«тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқИҚод университети


Download 1.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/35
Sana19.04.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1365991
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
Қодиров С. Автореферат 18.03.2023 (1)

Тадқиқотнинг 
республика 
фан 
ва 
технологиялари 
ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот 
2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни 
муҳофаза қилиш КОНЦЕПЦИЯСИ IV бобдаги 2 пункт 2.1 банди “Атроф 
муҳитнинг сифатли ҳолати билан боғлиқ мавжуд муаммолар: Минтақавий ва 
миллий муаммолар, Сув ресурсларининг камайиши ва ифлосланиши” 
устувор йўналишлари доирасида бажарилган. 
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Соҳага оид илмий адабиётлар 
таҳлили шуни кўрсатдики, республикамиз ҳамда ҳамдўстлик давлатларида 
Ўрта Осиё дарёслари ва уларнинг ирмоқлари сув ресурсларини (ер ости ва 
юза оқимини) шаклланишидаги ҳамда гидрологик режим элементларининг 
ўзгаришини ўзига хос хусусиятларини ўрганиш ва маълумотлар базасини 
яратиш бўйича, Ольдекоп Э.М., Шульц В.Л., Шеглова О.П., Расулов А.Р., 


Каримов С.К., Акбаров А.А., Ҳикматов Ф.Ҳ, Чуб В.Е., Меркушкин А.С., 
Агальцева Н.А., Пак А.В., Мягков С.В., Гаппаров Ф.А., Юнусов Ғ.Х., 
Холматжонов Б.М., Аденбаев Б.Е. ва бошқалар томонидан кенг қамровли 
илмий тадқиқотлар олиб борилган. 
Дарёларнинг гидрологик шароитлари, гидрологик параметрларнинг 
кўпйиллик ўзгаришлари, дарёлар ҳавзаларини математик моделлаштириш 
бўйича қатор хорижий олимлар, жумладан: Сикан А.В., Thotagamuwa, 
H.T.B.N., Weerasinghe, V.P.A., Shaeri Karimi, S. Saintilan, Wen, L., Valavi, 
R., Cox J., Vladimir B., Elena M. Aizen, John M. Melack, Jeff Dozier, Yaning 
Chen, Weihong Li, Gonghuan Fang, Zhi Li, Lobanova A., Didovets, I., Olsson O, 
Gassmann M, Wegerich K, Bauera M.лар илмий изланишлар олиб боришган ва 
ижобий натижаларга эришган. 
Бугунги кунда мамлакатимизнинг турли минтақаларидаги тоғ дарёлари 
гидрологик 
режим 
парамертларини 
кўпйиллик 
ўзгариши, 
турли 
шароитлардаги таъминланганлик қийматлари, дарё ҳавзалари учун 
гидрологик моделларни қўллаш бўйича тадқиқотлар етарли даражада 
ўрганилмаган. Шу сабабли, дарёларни гидрологик режими параметрларини 
ўзгариши, дарё ҳавзалари учун замонавий моделлаштиришни қўллаш орқали 
режим элементларини ҳисоблаш усулларини аниқлаш зарурати пайдо бўлди. 

Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling