10
қилишда қўллаш, шунингдек, ишда қўлланилган услубий ёндашувларнинг
республика олий таълим тизимининг тегишли йўналишлари ва
мутахассисликларида амалий гидрология фанларини ўқитиш жараёнида
замонавий технологиялар асосида билим олишга хизмат қилиши билан
белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чотқол дарёсининг
гидрологик режимини ўзига хос томонларини ўрганиш орқали
олинган
илмий натижалари асосида:
Чотқол дарёсининг юза ва ер ости сувлари оқимини шаклланишидаги
ўзига хослик қонуниятларини HBV гидрологик моделини қўллаш орқали
олинган натижалар орқали ўз вақтида тоғолди дарёлари гидрологик
характеристикалари
маълумотлари
билан
тезкор
таъминлашда
ишлатиладиган топографик хариталарни
яратиш тизимида фойдаланилди,
хусусан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги “Картография
маркази” давлат муассасасида дарё ҳавзалари махсус топографик
хариталарини яратиш жараёнида диссертация иши натижалари қўллашга
қабул қилинганлиги ва жорий этилганлиги бўйича маълумотнома 7 апрель
2022 йилда олинган (20/626-сон маълумотномаси). Илмий-тадқиқот
натижаларининг жорий этилиши сув ресурслари
мониторингини амалга
оширишда замонавий математик моделларни қўллаш ҳамда геоахборот
тизимлари маълумотларини қўллашга, яратилган маълумотлар базаси
асосида хариталарни янгилашга ва кўпйиллик
сув сарфлари маълумотлари
орқали кичик ва ўрта тоғ дарёларида сувлиликни аниқлаш имконини берган.
Do'stlaringiz bilan baham: