«тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқИҚод университети
Download 1.91 Mb. Pdf ko'rish
|
Қодиров С. Автореферат 18.03.2023 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши.
- Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
- ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ Диссертациянинг кириш қисмида
- “Ўрганилаётган ҳудуднинг табиий шароитлари таҳлили”
- Ўрганилаётган ҳудуднинг иқлим шароитлари”
Тадқиқот
натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 5 та халқаро ва 2 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган. Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси бўйича 13 та илмий иш чоп этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 6 та, жумладан 2 та республика ва 4 таси хорижий журналларида нашр этилган. Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, тўртта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертациянинг ҳажми 101 бетни ташкил қилади. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ Диссертациянинг кириш қисмида ўтказилган тадқиқотларнинг Ўзбекистон ва жаҳонда зарурлиги ва долзарблиги асосланган бўлиб, тадқиқотнинг мақсади вавазифалари, объекти ва предметлари шакллантирилиб, республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги кўрсатилган, тадқиқотнинг илмий янгилиги ва амалий натижалари очиб берилган. Олинган натижаларнинг назарий ва амалий аҳамиятлари, тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши, нашр этилган ишлар ҳамда диссертациянинг тузилиши бўйича маълумотлар берилган. Диссертациянинг “Ўрганилаётган ҳудуднинг табиий шароитлари таҳлили” деб номланган биринчи бобида Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани табиий-географик шароитлари, ҳудуднинг рельефи ва геологик тузилиши, гидрографик тармоқнинг ўзига хослиги, асосий ўрганиш объекти бўлган Чотқол дарёсини тўйинишига таъсир қилувчи музликлар ҳолати, ер ости сувлари режими ва шаклланиш усулларининг назарий асосларини такомиллаштириш бўйича Ольдекоп Э.М., Шульц В.Л., Шеглова О.П., Расулов А.Р., Каримов С.К., Акбаров А.А., Ҳикматов Ф.Ҳ, Чуб В.Е., Меркушкин А.С., Агальцева Н.А., Пак А.В., Мягков С.В., Гаппаров Ф.А., Икрамова М.Р. ва бошқа кўплаб олимларнинг илмий тадқиқот ишлари таҳлили келтирилган. Мавжуд экспериментал, назарий тадқиқотларнинг таҳлили ва баҳолаш натижалари шуни кўрсатдики, мавжуд анъанавий усулларга асосланган ҳолда юқори аниқликдаги таҳлил қилиш дастурлари бўйича метеорологик ва гидрологик кузатиш станциялари маълумотлари сув сарфи режими ва сарфларнинг кўп йиллик тебранишлари ўзгариши ҳисобини олишнинг назарий ва амалий жиҳатдан замонавий механизми етарлича ишлаб чиқилмаган. Шу боисдан ҳозиргача замонавий математик моделларни қўллаш технологияларидан фойдаланиб олиб борилган тадқиқотлар жуда кам. Асосан статистик усуллар қўлланилиб ҳисоблар олиб борилган. Шунингдек, диссертацияда узоқ йиллик сув сарфлари ўзгаришларини прогноз қилишда кенг қўлланиладиган Крицкий-Менкель тақсимоти эмас, балки экстремал қийматларни прогноз қилишда қўлланиладиган Гумбель тақсимотидан фойдаланилди. Юқоридаги таклифлар асосида гидрометеорологик кузатиш маълумотлари таҳлилини амалга оширишда замонавий математик моделлардан фойдаланиш имкониятлари янада аниқроқ натижалар чиқаришда ёрдам бериши мумкинлиги бўйича хулосалар қилинди. Диссертациянинг “Ўрганилаётган ҳудуднинг иқлим шароитлари” деб номланган иккинчи бобида иқлим тўғрисида умумий маълумотлар, кўп йиллик ҳаво ҳарорати таҳлили, ёғинлар ва Чотқол дарёсини тўйинишида ер ости ва юза оқими шаклланишининг қонуниятлари ҳақида маълумотлар келтирилди ва таҳлил жараёнинг босқичлари тавсифлаб берилди. Бунда 12 айниқса, кўпйиллик ҳарорат ва ёғин миқдорининг ўзгаришлари, уни келтириб чиқарувчи сабаб ва қонуниятлар таҳлил қилинди. Ушбу маълумотлар географик объектга асосланган тасвир таҳрири ArcGIS ва Arc Scene дастурлари ёрдамида карта-схемага туширилди (1 расм). Маълумотлардан натижаларни хариталаш, дастлабки ишлов бериш ва тегишли базани яратишда фойдаланилди. Шунингдек, Чотқол дарёси ва унинг ирмоқларида тўйинтирувчи манбаларда кўп йиллик ўзгаришлар ва тебранишлар таҳлил қилинди. Унга кўра, сўнгги 70 йил давомида ёғинлар тури қордан ёмғирга томон ўзгарган. Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling