Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д
Ибн Сино Ибн Синонинг иқтисодий қарашлари. Улуғ мутафаккир Ибн Синонинг (980–1037)
Download 0.78 Mb.
|
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Юсуф Хос Ҳожиб
- Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний
Ибн Сино
Ибн Синонинг иқтисодий қарашлари. Улуғ мутафаккир Ибн Синонинг (980–1037) 280 дан кўп асарлари мавжуд бўлиб, улар тиббиёт, математика, астрономия, химия, фалсафа, иқтисодиёт ва бошқа соҳаларга бағишланган. Ибн Синонинг инсон эҳтиёжлари тўғрисидаги, меҳнат ва унинг моддий ишлаб чиқаришдаги роли тўғрисидаги фикрлари диққатга сазовор. Унинг фикрича: «Ҳайвон табиат неъматларига қаноат қилади, инсонга эса табиат неъматлари камлик қилади, у озиқ-овқат, кийим-кечак ва уй-жойга эҳтиёж сезади. Ҳайвонлар табиат неъматларини ўзлаштиради, инсон эса ўз меҳнати билан ўзига овқат, кийим-кечак, уй-жой яратади. Шу мақсадда инсон деҳқончилик билан шуғулланиши керак. Ҳайвонлар гарчи пода бўлиб яшасалар ҳам, ёлғиз яшай олади, одамлар эса якка ҳолда ўзлари учун барча яшаш воситаларини топа олмайдилар. Шунинг учун одамлар мулоқот ва ўзаро ёрдамга муҳтож бўладилар». Ибн Сино феодал жамиятнинг асосий муаммоларини тадқиқот қилади. У жамиятнинг амал қилишининг асоси ҳунармандчилик деб ҳисоблади. «Одамнинг ўз қувватини сақлашга ва озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжи, –деб ёзади Ибн Сино, – ҳаммани ҳунар ўрганишга ундайди». Ибн Сино нафақат оила доирасидаги, балки шаҳар ва ҳатто давлат миқёсидаги даромад ва харажатлар баланси тўғрисида ҳам фикр юритади. Унинг фикрича, давлат табиий офат ёки уруш бў-лиш эҳтимолини ҳисобга олиб, унга маблағ ажратган ҳолда даромад ва харажатлар балансига эришиши зарур. Ибн Сино идеал давлат тўғрисида фикр юритиб, уни қуйидагича тавсифлаб беради: ҳамма ўз фойдасини кўзлаб меҳнат қилиши керак; бу давлатда барча моддий бойликлар шундай тенг тақсим-ланиши керакки, унда жуда катта бойлик ва ашаддий камбағаллик бўлмасин; барча кишилар ҳалол меҳнат билан шуғулланиши ва ҳалол савдо қилиши сабабли урушадиган одамлар бўлмайди ва урушлар тугатилади, давлатлар ўртасидаги сиёсий баҳслар эса тинч йўл билан ҳал этилади; идеал давлатда одамларда ҳамма нарса муҳайё бўлади, шунинг учун улар бир-бирига қарама-қарши бўлмайдилар, қувноқ ашула ва мусиқани яхши кўрадилар, узоқ вақт қаримайдилар. Ибн Синонинг идеал давлат тўғрисидаги қарашлари Платон-нинг «Қонун»ларида, Аристотелнинг «Афина сиёсатчилари»да, Фо-робийнинг «Саховатли шаҳар яшовчиларининг қарашлари тўғри-сида трактат»ида айтилган фикрларига кўп жиҳатдан ўхшаб кетади. Юсуф Хос Ҳожиб Юсуф Хос Ҳожибнинг иқтисодий фикрлари. Иқтисодий фикрларнинг ривожланишига муносиб ҳисса қўшган ХI асрда яшаб ижод этган буюк шоир ва мутафаккир Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний ҳисобланади. У жамиятнинг ривожланишида меҳ-натнинг ўрнини қайд қилиб ўтгач, шундай дейди: «Одамга фойдаси тегмаган одам – мурда» ва «Ўтган умр ачинарли эмас, балки сарфланган меҳнат ачинарлидир». Юсуф Хос Ҳожиб меҳнатга тавсиф бериш билан чекланмасдан, балки меҳнат тақсимотининг аҳамиятига ҳам алоҳида эътибор қаратди. У деҳқончиликда, чорвачиликда, ҳунармандчиликда яратиладиган моддий бойликлар-нинг хусусиятларини кўрсатиб беради, айнан деҳқон меҳнати одамларни боқади ва кийинтиради, чорвадор эса ейиш, кийиш ва миниш учун фойдаланадиган отларни, туяларни ва бошқа ҳайвонларни кўпайтиради деб қайд қилиб ўтади. Шулар билан бирга, ҳунармандлар турмуш учун керак бўлган буюмларни яратадилар. Олимларнинг меҳнатига юқори баҳо берилади. Юсуф Хос Ҳожиб пулнинг қиймат ўлчови, муомала воситаси, жамғариш воситаси функцияларини айтиб ўтади. Унинг фикрига кўра, давлатнинг қудрати нафақат қўшинда, балки хазина маблағ-ларида ҳамдир. Лекин давлат қимматбаҳо буюмларни жамғариш билан қизиқиб кетмаслиги, маблағларнинг бир қисмини халқ манфаатлари йўлида сарфлаши лозим. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling