Тошкент молия институти
Download 2.65 Mb. Pdf ko'rish
|
gaznachilik
I гуруҳ – Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар (стипендиялар
ва бошқалар); II гуруҳ – Иш берувчиларнинг ажратмалари (Иш ҳақига устамалар); III гуруҳ – Капитал қўйилмалар; IV гуруҳ – Бошқа харажатлар. Харажатларни молиялаштириш (тўлаш) бюджет ижроси жараёнида харажатлар рўйхати ва сметасига киритиладиган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда тегишли йил учун тасдиқланган бюджет параметрларига ҳамда бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаларига мувофиқ тузилган бюджет харажатларининг чораклар бўйича тақсимланган йиллик рўйхатига биноан амалга оширилади. I гуруҳ – Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга қуйидаги харажат турлари киради: “Иш ҳақи”; “Таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантириш Директор фонди маблағлари” (умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда); Стипендиялар. Умуман олганда, бюджет ташкилотлари ходимлари иш хақини ҳисоблашда улар меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона Тариф Сеткаси (ЯТС) қўлланилади. ЯТС Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 105 томонидан ўрнатилади. У 22 та разраддан ва ҳар бир разрад учун ўрнатилган тегишли тариф коэффициентларидан иборат. Ягона Тариф Сеткаси қонунан ўрнатилган энг кам иш ҳақи миқдорига асосланади ва бюджет ташкилотлари ходимлари лавозим окладларини аниқлаш учун қўлланилади. Айрим тармоқлар учун эса меҳнатга ҳақ тўлашнинг тармоқ сеткаси қўлланилади. Масалан, олий таълим муассасалари, халқ таълими муассасалари, соғлиқни сақлаш давлат ташкилотлари учун улар ходимлари меҳнатининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ҳақ тўлашнинг тармоқ сеткалари ишлаб чиқилган. II гуруҳ – “Иш ҳақига устамалар” (Иш берувчиларнинг ажратма- лари): Бу гуруҳда меҳнат ҳақи фондига нисбатан фоизларда ҳисоблана- диган ягона ижтимоий тўлов суммаси акс эттирилади. Харажатлар ҳисоблаб чиқилган меҳнат ҳақи фонди суммасига нисбатан ўрнатилган фоизларда ҳисобланади. 2014 йил учун ягона ижтимоий тўлов миқдори меҳнат ҳақи фондига нисбатан 25 фоиз қилиб белгиланган 1 . III гуруҳ – “Капитал қўйилмалар” гуруҳи бўйича харажатлар Давлат инвестиция дастурида назарда тутилган аниқ рўйхатларга мувофиқ алоҳида тарзда режалаштирилади. Бу харажатлар алоҳида бюджет ташкилотининг сметасида режалаштирилмайди. IV гуруҳ – “Бошқа харажатлар” таркибига қуйидаги харажат турлари ва уларга мос харажат кодлари киради: – “Хизмат сафар харажатлари”; – “Коммунал хизматларни тўлаш харажатлари”; – “Телефон, телекоммуникацион ва ахборот хизматлари харажатлари”; – “Жорий таъмирлаш харажатлари”; 1 “Ўзбекистон Республикасининг 2014-йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметлари тўғрисида”ги Президент Қарори. ПҚ-2099-сон. 25.12.2013. 3-банд. 106 – “Сақлаш, эксплуатацион харажатлар ва бошқа хизматларни тўлаш харажатлари”; – “Техника, ускуналар, жорий мақсадлардаги бошқа буюмларни ва озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш харажатлари”; – “Бошқа жорий харажатлар”. IV гуруҳ моддалари бўйича харажатларни режалаштириш ва ҳисоб- китоб қилишнинг энг умумий бўлган ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат: – амалдаги нархлар ва тарифлар асосида ҳисоблаб чиқарилади; – натурал шаклда ажратилган лимитлар асосида аниқланади; – ҳисоблагичларнинг кўрсаткичлари бўйича ўтган йилдаги ҳақиқий харажатлар инобатга олинади; – бир бирлик учун ўрнатилган харажат меъёрларига риоя этилади; – энерго-ёқилғи ва бошқа ресурсларни иқтисод қилиш режимига риоя этилади. Хулоса қилиб айтганда, кейинги йилларда бюджет амалиётидаги ўзгаришлар, “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши ва бюджет ташкилотлари харажатларини молиялаштириш механизмининг ўзгариши муносабати билан амалдаги 414-сон Қарорга 2007 йил 19 июл 148-сон Вазирлар Маҳкамасининг Қарори билан қатор ўзгартиришлар киритилиши, 2007-сон “Давлат бюджетининг ғазна ижроси Қоидалари”нинг қабул қилиниши, 2157-сон “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом”нинг кучга кириши, 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг қабул қилиниши билан бюджет ташкилотлари харажатларини режалаштириш ва тўловларини амалга ошириш тартиблари тубдан ўзгарди. Ушбу ҳужжатларга мувофиқ, ғазна ижросига ўтган бюджет ташкилотларининг харажатлари Молия вазир- лигининг Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ягона 107 ғазна ҳисоб рақамидан, шунингдек сметада кўрсатилган харажатлар гуруҳларининг ҳар бир моддаси бўйича ғазначилик ҳисоб рақамидан амалга оширилади. Бу тадбирлар бюджет ташкилотлари харажатларини тўғри ва оқилона режалаштириш, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш, маблағларни иқтисод қилиш, бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилишга янгича талабларни қўймоқдаки, ушбу талаблар бюджетдан молиялаштириш, бюджет ташкилотларида молиявий режалаштириш ва харажатлар сметасини тузиш ва ижро этиш жараёнларини чуқурроқ ўрганишни талаб этади. Download 2.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling