Тошкент молия институти “молия-кредит” кафедраси


Молиявий таҳлил фани қуйидаги фанлар билан ўзаро алоқадордир


Download 122.52 Kb.
bet11/12
Sana07.02.2023
Hajmi122.52 Kb.
#1174710
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Турсиметова М.Р. молиявий тахлил курс иши 3-курс

Молиявий таҳлил фани қуйидаги фанлар билан ўзаро алоқадордир:

  1. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит.

  2. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш.

  3. Микро ва макроиқтисод.

  4. Режалаштириш (бизнес-режа тузиш).

  5. Статистика ва информатика.

  6. Молия, банк, солиқ масалаларига тааллуқли фанлар билан.

  7. Иқтисодий математика ва компютер асослари фани билан.

  8. Ҳуқуқий фанлар билан.

  9. Табиий фанлар ва ҳоказолар.

Бухгалтерия ҳисоби мулкчиликнинг ва хўжалик юритишнинг турли шаклларидаги корхоналар фаолиятини ялпи, узлуксиз ва ҳужжатларга асос- ланган ҳолда акс эттириш тизимидир. Таҳлилда ушбу тизимда шаклланти- рилган маълумотлардан кенг кўламда фойдаланилади. Демак, мазкур фан Молиявий таҳлилни энг асосий ахборот базаси бўлиб ҳисобланади.
Молия, банк, солиқ, инвеститсия, қимматли қоғозлар, биржа иши со- ҳасидаги фанлар билан Молиявий таҳлил бевосита боғлиқ. Чунки, корхоналар фаолияти давлат бюджети билан мажбурий ҳисоб-китоблар, кредит олиш ва уларни тўлаш, инвеститсияларни жалб қилиш ёки уларни сотиш, қимматли қоғозлар бозорида фаол иштирок этиш, биржа ва бозордаги ҳолатни узлуксиз ўрганиш билан чамбарчас боғлиқ. Ушбу фаолиятни Молиявий таҳлил қилиш уларнинг ўзига хос жиҳатларини билишни талаб қилади. Бу эса, Молиявий таҳлилнинг самарали бўлишида муҳим аҳамиятга эга.
Ахборот технологиялари ва информатика фанлари асосида иқтисодий таҳ- лил ишлари дастурланиб, компютер воситаларида амалга оширилади. Бунда Молиявий таҳлил фанининг усул ва услублари, белгиланган мақсад ва вазифалар ахборот технологиялари ва информатика фанлари талаблари асосида дастур- ланади. Компютерлар ёрдамида амалга оширилган таҳлил ишлари ўта тез ва аниқ бажарилади ҳамда мутахассислар меҳнатини енгиллаштириб беради.
Юқорида қайд этилган бошқа фанлар ҳам Молиявий таҳлил фани билан бевосита боғланган.
Корхоналарнинг фаолиятини таҳлил қилиш юқори ташкилотларнинг билвосита вазифаси бўлиб, улар корхоналарнинг ҳисоботини тасдиқлайди ҳам- да уларнинг ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятини баҳолаб, тегишли қарорлар қабул қилади.


Download 122.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling