Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д
Амир Темур А.Темурнинг иқтисодий қарашлари. Амир Темур (1336-1405)
Download 0.78 Mb.
|
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Темур тузуклари»
- А.Темур Шом (ҳозирги Сурия)
Амир Темур
А.Темурнинг иқтисодий қарашлари. Амир Темур (1336-1405) иқтисодиётни бошқаришда ўзига хос мактаб яратди. Соҳибқирон давлатида девони бузург (бош вазир)дан ташқари, ҳар бир вилоят-да Девон дейилувчи бошқарма бўлган. У давлатнинг муҳим иш-ларини: солиқ йиғиш, тартиб сақлашни, ижтимоий бинолар – бозорлар, ҳаммомлар, йўллар, сув иншоотларининг тармоқларини назорат қилиб турган. Унинг ходимлари вақти-вақти билан тек-шириш ва тафтиш ишларини олиб борган. Айниқса, тошу тарози тўғрилиги, одил баҳо текшириб турилган, қаллоб ва товламачилар қаттиқ жазоланган. Мамлакатда кўрилган бундай ва шу каби бошқа чора-тадбирлар, биринчи навбатда, раиятнинг қашшоқликка, мамлакат-нинг эса оғир аҳволга тушиб қолишининг олдини олишга қаратил-ган. Негаки, А.Темур: “Раиятни хонавайрон қилиш давлат хази-насининг камбағалашишига олиб келади. Хазинанинг камайиб қолиши эса, сипоҳларнинг тарқалиб кетишига сабаб бўлади. Сипоҳларнинг тарқоқлиги эса, ўз навбатида, салтанатнинг куч-сизланишига олиб боради”, – деб кўрсатиб берган. Мамлакатда деҳқончиликка катта эътибор берилган бўлиб, ерга эгалик қилиш қуйидаги кўринишларда бўлган: 1. Суюрғол ерлар. Катта ҳажмдаги бу ерлар давлат томонидан ажратиб берилиб, бир авлоддан иккинчисига ўтган. Суюрғол эгаси солиқдан озод қилинган. Бундай ер эгалари деҳқонларни ишлатиб, ер солиғи – хирож олганлар. 2. Тархон ерлар. Бу ерлар хусусий мулк бўлиб, улар одамларга бирон-бир хизмати учун берилган. 3. Ушр ерлар. Сайид ва хўжаларга мансуб ерлар. Бу ерларда олинган ҳосилнинг ўндан бири давлатга берилган. 4. Вақф ерлар. Масжид, мадраса, хонақоҳ, қабристон ва шу сингари жойларга доир ерлар. Вақфда ер, сув, бозор, қул, пуллар ва бошқалар мол-мулки билан инъом этилади. 5. Аскарларга, уларнинг раҳбарларига бериладиган ерлар. Кимда-ким бирон саҳрони обод қилса ёки кориз (ерости сувларини тортиб чиқариш учун қурилган иншоот) қурса, бирон боғ кўкартирса ёхуд бирорта хароб бўлиб ётган жойни обод қилса, биринчи йили ундан солиқ олинмаган. Иккинчи йили раият ўз розилиги билан берганини олган. Учинчи йил хирож йиғилган. Мазкур муаммога бундай ёндашув қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантиришда муҳим мавқега эга бўлади. Амир Темур барча шаҳар ва қишлоқларда лангархона (йўловчилар қўниб ўтадиган, камбағал етим-есирларга овқат бери-ладиган жой), ғарибхоналарни қуришни, касаллар учун шифо-хоналар бунёд этишни ва уларда ишлаш учун табиблар тайинлашни лозим деб билган ва уларни амалга ошириш учун кўп ишларни қилган. Амир Темур Англия ва Франция қиролларига мурожаат қи-либ, халқаро савдо алоқаларини ривожлантиришга ҳаракат қилган. Машриқдан мағрибгача бўлган савдо-сотиқ ишларини кучайтириш учун зарур бўлган шарт-шароитлар яратиб берилган. Масалан, бир кунлик карвон йўлида барча нарса муҳайё этилган (карвонсаройда доимо от, ем-хашак, озиқ-овқат, сув бўлган, сардобалар қурилган), қароқчилар қаттиқ жазоланган. Шу нарсага алоҳида эътибор бериш керакки, четдан олиб келинган товарлар устига 10 фоиз нарх қўшиб сотиш мумкин бўлган. Бу, ҳозирги давр тили билан айтганда, биринчидан – чет эл товарларига бўлган талабни кучайтирса, ик-кинчидан – аҳолининг истеъмол буюмларига бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш имконини беради. А.Темурнинг иқтисодий фикрлари «Темур тузуклари»да баён этилган бўлиб, қуйида биз кўриб чиқмоқчи бўлган ғоялар мазкур асар асосида келтирилди. («Амир тузуклари». Тошкент,1991). Унда ўша даврдаги давлатнинг 12 ижтимоий тоифадан иборат бўлганлиги кўрсатилган: Саййидлар, уламо, машойих, фозил кишилар (дин аҳллари). Ақлли, донишманд одамлар. Художўй кишилар. Нўёнлар (туман бошлиғи), амирлар, мингбошилар, яъни ҳарбийлар. Сипоҳ ва раият (солиқ тўловчи халқ). Ақлли, тажрибали, энг ишончли кишилар. Вазирлар, саркотиблар. Ҳакимлар (файласуфлар, донишманд, алломалар), табиблар, мунажжимлар, муҳандислар (инженерлар). Ҳадис олимлари. Аҳли ҳунар ва санъатчилар. Касбу ҳунар эгалари. Савдогар ва сайёҳлар. Давлат тақдирини эса подшо, хазина, аскар ҳал қилади дейил-ган. Қўшин аъзоларининг маоши тўғрисида аниқ маълумотлар келтирилган. Масалан, оддий сипоҳ ўзи минган от баҳосига тенг миқдорида маош олиши, баҳодирлар икки от баҳосидан тўрт от баҳосигача маош олиши, ўнбоши ўз қарамоғидаги аскарга нисбатан икки баробар кўп, юзбоши ўнбошидан икки марта ортиқ маош олиши тайинланган. «Тузукларда» А.Темур даврида солиқ ва жарималарни йиғиш ва харж (сарф) қилишга алоҳида эътибор беришган. «Хирожни йиғиш вақтида, – деб уқтирилади «Темур тузуклари»да, – икки вазир тайинлансин. Бири тўпланган молни ёзиб, раият аҳволини текшириб турсин, бож олувчилар фуқарога зулм қилиб, уларнинг аҳволига хароблик етказмасинлар. Вилоятларда йиғилган барча мол-ашёни кирим дафтарига ёзишлари лозим. Иккинчи вазир эса, чиқим дафтарига ёзиб, йиғилган моллардан сипоҳ маошига тақсим қилсинлар». Демак, кўриниб турибдики, ҳисоб-китоб ишлари тўғри йўлга қўйилиши талаб этилган. Хирож, одатда, суғориладиган ерларда жами ҳосилнинг учдан бири (33 фоиз), лалмикор ерларда тўртдан бирига (25 фоиз) тенг бўлган миқдорда тўпланган. Бу рақамлар унинг ҳозирги даврдаги даромад солиғи атрофида бўл-ганлигини кўрсатиб турибди. А.Темур ўқимишли, олим одамларнинг меҳнатига юқори баҳо берган. «... Сайидлар, олимлар ва фозилларга даргоҳим доим очиқ эди, - дейилади «Тузуклар»да, – чунки бу инсонлар мамлакат риво-жида устундирлар». А.Темур Шом (ҳозирги Сурия) юртини қўлга олганда, (1401 й.) таниқли олим Ибн Холдун (1332–1406) асирга тушиб қолади. Соҳибқирон унинг олимлигини билгач, у билан суҳбатлашиб, иззат-икром билан уни қўйиб юборади. Деҳқонлар, касб-ҳунар эгалари савдогарларга ўз ишларини юритиш учун уруғ, асбоб, сармоя бериб, шароит яратишга эътибор берилган. Айниқса, ташландиқ, қўриқ ерларни очиш, кориз ўтка-зиш рағбатлантирилган. Бундай ишлар билан шуғулланганлар уч йилгача солиқдан озод этилган. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling