Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д


Download 0.78 Mb.
bet14/61
Sana04.05.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1425540
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   61
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ

3-МАВЗУ. МЕРКАНТИЛИЗМ



      1. Меркантилизм, унинг моҳияти, назарий

ва методологик хусусиятлари

Натурал хўжалик муносабатларининг бозор иқтисодий муно-сабатлари томонидан сиқиб чиқарилиши XVI асрдан XVIII асргача бўлган тарихий даврни ўз ичига олади. Бу давр иқтисодий ада-биётда, одатда меркантилизм даври деб аталади. Меркантилизм (италянча «мерканте» сўзидан келиб чиққан – савдогар маъносини англатади), бу бозор (капиталистик) иқтисодиётига бўлган биринчи илмий қарашлар тизимидир.


Меркантилизм – бу муомала соҳасида иқтисодий қонуният-ларнинг ривожланишига бўлган қарашлар тизими ва протекцио-низм принципларига асосланган бир қатор давлатларнинг иқти-содий сиёсати, у феодализмнинг емириш даврига мувофиқ келади ва “ноиндустриал” иқтисодий даврдаги иқтисодий воқеликни таҳ-лил қилишга уринган таълимот ҳисобланади.
Меркантилизм, энг аввало, давлатнинг иқтисодий сиёсатини ифода этган, унинг амалий фаолияти учун тавсиялар ишлаб чиққан. Меркантилистлар тадқиқотининг мақсади реаллик сифатидаги иқтисодиётни таҳлил қилиш эмас, балки ҳукуматга амалий мас-лаҳатлар беришдир. Шунинг учун улар давлатнинг иқтисодиётга фаол аралашувини қўллаб-қувватладилар, юқори солиқ ставкасини ва давлат харажатларини ҳимоя қилдилар.
Меркантилистларнинг илмий дунёқараш тамойиллари қуйи-дагилар билан тасвирланади: ҳар қандай олтин ва қимматбаҳо нар-саларга бойлик сифатида қараш; мамлакатга олтин ва кумушнинг оқиб келишини таъминлаш мақсадида ташқи савдони тартибга солиш; арзон хом ашёни импорт қилиш йўли билан саноатни рағбатлантириш; импорт қилинадиган саноат товарларига протек-ционистик тарифларни белгилаш; экспортни, айниқса, тайёр маҳ-сулотлар экспортини рағбатлантириш; иш ҳақининг паст даража-сини ушлаб туриш учун аҳолининг ўсиши. Миллий фаровонлик-нинг зарурий шарти сифатидаги актив савдо баланси доктринаси, шак-шубҳасиз, меркантилизмнинг асоси ҳисобланади.
Шу нарсани қайд қилиб ўтиш керакки, узоқ йиллар давомида бойликнинг, халқ фаровонлигининг асоси-меҳнат, ер, деҳқончилик ва чорвачилик, хунармандчилик деб келинар эди (уни биз юқорида кўриб чиқдик). Лекин XV асрга келиб вазият кескин ўзгарди. Ав-вало, натурал-хўжалик тизимининг емирилиши, товар-пул муноса-батларининг ўсиши, фан ва маданиятнинг юксалиши, айниқса, янги ерларнинг очилиши, буюк географик кашфиётлар, мустамлакачилик тузумининг пайдо бўлиши, биринчи навбатда, савдонинг тез ривожланишига туртки бўлди. Ноэквивалент савдо туфайли метро-полиялар мустамлакалар ҳисобига беқиёс бойиди. Мана шу даврга келиб жамиятнинг бойишида савдонинг ўрнини асослаб беришга уринган меркантилизм қарашларида ноэластик талаб ва экспортнинг импортдан кўп бўлишининг мақсадга мувофиқлиги, капитал экспортини рағбатлантириш ва жамият ишларини қўллаб-қувватлаш тушунчалари устунлик қилган, шунингдек, “қўшнингни қурит-санг, гўёки миллат бой бўлади” каби нотўғри сиёсат илгари сурилган.
Демак, меркантилизм бозор иқтисодий муносабатларининг вужудга келиш давридаги биринчи иқтисодий тафаккурлар мактаби сифатида бир қатор назарий – методологик хусусиятларга эга. Уларнинг моҳиятига кўра, меркантилистлар:
тадқиқот предмети (иқтисодий таҳлил) сифатида муомала соҳасини текширишни афзал кўрдилар, бунинг устига, ишлаб чиқариш соҳасидан ажралган ҳолда;
тадқиқот усули сифатида асосан иқтисодий ҳодисаларнинг тасодифий юзаки ташқи кўринишини ифода этишга олиб келувчи ва иқтисодиётнинг барча соҳаларини тизимли тарзда таҳлил қилиш имкониятини истисно этувчи эмпиризм (назариядан кўра амалий фаолиятга кўпроқ мойил бўлишлик) дан фойдаландилар;
пулнинг пайдо бўлишини одамларнинг сунъий ихтироси натижаси деб ҳисобладилар, пулнинг ўзини эса бойлик билан бир нарса деб қарадилар;
пул қиймати (қиммати) нинг келиб чиқишини олтин ва кумуш пулларнинг «табиий хусусияти» ва мамлакатдаги уларнинг миқдори билан боғлаб талқин қилдилар;
меҳнат таклифининг ошишини юқори иш ҳақи билан эмас, балки паст иш ҳақи зарурлиги билан боғлаб кўрсатдилар;
иқтисодий ўсишни давлатнинг ташқи савдони тартибга со-лиш ва савдо балансида ижобий сальдога эришиши туфайли мамлакат пул бойлигининг кўпайиши натижаси сифатида қара-дилар.
Шу билан бирга, меркантилистик мактабнинг бу ва бошқа қоидалари иқтисодий адабиётда анъанавий равишда унинг ривож-ланишидаги икки босқич – дастлабки ва кейинги босқичларини ҳисобга олган ҳолда тавсифланади. Бундай босқичларга бўлиниш дастлабки ва кейинги меркантилистларнинг актив савдо балансига, яъни ташқи савдода ижобий сальдога эришиш йўлларини ҳар хил тушунганлиги сабабли келиб чиқади.



Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling