Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д
Қадимги Грециядаги иқтисодий фикрлар
Download 0.78 Mb.
|
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ксенофонт (м.о. 430 –355 й.)
- Платон - нинг (м.о. 427 – 347 й.)
- Аристотель (м. о. 384–322 й.)
- «Никомахова эти-каси» ва «Сиёсат»
- Хрематистика
3. Қадимги Грециядаги иқтисодий фикрлар
Иқтисодий фикрлар қадимги Грецияда яна ҳам ривожлан-тирилди. Ксенофонт, Платон, Аристотель асарларида иқтисодий муаммолар махсус тадқиқот объектига айланди. Буни Сократнинг шогирди, Платоннинг замондоши Ксенофонт (м.о. 430–355 й.) асарларида яққол кўриш мумкин. Унинг кўп сонли асарлари ичида «Даромадлар тўғрисида» ва «Экономикос» (хўжалик тўғрисида таълим) махсус иқтисодий асарлари алоҳида аҳамиятга эга. Ксенофонт «Даромадлар тўғрисида» асарида Афина давлати-нинг иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиб уни яхшилашнинг уч йўлини тавсия этади: хорижий кишилардан олинадиган солиқни кўпайтириш, улар-нинг Афинага келишини рағбатлантириш; кумуш қазиб олишни кенгайтириш; қуллар савдосини ташкил этиш. «Экономикос» асарида ҳамда Ксенофонтнинг алоҳида мулоҳаза-ларида қулдорлик хўжалиги иқтисодиётига тавсифнома бери-лади. Ксенофонт қишлоқ хўжалигини халқ хўжалигининг энг асосий тармоғи деб ҳисоблаган. «Қишлоқ хўжалиги ривожланса, – деб ёзади у, – бошқа фаолият турлари ҳам ривожланади. Агар деҳқончилик пасайса, у ҳолда унинг билан бирга сув ва қуруқликдаги барча бошқа саноат фаолияти тармоқлари ҳалок бўлади». Ксенофонт иқтисодий фикрлар тарихга биринчилардан бўлиб меҳнат тақсимотини таҳлил қилган олим сифатида кириб келди. У ўзининг «Киропедия» асарида шундай ёзади: «Кичкина шаҳар-ларда битта устанинг ўзи ётоқ жой, эшик, плуг, стол ясайди, кўпинча ўша одамнинг ўзи уй ҳам қуради... Албатта, бундай ҳар хил ҳунар билан шуғулланувчи одам, ҳаммасини бир хилда яхши тайёрлаши мумкин эмас. Аксинча, йирик шаҳарларда ҳар бир буюмга кўпчиликнинг эҳтиёж сезиши туфайли, ҳар бир устага ўзини боқиш учун битта ҳунар етарли. Кўп жойларда ўша ҳунарнинг ҳатто бир қисми ҳам кифоя: масалан, бир уста эркак-ларнинг оёқ-кийимини тикади, бошқаси эса – хотинларнинг. Баъзида эса одам фақат бошмоқ учун ярим маҳсулот тайёрлаб, бошқаси – чарм кесиб, учинчи бири бичиб бериб, тўртинчиси эса – уларнинг ҳаммасини бирлаштириб тикиб ҳаёт кечириш учун ҳақ топади. Ўз-ўзидан маълумки, ким муайян чекланган иш тури билан шуғулланса, ўша уни энг яхши қилиб бажаришга қодир». Ҳар қандай товарнинг иккиёқлама характерини, яъни унинг фойдалилигини ва алмашув қобилиятини биринчилардан бўлиб тушунган ҳам Ксенофонт ҳисобланади. Бундан ташқари, натурал-хўжалик концепцияси тарафдори ва шунга кўра судхўрликка қарши бўлганига қарамай, у пулнинг зарурлиги ва фойдалилигини тан ол-ган ва унга хос бўлган муомала воситаси ва жамғариш воситаси функцияларини кўрсатиб берган. Натурал-хўжалик концепцияси грек мутафаккири Платон-нинг (м.о. 427–347 й.) иқтисодий қарашлари учун ҳам характерли бўлган. Бу унинг «Давлат» ва «Қонунлар» асарларида ўз аксини топган. Биринчисида идеал давлат тузуми лойиҳаси шакллантирилган бўлса, иккинчисида реал ҳақиқатга анча яқин давлат тасвирланган. Платон «Давлат» асарида идеал ижтимоий тузум назариясини яратиб, иқтисодий таълимотлар тарихига катта ҳисса қўшди. Идеал “давлат”да яшовчи кишилар уч тоифага ажратиб кўрсатилади: Файласуфлар. Ҳарбийлар. Оддий тоифа – ер эгалари, ҳунармандлар, савдогарлар. Бунда ижтимоий манфаатларни ҳимоя қилишда оқсуяк-ларнинг (файласуфларнинг) ролига юқори баҳо берилади, негаки улар бошқа бир тоифа – ҳарбийлар (армия) билан бирга, давлатнинг бошқарув аппаратини ташкил этгач, олимнинг фикрига кўра, бутун жамиятни бошқаради. Бунда файласуфлар ҳам, ҳарбийлар ҳам хеч қандай мулкка эгалик қилмайдилар (давлат манфаатлари йўлида чалғиб кетмаслик учун); уларнинг моддий таъминотини текисчилик тамойили асосида давлат ўз зиммасига олади. Барча хўжалик ишлари, шу жумладан, мулкка эгалик қилиш, уни тасарруф этиш идеал давлатдаги учинчи тоифа ҳисобланган–ер эгалари, савдо-гарлар ва ҳунармандлар зиммасига юкланади. Қуллар – эркин фуқаролар мулки ва шунинг учун «Давлат» муаллифи томонидан улар ҳеч бир тоифага киритилмади. «Қонунлар» асарида Платон бошқа бир лойиҳани тавсия этади ва унда давлат таъминотида бўлган, яъни юқори тоифали «фуқаро-ларнинг» моддий таъминоти тўғрисидаги олдин илгари сурилган ғоя-лар ривожлантирилган. Бу ерда файласуф тенглик тамойилида жа-мият тузилишининг айрим ижтимоий-иқтисодий унсурларнинг тав-сифини бошқалардан олдин кўра билган. Хусусан, барча фуқаролар, Платон фикрича, идеал давлатда (қуръа бўйича) уй-жой, ер олиш-лари мумкин. Бунинг устига ер фақат унга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи билан (яъни тўла бўлмаган мулк ҳуқуқи) берилган бўлса ҳам, уни олган киши кейинчалик болаларининг би-рига айнан шу шарт билан мерос қолдириш имкониятига эга бўл-ган. Фуқаролар умумий мулкининг қиммати тўрт мартадан кўп фарқ қилмаслиги керак. Платоннинг ҳар иккала лойиҳасида ўхшашлик мавжуд: давлат-ни бошқарув аппарати (биринчи лойиҳада) ва фуқаролар (иккинчи лойиҳада) олтин ва кумушга эга бўлишлари ва судхўрлик билан шуғулланишлари мумкин эмас. У худди Ксенофонтга ўхшаб, деҳ-қончиликни иқтисодиётдаги асосий тармоқ деб ҳисоблади, ҳунар-мандчилик ва савдони жамиятда унча эътиборли бўлмаган машғу-лотлар турига киритди. Антик иқтисодий фикрлар тарихида Платон биринчилардан бўлиб баҳонинг асоси ва даражаси тўғрисидаги саволни ўртага ташлади. Унинг фикрича, баҳо давлат ҳокимияти томондан тартибга солиниб турилиши керак, бундан ташқари, асос сифатида шундай баҳо олиниши керакки, у ўртача фойда олишни таъминласин. Аристотелнинг иқтисодий қарашлари. Антик дунёдаги иқти-содий фикрларнинг йирик намояндаларидан бири Аристотель (м. о. 384–322 й.) ҳисобланади. Ўз мамлакатида шаклланган натурал-хўжалик муносабатларини ҳимоя қилган бу қадимги грек мутафак-кири бошқа замондошларига қараганда, иқтисодий муаммоларга чуқурроқ кириб боришга муваффақ бўлган. Унинг иқтисодий са-воллар бўйича фикр юритган асосий асарлари «Никомахова эти-каси» ва «Сиёсат» ҳисобланади. Бу ерда Аристотель, худди Пла-тонга ўхшаб, идеал давлат лойиҳасини илгари суради. Аристотель лойиҳасининг ўзига хослиги шундан иборатки, унда хўжалик ва ки-шилар фаолиятининг барча турлари (майли у: эркин фуқаролар бажарадиган бошқарув-назорат функцияси бўлсин ёки ер эгалари, чорвадор, ҳунармандлар, савдогарлар бўлсин) ҳар бир тоифа яшаш воситаларидан фойдаланиши ва бойлик топиши нуқтаи назардан таҳлил қилинади. Шу ерда Аристотель бойлик топиш ва эҳти-ёжларни қондириш усуллари тўғрисида фикр юритиб, экономика ва хрематистика тушунчалари фарқини ажратиб кўрсатиб беради. Экономика – Аристотель тушунчаси бўйича – бу, энг аввало, деҳқончиликдаги кишиларнинг ҳамда ҳунармандчилик ва майда савдо билан банд бўлганларнинг асосий ва шарафли фаолиятидир. Унинг мақсади – инсоннинг энг муҳим эҳтиёжларини қондириш ҳисобланади, шунинг учун унга давлат ғамхўрлик қилиши керак. Хрематистика – бу йирик савдо йўли билан бойлик орттириш маҳоратидир. Аристотелнинг қайд қилиб ўтишича, бундай бойлик орттириш мақсадига эришишнинг чеки бўлмайди. Бундай мақсад – бойлик ва пул топишдир. (Шу боисдан унинг чегараси йўқ). Экономикадан фарқли равишда, хрематистика зарур ҳисобланмай-ди ва табиат қонунларига зид деб кўрсатилади. Шундай келиб чиқ-қан ҳолда, Аристотелнинг хитоб қилишича, «экономика мақтовга сазовор, хрематистика эса – танбеҳга». Қадимги грек мутафаккирларининг экономика ва хрематисти-кага бўлган бундай муносабати, унинг натурал хўжалик мавқеда бўлганлигини яққол кўрсатиб турибди. Аристотель ўзининг экономика ва хрематистика концепцияси доирасида қулдорик давлат тузилишини идеаллаштириб, хўжалик ҳаётининг энг муҳим унсурларини сунъий равишда «соддалаш-тирди». Масалан, Аристотель фикри бўйича, «ҳақиқатан ҳам нар-салар шу қадар турли-туманки, уларни тенглаштириб (таққослаб) бўлмайди». Шунга кўра хулоса қилинади: «5 қўндоқ = 1 уйга», чунки уларни таққослаш фақат гўёки пул туфайли амалга оши-рилиши «кундалик ҳаётда» анча қулай. Товар сифатидаги пулнинг ўзи эса, олимнинг фикрича, стихияли равишда эмас, балки одамлар ўртасидаги келишув натижасида келиб чиққан ва уни (пулни) «истеъмолга яроқсиз» қилиб қўйиш «бизнинг ихтиёримизда». Аристотелнинг экономика ва хрематистика концепцияси «кам-чилигига» айирбошлашнинг иккиёқлама тавсифини ҳам киритиш мумкин. Бу ерда гап шундаки, бир жойда айирбошлаш эҳтиёжни қондиришда асосий акт сифатида кўрилади ва товарнинг истеъмол қийматини иқтисодиёт соҳасининг категорияси сифатида талқин қилиш имконини беради, иккинчи бир жойда – аксинча, айир-бошлаш бойлик орттириш сифатида қаралади ва товарнинг алма-шув қийматини хрематистика соҳасининг категорияси дейишга асос бўла олади. Ниҳоят, шу концепция нуқтаи назардан Аристотель савдо шакллари эволюцияси босқичларини ва пул муомаласини бирёқ-лама таҳлил қилиб, ўзининг йирик савдога ва ссуда операциясига салбий муносабатда эканлигини намоён этди. Хусусан, тўғридан-тўғри товар айирбошлаш ва пул воситаси орқали товар айир-бошлаш каби савдонинг дастлабки шаклларини у экономика соҳа-сига киритади, савдо капиталининг ҳаракатини, яъни товар айирбошлаш жараёнида дастлабки авансланган пулни кўпайишини хрематистика соҳасига киритади. Худди шунга ўхшаш, Аристотель пул муомаласи шаклини тадқиқ қилади ва пулнинг қиймат ўлчови ва муомала воситаси тарзида акс эттилишини – экономика соҳа-сига, пулнинг фойдани кўпайтириш воситаси сифатида ишлатили-шини эса хрематистика соҳасига киритади. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling