Тошкент давлат техника университети


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/50
Sana25.12.2022
Hajmi0.7 Mb.
#1065070
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   50
Bog'liq
Машиналар пухталиги 2

Темирлаш – хлорли электролитлардан ейилишга чидамли қаттиқ 
қопламалар хосил қилиш жараѐнидир. Бу усул хромлаш жараѐнига нисбатан 
қуйидаги афзалликларга эга: хромлашдагига нисбатан 5-6 марта кам ток сарф 
бўлади, қоплама тез ҳосил бўлади, қопламанинг хосил бўлиш тезлиги 0.3-0.5 
мм|соат га етади (хромлашдаги тезликдан 10-15 марта катта); қоплама ейилишга 
чидамли бўлади (тобланган пўлат 45 дан қолишмайди); қалинлаги 1-1.5 мм ва 
бундан қалин, қаттиқлиги НRC 20-60 бўлган қоплама хосил қилиш учун оддий 
арзон электролитдан фойдаланиш мумкин. Шу афзалликлари туфайли 
автомобилларни таъмирлашда кенг фойдаланилмоқда. 
Темирлашда электролит сифатида оз миқдорда хлорид кислота қўшилган 
хлорли темирнинг сувдаги эритмаси ишлатилади. Хлорли темир концентрацияси 
200-700 г

л, хлорид кислотаники эса 1-3 г

л ни ташкил этади. 
Рухлаш. Тракторлар ва автомобилларни таъмирлашда майда махкамлаш 
деталлари рухлаб занглашдан химоя қилинади. Рухлаш сулфат кислотали 
электролитларда бажарилади. Бундай электролитлар таркибига сулфат кислотали 
рух (200-250 г

л); сулфат кислотали аммоний (20-30г

л); сулфат кислотали натрий 
(50-100г

л) ва дексрин (8-12г

л) киради. +оплама айланадиган махсус 
барабанларда ѐки қалпоқларда ѐтқизилади. Рухлаш жараѐнида электролит 
харорати уй хароратига тенг ва ток кучи зичлиги 3-5 А

дм
2
бўлади.


Оксидлаш–пўлат деталларда таркибида оксидловчи моддалар бўлган 
қайноқ ишқорли эритмаларда ишлов беришдан иборат. Оксидлашда деталларнинг 
сиртида қалинлиги 0.6-1.5 мкм ли оксидларда хосил бўлади. Оксид парда жуда 
мустахкам бўлиб, метални занглашдан мухофазалайди. Нормалар (болт, гайка ва 
бошқалар) ҳамда кузов арматурасининг баъзи бир деталлари оксидланади. 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling