«тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқИҚод университети


Download 1.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/35
Sana19.04.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1365991
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
Қодиров С. Автореферат 18.03.2023 (1)

Тадқиқотнинг объекти сифатида Тошкент вилояти Бўстонлиқ 
туманидаги табиий режимга эга бўлган Чотқол дарёси олинган.
Тадқиқотнинг предметини Чотқол дарёси ҳавзаси сув ресурсларини 
HBV гидрологик модели ва MODIS Ер сунъий йўлдошлари тасвирлари 
ҳисобланади. 
Тадқиқотнинг 
усуллари. 
Тадқиқот 
жараёнида 
кузатиш 
маълумотларини тиклашда ўхшаш-дарё усули, аэросъемка, картографик, 
статистик, математик моделлартириш, географик таққослаш усулларидан 
фойдаланилган. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
Оқимнинг йил ичида тақсимланашини аниқлаш методикаси кўпсувли, 
камсувли ва ўртача сувли йиллар бўйича гидрологик параметрларни 
ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилди; 
Ўртача кўпйиллик сув сарфлари тебранишлари кузатиш даври учун сув 
сарфларининг фарқли интегралли эгри чизиқлар графикларини тузиш ва 
ҳисобини олиш асосида прогноз қилинган; 
Таъминланганликнинг турли шароитларидаги ўртача кўп йиллик сув 
сарфларини аниқлашда Гумбель тақсимоти қўлланилган ва Чорвоқ сув 
омборини лойиҳалашда қўлланилган Крицкий-Менкель тақсимотидан кўра 
аниқроқ натижа олинган; 


Чотқол дарёси ҳавзаси учун иқлим сценарийларини тузиш мақсадида 
2000-2080 
йилларга 
мўлжалланган 
HBV 
(Hydrologiska 
Byråns 
Vattenbalansavdelning model) гидрологик модели илк бор қўлланилди; 
Чотқол дарёси ҳавзасида ер усти ва ер ости сувларини шаклланиши 
қонунияти кетма кетлиги HBV гидрологик моделини қўллаш орқали 
ҳисобланди; 
Чотқол дарёси сувлилиги MODIS (Moderate Resolution Imaging 
Spectroradiometer) ер сунъий йўлдошлари тасвирлари таҳлили ёрдамида 
прогноз қилинди; 
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: 
Таъминланганликнинг турли шароитларидаги ўртача кўпйиллик сув 
сарфларини аниқлашда илк бор Гумбель тақсимоти қўлланилиб, Крицкий-
Менкель тақсимотидан кўра аниқроқ натижа олинган; 
Юза оқими ва ер ости сувлари оқими қонуниятларини ўрганишда HBV 
гидрологик моделини қўллаш услублари ишлаб чиқилган; 
Глобал иқлим ўзгариши шароитларида вақтли трендларни борлиги ва 
уларни мавжудлиги шароитида бартараф этиш услублари ишлаб чиқилган; 
РИК инструменти қўллаш бутун кузатиш даври учун ўртача кўп йиллик 
сув сарфларини тебраниши бўйича алгоритм ишлаб чиқиш имконияти 
яратилган; 

Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling