Тишларни таъмирлаш. Тишлар Л-65 ѐки 65Г маркали пўлатдан
тайѐрланади. 28-45 мм кенгликда тобланади ва HRС 44-55 қаттиқликкача
бўшаштирилади. Тишларнинг ўзига хос нуқсонлари: тиғларнинг ўтмаслашиши,
тишнинг эни бўйича ейилиши, сиртни эгилиши ва тоб ташлаши, тиғнинг
уваланиши.
Умумий технологияга кўра тишларнинг 1 мм дан ортиқ ўтмасланиб қолган
тиғлари ишлайдиган томонидан чархланади. Эни бўйича ейилган тиш тортиб
таъмирланади. Уни 800-1200°С гача қиздирилади ва махсус мослама ѐрдамида
пневматик болға (ПМ-50 ѐки ПМ-75) билан чўзилади. Чўзиш учидан бошланади,
бунда металл тишнинг бутун бўйи ва эни бўйича чўзилади. Чўзилгандан сўнг тиш
чархланади ва тиғи бўйлаб унинг 2 3 энига 820°С ҳароратгача иссиқ ишлов
берилади ва 30-40°С гача иситилган сувга солиб тобланади. Тоблаш ваннасига
тиш орқа томонини пастга қаратиб туширилади, бу тадбир тиғда ғадир-будурлик
ва ѐриқ пайдо бўлишининг олдини олади. Тиш 300-350°С ҳароратда бўшатилади.
Чўзилиш сифати янги тиш шакли ва ўлчамлари бўйича тайѐрланган андоза билдан
текширилади.
Ағдаргичларни
таъмирлаш.
Ағдаргичлар
20-маркали
пўлатдан
тайѐрланади. HRC 48-56 қаттиқликкача цементацияланади ва тобланади.
Ағдаргичларнинг нуқсонлари дала тахтачаси ва қанот сиртининг ейилишидир.
Ағдаргичларнинг ейилган дала тахтачалари диаметри 4-5 мм ли Э-42
электрод билан 200-250 А ток кучида электр ѐйли пайвандлаш ѐрдамида
таъмирланади. Уни тозаланганидан сўнг чарх тошида қирқма чети чархланиб,
бунда фаска ва чархлаш бурчаги сақлаб қолинади.
Культиватор панжаларини таъмирлаш. Плуг, култиваторларнинг
тупроқни юмшатувчи панжалари ѐки коррозияга қарши қуролларнинг панжалари
одатда 65Г маркали пўлатдан тайѐрланади. 50-56 қаттиқлигигача тобланади ва
юмшатилади. Уларнинг асосий нуқсонлари: тиғларнинг ўтмасланиб қолиши,
сиртнинг қийшайиши, панжанинг учи ва тиғининг эни, қалинлиги бўйича
ейилиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |