Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д
Қадимги Римдаги иқтисодий қарашлар
Download 0.78 Mb.
|
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Марк Теренций Варрон (м.о. 116–27 й.)
- Юний Модерат Колумелла (м.о. I аср) «Қишлоқ хўжалиги тўғрисида»
- Тиберий (м.о. 162-133 й.) ва Гай (м.о. 153–121 й.) Гракхлар
- Марк Туллий Цицерон (м.о.106–43 й.)
4. Қадимги Римдаги иқтисодий қарашлар
Римнинг йирик сиёсий арбоби ва ёзувчиси Катта Марк Порций Катон (м.ав. 234–149 й.) ўзининг «Деҳқончилик тўғрисида» асарида қишлоқ хўжалигини халқ хўжалигидаги асосий тармоқ деб ҳисоблайди. Катон деҳқончиликни ташкил қилишнинг энг қулай усулини қўллашга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишни ташкил қилишга катта эътибор берди. У фақат ортиқча маҳсулотни сотиш, хўжаликда ишлаб чиқариш мумкин бўлмаган нарсаларни эса сотиб олиш зарурлиги тўғрисида фикр юритди. Энг фойдали маҳсулот деб олиф ёғини ҳисоблаган. Катон савдогарлар ва судхўрлар фаолиятига салбий муносабатда бўлган. Катон товар қийматидан ортиқчасини фойда деб билган ва қийматни тўла равишда ишлаб чиқариш харажатларига киритган. Масалан, унингча, барча «қиймат ўзагини» материал сарфлари, уста ва ёрдамчиларга тўланадиган ҳақ ташкил этади. Атоқли Рим ёзувчиси ва олим Марк Теренций Варрон (м.о. 116–27 й.) халқ хўжалигида деҳқончилик ва чорвачиликни асосий тармоқ ҳисоблади. У «Қишлоқ хўжалиги тўғрисида» деган асарида ўзининг иқтисодий қарашларини баён этди. Чорвачиликка катта эътибор бериб, бозор шароитида уни энг фойдали тармоқ деб билди. Бундай хулоса қилишнинг асосий сабаби шундаки, ўша даврда Италияда дон арзон бўлган, чунки у чет ўлкалардан анча кўп миқдорда олиб келинар эди, чорвачилик даромади эса юқори бўлган. Шу билан бирга, Варрон, ҳар бир хўжаликнинг ўзини-ўзи таъминлашининг тарафдори бўлган, бозор учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантиришга эса унча эътибор бермаган. Рим ёзувчиси Юний Модерат Колумелла (м.о. I аср) «Қишлоқ хўжалиги тўғрисида» деган китобида инқироз ва колонатнинг (йирик ер эгалари билан бевосита ишлаб чиқарувчилар – колонлар ўртасидаги ишлаб чиқариш муносабат-лари шакли) ривожланиши давридаги Рим қишлоқ хўжалигига тавсиф беради. Унинг фикрича, қуллар ерни яхши ишлатмайдилар, ердан юқори ҳосил олиш учун қайғурмайдилар. Колумелла уруғни сепишдан бошлаб то ҳосилни йиғиб олишгача бўлган даврда қуллар исрофгарчилик қилишини, яхши ишламаслигини, ўғрилик қилишини ва пировард натижада донни қабул қилишда унинг миқдорини ҳисоб дафтарида нотўғри кўрсатишини айтиб берди. У қуллар меҳнатидан кўра эркин майда ишлаб чиқарувчилар меҳна-тининг афзаллигини исботлаб берди. Қулларнинг имкон борича ерни ишламасликка интилишини кўрган Колумелла, бундай ер-ларни эркин колонларга бўлиб бериш, майда товар ишлаб чиқа-ришга ўтиш зарурлиги тўғрисида фикр юритади. Бундай фикрнинг юритилиши, Колумелланинг ишлаб чиқаришни ривожлантириш саволларини нисбатан тўғри тушунганлигидан далолат беради. Республика давридаги Қадимги Римнинг жиддий иқтисодий муаммоларидан бири ерга бўлган мулкчиликнинг оқсуяк патриций-лар қўлида тўпланиши ва италиялик кўпчилик деҳқонларнинг ер-дан маҳрум бўлиши ҳисобланади. Хонавайрон бўлган майда деҳқонларни ака-ука Тиберий (м.о. 162-133 й.) ва Гай (м.о. 153–121 й.) Гракхлар ҳимоя қилиб чиқишди. Патрицийларнинг ер мулкини чеклаш ва аграр масалаларни ечиш мақсадида Тиберий Гракх м.ав. 133 йилда. қонун қабул қилишни таклиф қилиб чиқди. Бу қонунга мувофиқ, римлик фуқароларга давлатнинг ҳайдаладиган еридан 500 югер (125 гектар)гача ижарага олиш рухсат этилган. Бундан ташқари, бир оила 1000 югердан зиёд ерга эгалик қилиши ман этилган. Барча ортиқча ерлар давлат ихтиёрида бўлган ва ерга мухтожларга авлодларига қолдириш ва унча кўп бўлмаган солиқ тўлаш шарти билан 30 югердан бўлиб берилган. Тиберий Гракхнинг аграр лойиҳаси қисман амалга оширилди ва натижада ўн минглаб деҳқонлар ер олишга муваффақ бўлдилар. Тиберий Гракх атайлаб ўлдирилгандан кейин, унинг ишини укаси Гай Гракх давом эттирди. Деҳқонларга ер бериш қайтадан бош-ланди ҳамда шаҳарлик камбағалларга давлат хазинасидан паст баҳода дон сотиш тўғрисида қонун қабул қилинди. Гракхларнинг ислоҳоти майда деҳқон ер эгалиги мавқеини кучайтириш ва аҳоли камбағаллашувининг олдини олишга қаратилган эди. Ислоҳот анча муваффақиятли бўлди ва ҳатто Гай Гракх ўлимидан кейин ҳам консерваторлар муҳтожларни ер билан таъминлаш тўғрисидаги қонунни бекор қила олмадилар. Марк Туллий Цицерон (м.о.106–43 й.) таниқли давлат арбоби ва машҳур нотиқ. У яшаган даврда давлат анча марказ-лашган бўлиб, савдо-сотиқ ривожланди, судхўрлик бойлик манбаи-га айланди. Қадимги Греция иқтисодий фикрларидан фарқли равишда, Цицерон йирик савдони қўллаб-қувватлаб, майда савдога эса эътибор қаратмади. Цицероннинг судхўрликка бўлган муноса-бати зиддиятли бўлган. Бир жойда судхўрликни маъқулласа, иккин-чи бир жойда уни қоралайди. Цицероннинг савдо ва судхўрликка бўлган қарашларида Қадимги Рим иқтисодиётидаги натурал ва товар хўжалиги ўртасидаги зиддият ўз аксини топган. Цицерон хусусий мулкчилик, йирик ер эгалиги ва мустам-лакаларда эксплуатацияни кучайтириш тарафдори бўлган. Деҳқон-чиликни анча самарали иш тури деб ҳисоблаган. У бозорни товар билан таъминлашда муҳим ўрин тутган. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling