Тошкент давлат техника университети


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/50
Sana25.12.2022
Hajmi0.7 Mb.
#1065070
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   50
Bog'liq
Машиналар пухталиги 2

Гальваник қоплаш электр ток таъсирида металл тузларининг эритмасидан 
металларнинг ажралиб чиқиш хоссасига асосланган. Детал ток манбаининг 
манфий қутбига катодга уланганда, унинг ейилган сиртига металл ўтиради. Ток 
манбаининг мусбат қутбига уланган анод иккинчи электрод сифатида хизмат 
қилади. Иккала электрод ажраладиган металл тузларининг эритмасига жойланади. 


Гальваник ва кимѐвий қопламалар деталнинг ейилган жойини тўлдириш 
учун ѐтқизилади, шунингдек улардан занглардан сақлайдиган ѐки пардоз 
қопламар сифатида фойдаланилади. Гальваник қоплаш усулларидан хромлаш
темирлаш, никеллаш, рухлаш ва мислаш кимѐвий усулларидан эса, оксидлаш ва 
фосфотлаш кенг кўламда қўлланилади. 
Хромни ейилган сиртларига ѐтқизиш жараѐни кўпи билан 0.25-0.3 мкм 
ейилган деталларни тиклашда, шунингдек занглашдан сақлаш учун қўлланилади. 
Валлар, ўқларнинг иш сиртлари, думалаш подшипниклари ўтказиладиган сиртлар 
ва бошқа деталлар хромлаш усулида тикланади. Хромли қопламалар кўкимтир-оқ 
рангда бўлади. Деталларга ѐтқизилган хром қаттиқлиги НВ 800-1000, 
ейилиш ва занглашга қаршилиги катта бўлади. Хром билан тикланган 
деталларнинг хизмат муддати иш шароитларига қараб 4-10 марта ошади. Хромли 
қопламаларни хом ва тобланган пўлатларга ѐтқизиш мумкин. 
Механик ишлов беришда ҳар томондан олинган қатлам қалинлиги 0.25 мм 
ошмаслиги керак. Деталнинг хромланмайдиган жойлари цапон лак, целлуоид, 
тасма ва бошқалар билан беркитилади, тешиклар эса қўрғошин тиқинлар билан 
ѐпилади, хромланадиган сиртлар ГОИ пастаси суртилиб, эластик жилвир тошлар 
билан ѐки майда донали жилвир қоғоз билан тозаланади. Хромлашга тайѐрланган 
детал осмаларга ўрнатилади ва тоғорачада электролитик ѐғсизлантирилади. 
Электролит таркиби 50г ўювчи натрий, 1л сувдан иборат; ѐғсизлантириш таркиби: 
ток зичлиги 5 А

дм
2
, электролит харорати 15-20°С, электролитда тутиб туриш 
вақти 1-2 мин. Ёғсизлантириш сифати сиртларнинг кетказиш учун 
декопирланади. Оксид парда ѐтқизиладиган хромнинг асосий деталга мустахкам 
ѐпишига тўсқинлик қилади. Оксид пардаси Н
2
О

нинг 5% ли эритмасида ѐки 
таркиби 100 г хром ангидрид, 2-3 г сулфат кислота, 1 л сувдан иборат электролит 
қуйилган тоғорада кетказилади. 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling