Тошкент молия институти


Download 2.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/137
Sana01.11.2023
Hajmi2.65 Mb.
#1737662
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   137
Bog'liq
gaznachilik

 
 
Харажатлар сметаси ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича смета 
бир йиллик муддатга - 1 январдан 31 декабргача бўлган даврга тузилади 
(мавсумий тадбирлар учун ёки жорий молия йилида ишга тушириладиган 
ташкилотлар бўйича эса уларнинг мазкур йилдаги фаолият кўрсатиш 
ойларига тузилади ва амал қилади). 
Бюджет қонунчилигида келгуси молия йили учун давлат бюджети йил 
бошлангунга қадар қабул қилинмаган ҳолатдаги хатти-ҳаракатлар 
белгилаб берилган. Хусусан, агар молия йили бошлангунга қадар шу йилга 
мўлжалланган давлат бюджети мамлакат қонун чиқарувчи органи 
томонидан қабул қилинмаса, бюджет ташкилотларини маблағ билан 
таъминлаш улар томонидан тузилган вақтинчалик харажатлар сметаси 
асосида амалга оширилади. 
Вақтинчалик харажатлар сметаси – бюджет ташкилотининг (ёки 
бюджет маблағлари олувчининг) харажатлар сметаси тасдиқлангунига ва 
рўйхатдан ўтказилгунига қадар амал қиладиган ҳужжат бўлиб, унда қонун 
ҳужжатларидаги ўзгартиришлар ҳисобга олинган ҳолда унинг учун 
назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳар ой учун акс 
эттирилади. Вақтинчалик харажатлар сметаси ойлар кесимида биринчи 
чоракдан ошмаган давр учун тузилади, кўриб чиқилади ва тасдиқланади. 
Бунда ҳар ойлик харажатлар ўтган молия йилининг охирги чорагида 
бюджет ташкилоти томонидан сарфланган бюджет маблағларининг учдан 
бир қисмидан ошиб кетмаслиги шарт. 
“Келгуси молия йилининг биринчи чораги учун бюджет ташкилот-
ларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг вақтинчалик харажатлар 


96 
сметалари жорий молия йилининг 25 декабригача тузилади, тасдиқланади 
ва рўйхатдан ўтказилади”
1

Вақтинчалик харажатлар сметаси асосий смета тасдиқлангунга қадар 
амалда бўлади, бунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган 
харажатлар сметасидаги биринчи чорак учун кўзда тутилган харажатлар 
суммаси 
ташкилотларнинг 
вақтинчалик 
харажатлар 
сметасида 
режалаштирилган харажатлар суммасидан кам бўлиши мумкин эмас. 
Бюджет ташкилотлари ўзларининг харажатларини ҳисоблаб чиқишда 
ва сметаларни режалаштиришда қуйидагиларга амал қиладилар: 
– Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси қарорлари, Президент фармонлари ва қарорлари, 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва 
фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг норматив 
ҳужжатларига; 
– бюджет 
ташкилотлари 
харажатларини 
режалаштиришнинг 
норматив услубига; 
– товар ва хизматларнинг давлат томонидан тартибга солинадиган 
баҳолари ва тарифларига, шунингдек, нодавлат корхоналар ва 
ташкилотларнинг айрим товарлари ва хизматлари баҳоларига; 
– юқори 
турувчи 
ташкилотлар 
раҳбарларининг 
ўзлари 
тасарруфидаги муассасаларнинг келгуси йил учун харажатлар сметаларини 
тузиш масалалари бўйича кўрсатмалари ва таклифларига, агарда улар 
қонун ҳужжатларига зид бўлмаса,
– болалар ва бошқа ижтимоий-маданий ташкилотларда овқатланишга 
кетадиган харажатлар суммаси ташкилотларнинг айрим турлари учун 
қонун ҳужжатлари билан тасдиқданган овқатланиш меъёрлари ва 
овқатланиш кунлари сонидан келиб чиқиб ҳисобланади; 
1
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодекси. 104-модда. 


97 
– дори-дармонларга 
кетадиган 
харажатлар 
суммаси 
қонун 
ҳужжатлари билан белгиланган пул харажатлари меъёрига қараб ҳисоблаб 
чиқилади;
– ижтимоий-маданий ташкилотларнинг айрим гуруҳи учун кийим-
кечак, пояфзал, чойшаб, ётоқ анжомлари ва бошқа юмшоқ жиҳозлар сотиб 
олишга кетадиган харажатлар моддий таъминотнинг амалдаги меъёрлари 
асосида, лекин ажратилган маблағлар доирасида ҳисобланади.

Download 2.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling