Тошкент давлат техника университети


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/50
Sana25.12.2022
Hajmi0.7 Mb.
#1065070
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   50
Bog'liq
Машиналар пухталиги 2

Фосфатлаш–пўлат деталлар сиртида химоя пардалар хосил қилувчи 
кимѐвий жараѐндан иборат. Химоя парда фосфор, марганец ва темир тузларидан 
иборат бўлади. Парда қалинлиги 8-40 мкм бўлиб, ғовак бироз қаттиқ ва яхши 
мосланувчан бўлади. 
Фосфатлаш «Мажеф» дорисининг сувдаги 30-35 фоизли эритмасида 95-
98°С хароратда 50-60 мин давомида амалга оширилади. Кузов деталларини 
бўяшга тайѐрлашда грунт бериш ва деталларнинг ишлаб мослашувчанлигини 
яхшилашда бундай ишлов бериш усули қўлланилади. 
Пўлатлаш–деталларнинг ейилган сиртига қалинлиги 3 мм гача бўлган 
пўлат қатламни электролит усулида ѐтқизишдан иборат. Бу усул анча тежамли ва 
унумли бўлганлиги сабабли кейинги йилларда пўлат ва чўян деталларни 
тиклашда кенг қўлланилмоқда. Пўлатлашдаги иш унуми металлнинг тез ўтириши 
хисобига 0.5 мм соатни ташкил этади, бу эса хромлашдагидан 15-20 хисса ортиқ. 
Пўлатлаш (темирлаш) усулида трансмиссияларнинг валлари, шкивлар, чўян 
втулкалар ва бошқа 3 мм гача ейилган деталлар тикланади. 
Пўлатлашнинг афзаллиги шундаки, бу усул билан детал сиртига ўтирган 
қатламни цементлаш, тоблаш ва бўшатиш мумкин. 
Никеллаш. Электролит ва кимѐвий никеллаш деталларнинг ейилишга 
чидамлилигини ошириш, занглашдан химоялаш ва декоратив қоплама хосил 
қилишда қўлланилади. Электролит никеллаш эса,деталларни эритмага ботириб, 
маълум хароратда тутиб туришида, (электр токини ишлатмасдан), металнинг 
ейилган сиртига ўтиришини таъминлашдан иборат. Ёнилғи насослари ва 
гидравлик асбобларнинг пўлат, мис ва алюминий қотишмаларидан аниқ 
тайѐрланган деталларни таъмирлашда никеллаш усулидан фойдаланиш тавсия 
этилади. Унинг юқори унумдорлиги бу усулнинг афзаллигидир. 
Мислаш ейилган ва сиқилган втулкаларни тиклаш, сиртларни 
цементитлашда мухофазалаш, электр асбобларнинг контактларини таъмирлашда 
ѐки хромлаш ва никеллаш олдидан қуйи қатлам сифатида қўлланилади. 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling