Тошкент молия институти


§. Дарсни тадқиқот методи асосида ташкил этиш


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

2§. Дарсни тадқиқот методи асосида ташкил этиш 
Дарс жараёнида ўқитувчи тадқиқот методини турлича қўллаши мумкин. Жадвал 
маълумотлари, график, диаграммалар ёрдамида тадқиқот методини қўллаш қулай.
Биз тадқиқот методини моделлаштирувчи, имитацион ўйин асосида, дарс ўтишни 
мулк муносабатлари мисолида кўриб чиқамиз. 
Мулк муносабатлари мавзуси бўйича дарс ўтиш жараёнида тадқиқот методини 
қўллаш мулкчилик мазмунини тушунарли бўлишига ёрдам беради.
1. Мақсад: мулкчилик, мулк муносабатларини, мулкка иқтисодий ва ҳуқуқий 
категория сифатида тушунтириб бериш. 
2. Мулк ҳуқуқини ресурсларни тақсимланишида қандай роль ўйнашини таҳлил 
қилиш. 
3. Ўйин ўтказиш учун материаллар, аудиторияда тахминан 2х2 метр бўш жой. 
4. 60 дона скрепка, гугурт чўпи ёки бошқа материал бўлиши мумкин; 
5. Рангли скотч. 
6. Мулк ҳуқуқи дастаси ва ундан келиб чиқиб мулк ҳуқуқининг аниқ сифатлари 
кўрсатилган тарқатма материал. 
1Тарқатиладиган материал 
Мулк ҳуқуқи дастаси 
Мулк ҳуқуқи қуйидагиларни ўз ичига олади: 
1. Эгалик қилиш, яъни бойликни назорат қилиш ҳуқуқи. 
2. Фойдаланиш ҳуқуқи. 
3. Бошқариш, яъни бойликдан ким, қандай фойдаланишини таъминлаш 
масаласини ҳал этиш, ечиш ҳуқуқи. 
4. Даромад олиш ҳуқуқи, яъни бойликдан фойдаланишдан келган натижаларга эга 
бўлиш ҳуқуқи. 
5. Тасарруф қилиш, яъни бойликни бегоналаштириш, бошқача айтганда сотиб 
юбориш, истеъмол қилиш, ўзлаштириш ёки йўқ қилиб юбориш ҳуқуқи. 
6. Хавфсизлик, яъни бойликни экспроприация (тортиб олиш) қилишдан, ташқи 
муҳитдан, четдан етказиладиган зиёнлардан ҳимоя қилиш ҳуқуқи. 
7. Ўз бойлигини мерос қолдириш ҳуқуқи. 
8. Бойлик соҳиби бўлишнинг муддатсизлиги ҳуқуқи. 
9. Ташқи муҳитга зарар келтирадиган тарзда мулкдан фойдаланиш усулларини 
таъқиқлаш. 
10. Қарзини тўлаш жавобгарлиги, яъни бойликдан қарзни тўлаш учун 
фойдаланиш имкониятларига эга бўлиш. 
11. Бузилган ҳуқуқни тиклаш тартиби ва институтларнинг мавжуд бўлишини 
таъминлаш. 
Ана шу хуқуқларни бир бутун ҳолда олиб қарасак, уларни умумий равишда 


167
қуйидаги сифатлари: универсаллиги, мулкни фақат унинг эгасига тегишли бўлиши, 
қўлмақўл ўтиши, ҳуқуқий таъминланганлиги билан бирон бир қарор қабул қилишга 
таъсир кўрсатади. 
2Тарқатиладиган материал 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling