ва ундан қалин углеродли ва легирланган барча маркадаги 
пўлатларни пайвандлаш ва суюлтириб қоплаш, чўян ва рангли металларни 
пайвандлаш мумкин. 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling