Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д
-МАВЗУ. ЎРТА АСР ДАВРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР
Download 0.78 Mb.
|
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қуръони Каримда
- «Китоб-ул-ибар» («Ибратли мисол-лар китоби»-1370 й.)
- «примитив» ва «цивилизация»
- «зарур» ва «зарур бўлмаган»
- «меҳнатнинг қийматини»
- «одамларнинг унга (меҳ-натга) бўлган эҳтиёжига»
2-МАВЗУ. ЎРТА АСР ДАВРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР
1. Ўрта аср давридаги иқтисодий қарашларнинг ўзига хослиги. Араб мамлакатларидаги иқтисодий ғоялар Ўрта аср даврига (феодализм) келиб иқтисодий ҳодиса ва жараёнларни анча тўғри акс эттирган иқтисодий ғоя ва назариялар шаклланди ва ривожланди. Улар ўша даврдаги ижтимоий, иқти-содий ривожланишидан келиб чиққан ҳолда ўзига хос хусусият касб этади. Бундай хусусиятлардан бири, энг аввало, иқтисодий ғоя ва назарияларда диний қарашларнинг устунлигидир. Ўша даврда хўжалик ҳаётидаги диний-ахлоқий меъёрлар, уларнинг бозор иқтисодий муносабатлари ва ижтимоий тизимда демократик та-мойилларнинг ўрнатилишига тўсқинлик қилиши янги иқтисодий ғоя, назарияларнинг дин “пардасига ўраб” берилишига сабаб бўлган. Ўрта аср натурал хўжалик тури ёки феодализм Шарқдаги бир қатор мамлакатларда III – VIII ва Европадаги мамлакатларда V – XI асрларда ўрнатилди. Ушбу даврнинг бошидаёқ сиёсий ҳокимият ва иқтисодий қудрат оқсуяклар ва черков ходимларининг қўлида бўлган, улар гоҳ очиқ, гоҳ яширин тарзда товарли иқтисодиёт кўламининг ва судхўрликнинг кенгайиш мойиллигини қоралаган. Араб мамлакатларида феодал муносабатларнинг шаклланиши, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт шароитини тўғри акс эттирувчи иқтисодий қарашларнинг келиб чиқиши янги ислом динининг пайдо бўлиши билан бевосита боғлиқ. Ана шундай иқтисодий фикр ва кўрсатмалар ислом динининг муқаддас китоби – Қуръони Каримда (арабча – қироат, яъни ўқиш) кенг тарзда ўз аксини топ-ган. Ислом динида Қуръони Карим Aллоҳ томонидан пайғамбари-миз Муҳаммад алайҳиссаломга ваҳий қилинган дейилади. Қуръони Каримдаги иқтисодий фикр ва кўрсатмалар ўзининг тўғри ва фаоллиги билан ажралиб туради. Қуръони Каримдаги иқтисодий кўрсатмалар. Қуръони Карим-даги асосий ғоялардан бири мусулмонларнинг қардошлиги бўлиб, араб қабилалари шу байроқ атрофида бирлашдилар. Унда деҳқон, ҳунармандлар меҳнати, умуман ҳалол меҳнат улуғланади, барча бойлик шу асосда пайдо бўлиши уқтирилади. Бу муқаддас китобда савдога катта аҳамият берилади, судхўрлик (судхўрлик фоизи) қораланади, хусусий мулкнинг муқаддаслиги, бировнинг мулкига хиёнат ва ҳатто ҳасад қилиш катта гуноҳ деб кўрсатилади. Исломда жамиятнинг тенгсизлиги тақдири азалдан деб тан олинади, аммо ҳалоллик ва тўғриликка буюрилади ва ёлғон ишлатиш, ўғрилик ва меҳнатсиз даромад топиш ман қилинади. Қуръони Каримда қарз олиш ва бериш, меросни тақсимлаш, етим-есирларга мурувват, хайр-эҳсон қилиш, ўзаро ёрдам бериш ҳақидаги ғоялар ҳамда солиқ турлари ва миқдори тўғрисидаги тушунчалар катта аҳамият касб этади. Ояти карима ва ҳадиси шарифларда турли касбларни эгаллаш, айниқса, деҳқончилик, қўйчивонлик билан шуғулланиш, меҳнат қилиш зарурлиги марҳамат қилинган. Ислом ақидасида исрофгарчиликка қарши кураш, «Енглар, ичинглар, ҳадя қилинглар, аммо исроф қилманглар», деган кўрсат-малар асосида олиб борилади (бу ҳозирги даврда энг асосий муаммолардан бири ҳисобланади), «Дарё бўйида таҳорат қилсан-гиз ҳам сувни исроф қилманглар» каби қоидалар айнан ҳозирги замон иқтисодиёти ва экологияси учун ниҳоятда аҳамиятлидир. Ибн Холдуннинг иқтисодий қарашлари. Иқтисодий фикрлар-нинг ривожланишида араб мутафаккири Ибн Холдуннинг (1332–1405) ҳиссаси бениҳоя катта. У Тунисда зодагонлар оиласида туғилган. Унинг асосий асари «Китоб-ул-ибар» («Ибратли мисол-лар китоби»-1370 й.) Ибн Холдун ижтимоий ривожланишнинг умумий қонуният-ларини кўрсатиб беришга ҳаракат қилди. Унинг фикрича, тарихий жараён асосини кишилик жамиятининг ривожланиши ташкил эта-ди. Дастлаб одамлар ёввойи ҳолатда бўлган. Кейинчалик кишилик жамияти табиат дунёсидан ажралиб чиққач, ўз ривожланишида икки босқични босиб ўтади: «примитив» ва «цивилизация». Уларнинг бири иккинчисидан «одамлар яшаш воситаларини қандай топа олиши» билан ажралиб туради. Биринчи босқичда одамлар, асосан, деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланган бўлсалар, иккинчи босқичда, олимнинг фикрича, уларга ҳунармандчилик, савдо, илм ва санъат қўшилади. Иқтисодиётнинг барча тармоқ-ларининг муваффақиятли ривожланиши халқ бойлигини бир неча бор кўпайтириш, ҳар бир кишининг мўл-кўлликка эришиш имко-нини беради. Аммо ортиқча моддий бойлик ишлаб чиқариш имко-ниятини берувчи цивилизацияга ўтиш, олимнинг таъкидлашича, умумий, ижтимоий ва мулкий тенглик келиб чиққанини, жамият-нинг табақаларга бўлиниши зарурлиги тугаганини билдирмайди. Ибн Холдуннинг кўрсатиб беришича, фуқароларни ҳаётий зарур буюмлар ва зеб-зийнат буюмлари билан ёки унинг атамаси бўйича «зарур» ва «зарур бўлмаган» буюмлар билан таъминлаш, энг аввало, шаҳар аҳолисининг зичлигига боғлиқ. Шаҳар аҳолиси-нинг зичлиги унинг ривожланган ёки ривожланмаганлигининг рамзий белгиси ҳисобланган. Шунинг учун агар шаҳар ривож-ланган бўлса, унда «зарур» ва «зарур бўлмаган» буюмлар етарли бўлади; бунда: биринчисининг баҳоси (деҳқончиликда шаҳарлик-лар ҳам иштирок этганлиги туфайли) пасайиб боради, иккинчининг эса (зеб-зийнат буюмларига талабнинг кескин ўсиши сабабли) баҳоси ошиб боради. Аксинча, шаҳар аҳолисининг камлиги нати-жасида унинг ривожланмай қолиши барча моддий бойликларнинг етишмаслигини ва қимматчиликни келтириб чиқаради. Шу билан бирга, мутафаккирнинг таъкидлашича, солиқ қанча паст бўлса, ҳар қандай шаҳарнинг, бир бутун жамиятнинг равнақи шунча яхши бўлади. У: “Бозор баҳоси шаклланишининг бир қанча қонуният-ларини таърифлаб, солиқлар ва ҳар хил йиғимлар товар қиймати-нинг ошишига олиб келувчи омил ҳисобланади”, – деб кўрсатиб берди. Ибн Холдун бозорнинг рағбатлантирувчи аҳамиятини бил-ган: бозор механизми ишлаб чиқарувчиларни меҳнат унумдор-лигини оширишга ва маҳсулот сифатини яхшилашга мажбур этади. Ибн Холдун пулни хўжалик ҳаётининг муҳим унсури деб ҳисоблади ва пул вазифасини худо томонидан яратилган металлар ичида - олтин ва кумуш бажаришини маъқуллади. Унинг фикрича, пул «барча сотиб олинадиган» буюмлардаги инсон меҳнатининг миқдорий мазмунини акс эттиради. У «меҳнатнинг қийматини», яъни иш ҳақини тавсифлаб, унинг миқдори: биринчидан – «киши меҳнати миқдорига», иккинчидан «бошқа меҳнатлар ичида унинг тутган ўрнига», ва учинчидан «одамларнинг унга (меҳ-натга) бўлган эҳтиёжига» боғлиқ деб тасдиқлади. Ибн Холдун: “Ижтимоий ҳаёт асосини меҳнат фаолияти ташкил этади”, – дейди. Унинг ёзишича, «жамиятнинг аҳволи, унинг бойлиги ва равнақи фақат меҳнатга ва кишиларнинг бойликни ўзлаштиришга бўлган иштиёқига боғлиқ. Агар одамлар яшаш воситалари тўғрисида қайғурмасалар ва уларга эгалик қилиш учун меҳнат қилмасалар унда бозорда олди-сотди бўлмайди ва одамлар озиқ-овқат қидириб, бошқа мамлакатларга чиқиб кетади-лар». Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling