Тошкент давлат техника университети


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/50
Sana25.12.2022
Hajmi0.7 Mb.
#1065070
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   50
Bog'liq
Машиналар пухталиги 2

Электр пайвандлаш ѐйи - қаттиқ ѐки суюқ электродлар ўртасида газли 
муҳитда кучли ток ўтганда ҳосил бўладиган барқарор электр разрядидан иборат. 
Бундай разряд ҳосил бўлганда жуда кўп миқдорда иссиқлик ажралади. Ёй 
ҳарорати электрод кўндаланг кесимининг майдон бирлигига тўғри келадиган ток 
кучига боғлиқ. Бу катталик токнинг зичлиги деб аталади. Ток зичлиги қанча катта 
бўлса, ѐй ҳарорати шунча юқори бўлади. Эрувчан электроддан фойдаланиб қўлда 
электр ѐйли пайвандлашда ток зичлиги 10-20 А|мм
2
, кучланиш 18-20 В бўлади. 
Пайвандлаш сими ва электродлар пайванд чокни тўлдириш учун 
ишлатилади. Бунинг учун ѐй зонасига суюлтириб ѐтқизиладиган металл чивиқ ѐки 
сим киритилади. Қўлда электр ѐйли пайвандлашда суюлтириб ѐтқизиладиган 
электрод сифатида сувоқли металл чивиқ ѐки таѐқча ишлатилади. 
Пайвандлаш электродлари «Э» ҳарфи ва пайванд бирикманинг узилишдаги 
мустаҳкамлигини кўрсатувчи рақамлар билан белгиланади. Масалан, Э42 белги 
пайванд чокнинг узилишга қаршилиги 4.2 Мпа эканлигини билдиради. 
Электроднинг ҳар қайси тоифасига одатда электродларнинг бир нечта маркаси 
киради. Масалан, Э42 тоифага ОЗЦ-1 ва ОМ ОММ-5 маркали электродлар кирса, 
Э42А тоифага ЦМ-8 электроди киради ва ҳоказо. 
Пўлат деталларни пайвандлаш ва суюлтириб қоплаш. +ўлда электр 
ѐйли пайванлаш усулидан тузилишлардаги ва корпус деталлардаги дарзларни
ѐрилган жойларни ямаш, деталларнинг синган қисмларини бириктириш
шунингдек деталларнинг ѐйилган сиртларини металл суюлтириб қоплашда кенг 
кўламда қўлланилади. Пўлат деталларни пайвандлаш ва суюлтириб қоплаш 
сифати металлнинг кимѐвий таркибига, унинг таркибидаги ва легирловчи 


аралашмалар миқдорига, пайвандлаш тартиби ва электроднинг маркасига, 
суюлтириб қоплашга тайѐрлашда металл сиртига ишлов бериш сифатига боғлиқ. 
Суюлтириб қоплаш олдидан деталларнинг ейилган сиртлари қум пуркаш 
аппаратлари ѐки металл чўтка билан тозаланади, уларни 250-300°С гача қиздириб, 
нефть маҳсулотлари қолдиқларидан тозаланади, эски суюлтириб ѐтқизилган 
қатлам ва ѐйилган резьба йўниб ташланади. 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling