Тошкент молия институти
Download 2.65 Mb. Pdf ko'rish
|
gaznachilik
5.2-расм. Бюджет ташкилотлари харажатлар сметаларининг гуруҳланиши 1 1 “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом” асосида Сметаларнинг гуруҳланиши Харажат манбаларига кўра Муассасанинг ва тадбирнинг турига кўра Амал қилишига кўра Бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметаси Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича смета Вақтинчалик смета Доимий смета Якка смета Жамланма смета Марказлашган тадбирлар учун смета 93 Жамланма сметалар юридик шахс мақомига эга бўлмаган ва тегишли давлат бошқарув органлари ҳузуридаги марказлаштирилган бухгалтериялар ва тегишли ҳокимиятларнинг бухгалтериялари томонидан хизмат кўрсатилаётган ташкилотлар бўйича тузилади (масалан, туман маданият бўлимига қарашли марказий кутубхоналар тизими бўйича). Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексида келтирилишича, “жамланма харажатлар сметаси – бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан унинг тасарруфидаги бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметалари асосида тузиладиган харажатлар сметаси” ҳисобланади. “Юридик шахс мақомига эга бўлмаган ва тегишли давлат бошқарув органлари (бош бўлинма сифатидаги бюджет ташкилоти) ҳузуридаги марказлаштирилган бухгалтериялар ва тегишли ҳокимиятларнинг бухгалтериялари томонидан хизмат кўрсатилаётган ташкилотлар бўйича қуйидаги алоҳида ҳолларда жамланма харажатлар сметаси тузилиши мумкин: бир турдаги кичик ташкилотлар бўйича - ветеринар участкалар ва пунктлар ҳамда бошқа ташкилотлар бўйича; бир турдаги йирик ташкилотлар бўйича, қачонки уларга хўжалик хизматларини кўрсатиш хўжалик хизматларни кўрсатувчи махсус гуруҳлар орқали марказлаштирилган ҳолда амалга оширилса; фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бўйича; озодликдан маҳрум этилган жойлардан қайтган шахсларга ижтимоий мослашув марказлари ҳамда вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари бўйича.”* *Изоҳ: 2157-сон билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом”дан (II-боб, 1-§, 16-пункт). Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича смета – ташкилотлар томонидан жорий молия йили учун тузиладиган ва тасдиқланадиган ҳужжат бўлиб, унда ташкил бўлиш манбалари ва ушбу маблағларнинг қонунчиликка мувофиқ фойдаланиш йўналишлари кўрсатилган ҳолда бюджетдан ташқари даромадлар тушумларининг прогноз ҳажмлари акс эттирилади. Масалан, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида талабаларни ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар ва уларни ишлатиш йўналишлари бюджет қонунчилиги 94 (хусусан, 2157-сонли Низом) билан белгиланган тартибда бюджетдан ташқари маблағлар бўйича смета асосида режалаштирилади. “Ташкилотлар қуйидаги бюджетдан ташқари маблағлар бўйича сметаларни тузадилар: Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси; Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғарма- си; таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушумлар; қонунчиликда белгиланган бошқа барча бюджетдан ташқари маблағлар, жумладан, вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар. Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича (Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси ва Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси бундан мустасно) сметалар тегишли молия органларида харажатлар сметаси учун белгиланган муддатларда ва тартибда рўйхатдан ўтказилади.”* *Изоҳ: 2157-сон билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом”дан (IV-боб, 47-пункт). Марказлашган тадбирлар учун сметалар – вазирликлар, идоралар ва ҳокимиятлар бошқармалари ва бўлимлари томонидан марказлаштирилган ҳолда амалга ошириладиган харажатлар бўйича тузилади ва ҳар бир марказлашган тадбир учун алоҳида ишлаб чиқилади. Масалан, бошланғич синф ўқувчиларини қишки кийим-бош билан таъминлаш, биринчи синф ўқувчиларига ўқув қуроллари ва анжомлари комплекти тақдим қилиш билан боғлиқ тадбирлар учун тегишли вазирлик даражасида марказлашган тадбирлар учун сметалар ишлаб чиқилади. “Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ҳокимиятлар бошқармалари ва бўлимлари марказлаштирилган ҳолда амалга ошириладиган харажатлар бўйича уларнинг ўзини сақлаш учун харажатлар сметасидан ташқари ташкилотнинг марказлаштирилган тадбирлари учун харажатлар сметасини тузадилар. Бунда, Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ҳокимиятлар бошқармалари ва бўлимлари томонидан марказлаштирилган ҳолда бир неча тадбирлар (тизимдаги барча ташкилотлар бўйича қўриқлаш хизматини тўлаш, хизмат кийимини сотиб олиш, ягона ахборот-компьютер тизимига хизмат кўрсатиш, семинарлар ўтказиш ва бошқалар) бўйича харажатлар амалга оширилаётганда, харажатлар сметасига ҳар бир тўланадиган 95 марказлаштирилган тадбирлар бўйича ҳисоб-китоблар илова қилинади.” *Изоҳ: 2157-сон билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом”дан (IV-боб, 1-§, 22-пункт). Download 2.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling