Тошкент давлат техника университети


Чўян деталларни пайвандлаш ва суюлтириб қоплаш


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/50
Sana25.12.2022
Hajmi0.7 Mb.
#1065070
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   50
Bog'liq
Машиналар пухталиги 2

Чўян деталларни пайвандлаш ва суюлтириб қоплаш. Чўяннинг кимѐвий 
таркиби ва ўзига хос физик-кимѐвий хоссалари туфайли чўян деталлар катта 
қийинчиликлар билан пайвандланади. Металлни тез совутганда у тобланиб
дарзлар пайдо бўлади ва ички кучланишлари ошади. Бундай ҳолга йўл қўймаслик 
учун пайвандлашнинг турли технологик усуллари ва махсус электродлар 
қўлланилади. Дарз ва синган чўянлар деталлар иссиқ ва совуқ ҳолатда 
пайвандланади. 
Иссиқ ҳолатда пайвандлашда газ билан пайвандлаш усули қўлланилади. 
Бунда катта чўян деталлар 600-650°С гача, кичик деталлар 150-200°С гача 
қиздирилади, пайвандлангандан кейин улар секин совитилади. Чўян деталлардаги 
дарздлар пўлат деталлар каби пайвандлашга тайѐрланади. 
Совуқ ҳолда пайванлаш. Чўян деталлар совуқ ҳолда пайвандлаш учун 
олдиндан қиздирилмайди. Бу усулда чўяннинг оқаришига, пайванд чокнинг 
тобланишига ва ички кучланишларнинг пайдо бўлишига йўл қўймайдиган 
электродлардан ва суюлтириб қопланадиган ашѐдан фойдаланиш керак. Чўянни 
совуқ ҳолда электро пайвандлашда тескари қутбли ўзгармас ток ва кичик (3-4 мм) 
диаметрли электродларни ишлатиш тавсия этилади. Пайвандлаш токининг кучи 
электроднинг диаметрига қараб қуйидаги формула асосида танланади: I*(25-30) 
d
э
, бунда I–пайвандлаш токининг қиймати, А; d
э
- электрод диаметри мм.
Назорат саволлари 
1. Деталларнинг иш муддатларига қараб қандай гуруҳларга бўлинади? 
2. Деталларни темирлашдан мақсад нима? 
3. Деталларни пластик деформациялаш қандай тартибда бўлади? 
4. Пайвандлаш электродлари маркаларини санаб беринг? 
11-Маъруза 
 ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАШИНАЛАРИНИНГ ИШЧИ ОРГАНЛАРИНИ 
ТАЪМИРЛАШ 
РЕЖА: 
1. Ерга ишлов берувчи ва экин экадиган машиналар ишчи органларини 
таъмирлаш. 
2. Терим машиналари ва уларнинг ишчи органларини таъмирлаш.
3. Гидротизим агрегатлари ва осма қурилмаларини таъмирлаш 
Трактор ва автомобиль деталлари ишлашига нисбатан қишлоқ хўжалик 
машиналари деталлари ишлов берилаѐтган муҳитга бевосита боғлиқ бўлгани ѐки 
жуда катта чангланиш шароитида ишлагани туфайли кўпроқ даражада абразив 
ейилишига дучор бўлади. 



Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling