Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д
Ўрта Осиёдаги иқтисодий ғоялар
Download 0.78 Mb.
|
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Форобий, Ибн Сино, Юсуф Хос Ҳожиб, Амир Темур, Навоий
- «иккин-чи муаллим» Абу Наср Форобий (870–950)
- «Жон ҳақида»
- «Метафизика»
2. Ўрта Осиёдаги иқтисодий ғоялар
Ўрта Осиё мустақил давлатларининг ташкил топиши, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари билан алоқаларнинг кучайиши уларнинг фан ва маданиятининг яна ҳам ривожланишига катта туртки бўлди. Ўрта Осиё X–XIV асрларда Шарқда илғор ижтимоий тафаккурлар ривожланган бир марказга айланди. Бу даврда дунёга машҳур бўлган Форобий, Ибн Сино, Юсуф Хос Ҳожиб, Амир Темур, Навоий ва бошқа кўплаб олим ва шоирлар, давлат арбоблари етишиб чиқди. Уларнинг асарларида иқтисодий фикрлар ҳам ўз аксини топган. Биз уларни қуйида кўриб чиқамиз. Форобий А.Форобийнинг иқтисодий фикрлари. Ўрта аср даврида илғор иқтисодий фикрларни илгари сурган буюк мутафаккирлардан бири, Аристотелнинг издоши, унинг асарларини таҳлил қилган «иккин-чи муаллим» Абу Наср Форобий (870–950) ҳисобланади. У кўп қиррали олим бўлиб, ўз билимини ошириш йўлида тинмай меҳнат қилган, қайси юртда машҳур олим борлигини эшитиши билан, суҳ-батлашиб ундан сабоқ олиш учун йўлга чиққан. У 70дан кўп тилни билган. Форобий бир асарни бир марта ўқиб тушунолмаса, уни қайта-қайта ўқирди. Аристотелнинг «Жон ҳақида» асарининг Форобий ўқиган нусхаси топилган бўлиб, китоб четига унинг томонидан «Мен бу китобни юз марта ўқидим», бошқа бир китобда эса «Бу китобни қирқ марта ўқидим, лекин яна ўқишим керак», деб ёзилган. Форобий Аристотель асарларини ўқиб ўрганиш билан бирга, уларга шарҳлар ҳам ёзган. Буюк аллома Ибн Сино Арис-тотелнинг «Метафизика» асарини Форобий ёзган шарҳлар ёрдами билангина тўлиқ тушунганлиги ҳақида ёзган. Форобий бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган моддий эҳтиёжлар тўғрисида таълимот яратди. Унинг фикрича, одамларнинг эҳтиёжи жамият шаклланишининг асосий сабабидир. «Табиатан ҳар бир одам шундай яралганки, у яшаши ва камол топиши учун кўп нарсаларга эҳтиёж сезади. Уларни у бир ўзи топа олмайди ва уларга эришиш учун кишилар жамоасига муҳтож бўладики, унинг ҳар бири у эҳтиёж сезаётган нарсалардан бирон-бирини беради. Бунда ҳар бир одам бошқаларга нисбатан худди шундай ҳолатда бўлади». Жамият шаклланиши учун моддий эҳ-тиёжлар тўғрисида бундай тушунча ўша даврдаги илғор фикр-лардан ҳисобланади. Шу билан бирга, моддий бойлик яратишдаги меҳнат ва меҳнат қуролларининг аҳамиятини, ҳар хил ҳунар турларини уқтириб ўтгач, қулликка кескин қарши чиқди. Форобий Платонга ўхшаб идеал тузум тўғрисида фикр юрит-ди. У келажак ҳақида ўйлаб, бахтга эришишнинг зарур ва бирламчи шартини ташкил этувчи ўзаро ёрдам ва дўстлик туфайли бўладиган шаҳарни идеал шаҳар деб ҳисоблаган; ер юзида барча халқларнинг ўзаро ёрдами асосида бир бутун ягона жамият қуриш мумкинлиги тўғрисида, маҳсулотларни адолатли тақсимлаш ҳақида фикрлар билдирган. Аммо Форобий мазкур ўзаро ёрдамнинг иқтисодий асоси – меҳнат маҳсулотларини айирбошлашнинг зарурлигини кўрсатиб бера олмади. Шу нарсани қайд қилиб ўтиш керакки, Форобий иқтисодий саволларни иккинчи ўринга суриб қўйди. Бу, айниқса, унинг давлат тўғрисидаги талқинида кўринади, унда адолат ўрнатиш, оммани маърифатли қилиш унинг асосий фун-кцияларидан деб эътироф этилади. Форобийнинг мулкчилик тўғрисидаги қарашлари. Абу Наср Форобий мулкчилик ҳақида фикр юритиб, мулкка эгалик қилиш, ундан мақсадга мувофиқ фойдаланиш, ўзига тўқ яшаш тўғрисидаги илғор фикрларни илгари суради. У одамларга, авлодларга зарар келтирмайдиган мол-мулк орттириш фойдали иш эканлиги, бош-қалар учун зарар келтирадиган бойлик тўплаш, мол-мулк орттириш эса ёмон одат эканлигини айтиб ўтади. Форобий кишиларни мулкий қонунлар асосида тарбиялаш масаласига алоҳида эътибор беради. Унингча, маърифатли, қонун асосида иш юритадиган, ҳуқуқий маданиятли кишилар жамият тараққиётида муҳим роль ўйнайдилар ва аксинча “...шаҳар аҳолиси маърифатсиз, тажрибасиз одамлар ва болалардан иборат бўлса, у ҳолда улар қонун ўрнатган тартиб ва бошқарув усулини қабул қилмайдилар”. Кўриниб турибдики, қонун-қоидалар асосида иш юритишга алоҳида эътибор қаратилган. Ҳуқуқий тарбия, маданият мулкни тўғри тасарруф этиш, ундан унумли фойдаланиш ва мулкни кўпайтиришга ундайди. Форобийнинг таъкидлашича, “Мулк орт-тиришда унчалик хавф йўқ... Мулкни эҳтиёт қилиб сақлаб, ўз эҳтиёжи учун ишлатса, бу ёмон ҳисобланмайди”. Форобийнинг мулкчилик тўғрисидаги иқтисодий фикрлари-нинг тўғри эканлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб берди. Мамлакати-мизда мулкдорлар синфининг шаклланиб, уларнинг сони кўпайиб, иқтисодиётни ривожлантиришда роли ортиб бораётган ҳозирги даврда Форобийнинг мулк ва унга эгалик қилиш ҳақидаги ғоялари яна ҳам фаоллашиб бормоқда. Форобийнинг тақсимотга бўлган иқтисодий қарашлари. Тақ-симот Форобийнинг иқтисодий қарашларида ўзига хос усулда тал-қин этилади. Унингча, жамият ва кишилар қўлидаги мол-мулкини, ноз-неъматларни тўғри тақсимлаш давлат миқёсидаги асосий муаммолардан бири ҳисобланади. Тақсимот мақсадга мувофиқ амалга оширилмас экан, кўпчилик кишилар бачканалашиб кетади, одамлар фақир аҳволга тушиб қолади. Шу нарса аёнки, мавжуд нарсалар тақсимланади. Шу боис мақсадга мувофиқ тақсимотни амалга ошириш мақсадида Форобий мавжуд бўлган барча бойликларни тўғри ҳисобга олишни назрда тутади. У шундай ёзади: “Аввало ер ва жойларнинг миқдори, кейин уларнинг эгалари ва тутган ўринлари, сўнгра ниҳоятда зарур нарсалар бўлган озиқ-овқатлар, экиладиган ерлар, сарой ва шахси уйлар миқдори ҳисобга олиниши зарур”. Форобий Платоннинг: “Тақсимот жуда қийин иш, лекин жуда зарур ишдир”, – деган фикрини алоҳида кўрсатиб ўтади. Биз бундан Форобий тақсимот муаммосининг қийинлигини, уни тўғри ҳал этиш жамият ҳаётида муҳим аҳамиятга эга эканлигини яхши тушунганлигини кўрамиз. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling